ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 13 декабря 2014 г.

Эрталаб овқатланиш шартми?

Эрталаб овқатланиш шартми?


Эрталаб кўпинча иштаҳам бўлмайди ва нонушта қилмайман. Яқинларимнинг айтишича, бунинг саломатликка зарари бор экан. Шу тўғрими?
Шаҳноза АСЛОНОВА,  Тошкент шаҳри
— Эрталаб, албатта, нонушта қилиш шарт, — дейди олий тоифали шифокор, терапевт ­Феруза ЭРГАШЕВА. — Куннинг биринчи қисмида тановул қилинган таом кун давомида инсонга куч беради. Оч қоринга мия ҳам яхши ишламайди. Агар эрталаб ҳеч нима емай ишга, ўқишга йўл олинса, бу энг аввало, ошқозонга, мияга кучли салбий таъсир қилади. Чунки ошқозон бўш қолса, организмда кислота миқдори ошиб кетади. Ов­қатлангандан сўнг озиқа қонга сўрилиб мияга етиб боради. Танадаги ҳар бир аъзони мия бошқаради. Шу сабабли мия яхши ишлаши учун қорин оч қолмаслиги керак.
Эрталаб нима ейиш керак?

понедельник, 8 декабря 2014 г.


Ўзбекистонда 8700 нафар 100 ёшдан ошган қариялар яшайди


Аввал хабар берганимиздек,  5 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг йигирма икки йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ислом Каримов маъруза қилди. Маърузанинг тўлиқ матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

Президент ўз маърузасида маълум қилишича, бугунги кунда мамлакатимизда 60 ёшдан ошганлар сони 2 миллион 873 мингдан кўпроқ кишини ташкил этади. Мустақиллик йилларида халқимизнинг ўртача ёши 1990 йилдаги 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида эса 75,8 ёшга етди.
«Айни пайтда юртимизда 225 минг нафар 80 ёшдан, 44 минг нафар 90 ёшдан, 8 минг 700 нафар – шунга эътибор беринг – 100 ёшдан ошган табаррук қариялар яшамоқда. Улар орасида 3 минг 109 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 69 минг 994 нафар фронт ортида меҳнат қилган инсонлар борлигини алоҳида таъкидлаш лозим», — деди Каримов.


суббота, 6 декабря 2014 г.

узум шарбати

Узум шарбати хотира йўқолишидан сақлайди.


Қизил узум шарбати хотира йўқолиши жараёнини тормозлайди, деб ҳисоблашади америкалик  Цинцинати университети  олимлари.
Олимлар изланиш ўтказиб кўришди. Унда қисман хотира йўқотган кўнгиллилар иштирок этишди. 12 ҳафта мобайнида текширилувчиларнинг бир қисмига узум шарбатини ичишни буюришди, қолган қисмига эса плацебо беришди. Уч ой мобайнида тадқиқот иштирокчилари хотирани текширишга қаратилган тестдан ўтишди. Натижада, табиий шарбат истеъмол қилган гуруҳда  тестлар кўнгиллиларда аҳволи яхшиланганлигини кўрсатди.

Экспертлар бу, узум пўсти ва мағизидаги антиоксидантлар таъсири туфайли рўй беради деб ҳисоблашади.

воскресенье, 30 ноября 2014 г.

Бойишнинг ўзига хос йўли

Бойишнинг ўзига хос йўли


Оила бюджетини режалаштириш учун нима қилиш керак?
Аввало, нима учун оила бюджетини режалаштиришга қарор қилганингизни билиб олинг. Буни шунчаки режалаштириш кераклиги ёки кимдир айтгани учун қилманг. Режалаштириш аниқ бўлсин, масалан, «топганингизга нисбатан озроқ сарфлаш» ёки «чиқимларни ўн фоизга камайтириш» каби.
Шу харажат ҳозир зарурми?
«Уйни таъмирлаш учун бу йил фалон пул тўплашим керак». Аксарият одамлар шахсий маблағни тўғри бош­қариш деганда ўта тежамкорликни тушунишади. Бу катта хато. Гап шундаки, кўпчилик топган пулининг йигирма фоизини ўйламасдан беҳуда сарфлайди. Масалан, салқинлатувчи ичимликларни кўп ичишади, тез-тез кафеларда овқатланишади. Aслида арзонроққа тушиши мумкин бўлган хизмат ва молларга ортиқча пул сарфлашади. Улардан воз кечиш асло турмуш сифатини пасайтирмайди.
Аввал ўзингизга, кейин бошқаларга
Одамлар қўлига пул тушиши билан уни сарфлашни бошлашади, сўнгра ортиб қолган пулни жамғармоқчи бўлишади. Аммо «муҳим» нарсалар чиқиб қолиб, қолган пул ҳам сарф­ланади. Бу нотўғри. Яхшиси, қўлингизга пул тушдими, унинг маълум бир қисмини олиб қўйинг, қолган пулни эса режа билан сарфланг.

