ФОЛБИН, СЕҲРГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК
Бугун кўча-куйда, бозорларда “мижоз” овлаётган фолбин, сеҳргар ва мунажжимларнинг жамиятимизга келтираётган зарари фақат одамларнинг вақти, соғлиги, моли ва ҳаракати бекорга кетаётганлиги билан чегараланиб қолмайди. Бу зарар ундан ҳам катта, айтиш мумкинки, улкан зарарларга олиб боради. Бу зарарларнинг энг кичиги одамлар ўртасида
душманлик руҳи, ишончсизлик тарқатишдир. Фараз қилайлик, бир инсон мақоламиз қаҳрамонларидан бирига боши оғриётганини айтиб мурожаат қилди. Албатта, у ўзига хос ҳаракат ва ишларни қилиб бўлгач: "Сизга илму амал қилишибди. Ё қариндошларингиз ичида ё маҳаллангизда ё бўлмаса иш жойингизда сизга нисбатан ёмон ниятли кишилар борга ўхшайди.
Ўшалар илму амал қилган бўлса керак. Тупроққа дам солиб остонангиз остига сочган бўлишлари ҳам мумкин", дейди. Шундан кейин боши оғриётган киши қариндошлари, маҳалла аҳли ва иш жойдагиларидан шубҳаланиб, ўзига душманлик қилганларни ахтара бошлайди. Ўзича керакли чора тадбирларни кўради. Натижада жамиятда ўзаро душманлик, ўзаро ишончсизлик ортиб боради. Қаҳрамонларимиз келтирадиган зарарлардан, улар ўз фаолиятлари билан жамиятда дангасалик, мақсадга меҳнатсиз етишиш йўлини ахтариш, фойдали меҳнатдан қочиш руҳини келтириб чиқаришларини ҳам кўрамиз. Бундан эса, инсонларга, жамиятга катта зарар етади.Зарарлар силсиласи охири бориб энг катта нуқтага- бидъат-хурофотлар, турли хил бузуқ ақидаларнинг натижаси ўлароқ, куфрга, ширкка бориб етади. Лекин бу катта маънавий жиноятни бизнинг қаҳрамонларимиз ҳам, уларга эргашган мижозлари ҳам англаб етмайди.
Фолбинларга ва фол кўрувчиларга шаръий китобларимизда коҳин ва арроф деб ном берилган. Коҳин баъзи сир нарсаларни, тўғрироғи, ғойибни билишни даъво қилади. Унинг баъзи айтганлари тасодифан тўғри чиқиши ҳам мумкин, аммо аксарият фоллари нотўғри чиқади. Тасодифан тўғри чиққан гапини ўзи ҳам, одамлар ҳам такрор-такрор айтиб юрадилар. Нотўғри чиққан фоллари ҳақида эса, сўз юритмайдилар. Натижада коҳин кишиларга ғайб нарсаларни биладиган бўлиб кўринади. Коҳинлар ўзларининг жинлар билан алоқаси борлигини ва уларга хабарларни жинларнинг айтишини даъво қиладилар. Арроф ҳам худди коҳинга ўхшайди. Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадиси шарифларида: “Ким фолбинга бориб, унинг айтганига ишонса, Муҳаммад (с.а.в)га нозил қилинган нарсага (яъни, динга ва Қуръонга) куфр келтирган бўлади”, деганлар. Шунинг учун ҳам фолбин ва сеҳргарликни касб қилиб олганларнинг гуноҳи жуда ҳам катта бўлади.
Бирор нарсанинг ҳажми ёки хатари бошқа нарсага солиштириб кўрилганда яхшироқ англанади. Сеҳрнинг нақадар катта гуноҳ эканлигини у билан бир қаторга қўйилган катта гуноҳлардан тушуниб олса ҳам бўлади. Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Еттита ҳалок этувчидан четланинг. Одамлар: "Улар нималар, Эй Аллоҳнинг Расули?”-дедилар. У Зот: Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдириш, рибохўрлик, етимнинг молини ноҳақ емоқ, уруш куни орқа ўгириб қочиш ва ғофила, мўмина, покиза аёлларни зинода айблаш”, дедилар. Маълумки, Аллоҳга ширк келтиришдан каттароқ гуноҳ йўқ. Ушбу ҳадиси шарифда инсоннинг ҳалокатига сабаб бўлувчи катта гуноҳларнинг ичида биринчи бўлиб айнан шу катта гуноҳнинг зикр қилиниши ҳам бежиз эмас. Ундан кейин, иккинчи ўринда, сеҳр туриши эса, сеҳргарлик қанчалик катта гуноҳ эканлигини яққол кўрсатиб турибди.
Демак, авваллари билмасдан бу ишларни қилганлар бўлса, тавба қилайлик. Бу ҳукмларни эшитмаган, билмаганлар бўлса эшиттириб, билдирайлик. Бундай маънавий жиноятлардан қутулиш чораларини кўрайлик. Албатта, Аллоҳ таоло чин ихлос билан қилинган тавбани қабул этиб, гуноҳларни мағфират қилади.

Комментариев нет:
Отправить комментарий