четверг, 25 июня 2015 г.
четверг, 18 июня 2015 г.
авлиёлар юртига саёхат-2
Авлиёлар юртига саёхат (2 давоми)
Ассалому-алайкум хурматли дустлар!
Эй дўстларим, оламга айлангизлар
саёҳат
Вужудингиз, танангиз чунон топади роҳат.
Обу -ҳаво, шаҳарлар қувонч
берар дилларга,
Мириқиб дам
оласиз, қилажаксиз фароғат!
Туркиянинг бирон бир шаҳрига борманг томошабоп жой албатта
топилади. Анқарада – Анатолий цивилизацияси музейи, биринчи навбатда қайта
қуриб мачитга айлантирилган авлиё София собори билан машҳур бўлган Истамбул
қалъаси атрофидаги эски шаҳар. Еттита минорали Едикуле қасри, Гексу саройи,
Мармар минора, Босфор бўғозининг қирғоқлари бўйлаб қурилган қалъанинг 4 асрдаги
Валентин акведуки, Топкапи сарой мажмуи, антиклик, истилочилар, шарқ қадимги буюмлари,
турк ва мусулмон санъати музейлари ва бошқ., Авлиё Ирина черкови, хорал
монастир черкови, Авлиё Богородица
черкови, шунингдек Аҳмад мачити (Кўк мачит), Микримохи, Салим-Истилочи, Боязид,
Сулаймон, Аюп ва бошқа мачитлар, ер ости сарой–сув омборлари алоҳида диққатга
сазовор жойлардир.
авлиёлар юртига сафар
Авлиёлар юртига саёхат (1)
Ассалому-алайкум хурматли дустлар!
Мен
хизмат ташрифи билан шу ойнинг бошида Туркия Ресубликасида булдим.Аъйрим
хотираларимни сизлар билан ўртоклашмокчиман
Мен сизларга энди озгина ТУРКИЯ тўғриси (билганимча)тўхталиб
ўтмоқчиман.....
Мамлакатнинг расмий номи
Туркия Республикаси
Пойтахти
Анкара, аҳолиси сони
3 750 000 киши.
Анкарада
вақти:
06:28:16
(GMT+3)
Майдони:
780,6 минг
квадрат км
Туркия
Республикаси – Осиёнинг ғарбий қисмида ва бир қисми Оврўпанинг Жанубий қисмида
жойлашган. Оврўпа қисмидаги Туркия Болгария ва Греция билан чегарадош. Осиё
қисми эса, Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Эрон, Ироқ ва Сирия билан
чегарадошдир. Шимолда Қора Денгиз сувлари унинг чегараларини ювади, жанубда эса
Ўрта Ер Денгизи ва Ғарбда Эгей ва Мармар денгизлари унинг қирғоқларини ювади.
Бир сўз билан айтганда, Туркия – дунёда тўртта денгиз қирғоқларини ювувчи ягона
давлат бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, бу давлат шарқ ва ғарбни бир-бирига
боғловчи кўприк ҳамдир.
понедельник, 1 июня 2015 г.
капалак
АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири
КАПАЛАК
Бир кун яшар экан баъзи капалак,
Табиатнинг бундай ўйинига боқ.
Мақсади шунчаки яшашмас, демак
Насл қолдирмоқдир, авлод қолдирмоқ.
Жуда раҳмим келар шўрлик бу жонга,
Кўрди тирикликни атиги бир кун.
Боқиб улгурмаган балки осмонга,
Балки йўқмиз биз ҳам капалак учун.
амир Темурга бағишланди
пресс-релиз
“Мамлакатимизнинг
марказида, қадимий ва гўзал пойтахтимиз – жонажон Тошкентимиз ўртасида қад
кўтарган улуғ бобомиз сиймоси халқимизга фахр ва ғурур бахш этмоғи муқаррар! Бу
сиймо мард, танти, ҳалол ва ғайратли халқимизни бирлаштиришда, жипслаштиришда,
иймон-оқибатли бўлишда, қудратли келажагимизни қуришда бизга янги-янги
куч-қувват ва шижоат бағишлайди”.
И.Каримов
Соҳибқирон
Амир Темур қурган буюк
давлат ва унинг ворислари бўлган темурийлар идора этиб келган салтанатлар жаҳон
тарихида улкан из қолдирганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. Бу сулола вакиллари салкам беш юз йил
давомида юрт бошқардилар, жаҳон тарихига муносиб шаклу шамойил беришда, дунё
маданиятини ривожлантиришда катта хисса қўшдилар.
Буюк аждодимиз
Соҳибқирон Амир Темур таваллудини мустақиллик йилларида кенг миқёсда
нишонлаяпмиз ва бу ушбу инсонга нисбатан кўрсатилган эҳтиром белгисидир.
Бобомиз хотирасини ҳар қанча қадрласак арзийди.
ЎзР ФА
Темурийлар тарихи давлат музейида Халқаро Амир Темур фонди, “Шарқ аёли” Халқаро
аёллар жамоат фонди билан ҳамкорликда “Темурийлар
меросининг умуминсоний қадриятларни ривож топишида тутган ўрни” мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
четверг, 28 мая 2015 г.
1-июнни “БУТУН ДУНЁ БОЛАЛАР КУНИ”
ТАБРИК
Одамнинг улуғлиги бўйи билан ўлчанмаганидек, халқнинг улуғворлиги
хам унинг сони билан ўлчанмайди.Ягона ўлчов унинг ақлий камолoти ва ахлоқий баркамлигидир
Маълумингизким Бирлашган Миллатлар ташкилоти 1-июнни “БУТУН ДУНЁ БОЛАЛАР КУНИ” деб эълон
қилганидан бошлаб хар йили Ўзбекистонда хам “БОЛАЛАР БАЙРАМИ” кенг нишонланади.
Барча юртдошлар ва хорижда юрган
ватандошларимни кириб келаётган жажжи Фарзандларимизнинг байрами ила
табриклайман.Хақ таоллодан буларнинг соғ-омон
улғайишини ва ота-оналарига сабр ила тоқат тилайман. деб хурмат ва
эхтиром ила Абдукодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
Бу дунёнинг синоати кўп,
Жумбоқлари шарофати кўп,
Адовати, алдовлари кўп,
Ҳаммасига тайёр тур, болам!
“Бутунжаҳон Сигаретдан воз кечиш куни”
“Бутунжаҳон Сигаретдан воз кечиш куни”
Маълумингизким ,мен шифокор сифатида айтаман сигарета юқори қон босимидан сўнг энг кўп
ўлимларга сабаб бўлаётган иккинчи даражали омил ҳисобланиб, ҳозирда ҳар 10 та
балоғатга етган одамдан 1 таси айнан сигарет чекиш сабабли оламдан кўз юмаётганини
инкор этиб бўлмайди.Сигарет чекишнинг инсон ҳаётига буюк таҳдид солаётганига
эътибор қаратиш мақсадида 31 май Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан
“Бутунжаҳон Сигаретдан воз кечиш куни” деб эълон қилинган эди.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)