суббота, 29 ноября 2014 г.

МАСТОПАТИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИНГ

МАСТОПАТИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИНГ

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг маълумотларига кўра, кейинги йилларда сут безлари раки билан касалланиш анча кўпайиб бормоқда. Бунга сут безларининг рак олди касалликларини ўз вақтида аниқламаслик ва етарли даволамаслик сабаб бўлмоқда. Ўсма олди касалликларининг келиб чиқишида аёллар жинсий аъзоларида рўй берган ўзгаришлар ва касалликлар, уларни ўз вақтида даволатмаслик катта роль ўйнайди. Бунинг натижасида сут безлари эпителийси касалликка чалинади. Кам туғиш, сут келишининг қисқа муддатли бўлиши, кўп маротабалаб аборт қилдириш, яъни бола олдириш, аёллар жинсий аъзолари, қалқонсимон безлар, жигарнинг касалланиши бунга сабаб бўлади. Мастопатиянинг пайдо бўлишида руҳий изтироблар ҳам муҳим аҳамиятга эга.

вторник, 25 ноября 2014 г.

Мастопатия

Мастопатия

Бу касалликни ўз вақтида даволатмаслик қандай оқибатларга олиб келади?

Кўкрак бези касалликлари орасида энг кўп учрайдигани мастопатия хасталигидир. Статистик маълумотларга қараганда, бу касаллик 50-80 фоиз аёлларда учрайди ва 20-25 ёшдан 45-50 ёшгача бўлган аёлларда кузатилади.


Мастопатия ёки бошқача қилиб айтганда, кўкрак безининг фиброз-кистоз касаллиги натижасида кўкрак бези тўқимасида бир қатор ўзгаришлар юзага келади. Мастопатия касаллигини тиббий тилда кўкрак бези тўқимасининг дисгормонал гиперплазияси деб айтиш мумкин. Яъни, аёл кишининг организмида рўй берган гормонал номутаносибликлар натижасида кўкрак безида фиброз тўқиманинг ўсиши кузатилади.

Мастопатия касаллигининг келиб чиқишида асосий роль ўйнайдиган омилларга қуйидагилар киради: хасталикка наслий мойиллик, аёл организмидаги гормонал ўзгаришлар, асаб тизимининг ҳолати, атроф-муҳит, экология ва албатта овқатланиш тарзи.

Кўкрак бези тўқимасидаги ўзгаришлар аёл кишидаги мавжуд бўлган гинекологик касалликлар билан узвий боғлиқдир. Булардан узоқ вақт давом этган тухумдон ва бачадондаги яллиғланиш жараёнлари, кўп марта амалга оширилган сунъий абортлар мастопатия касаллигининг келиб чиқишига асосий сабаб бўлиши мумкин. Жинсий ҳаётнинг мунтазам тарзда бўлмаслиги ҳам баъзи ҳолларда мастопатия касаллигининг юзага келишига сабаб бўлади.

Мастопатия касаллигининг биринчи белгиси – оғриқдир. Оғриқ одатда ҳайз кўришдан бир ҳафта-ўн кун олдин бошланади. Баъзи ҳолларда қўлтиқ остига ва елка соҳасига тарқалади. Кўкрак безлари шишади, оғирлашиб, қаттиқлашиб қолади. Ҳайз келиши билан бу ҳолат ўтиб кетади. Кўкрак безидаги бу ўзгаришлар мастопатия касаллигининг бошланғич белгиларидир.

воскресенье, 23 ноября 2014 г.

жинсий хаёт

ЖИНСИЙ ХАЁТ БИЗГА НИМА УЧУН КЕРАК ?

Бўлмаса ишқ, икки жаҳон бўлмасин,
Икки жаҳон демакки жон бўлмасин
Ишқсиз ул танки, анинг жони йўк,
Хуснни нетсун кишиким они йўқ.
                             Алишер Навоий.

     Эркакларнинг жинсий қобилияти уч нарсада:
1) жинсий ёқтиришлик:
2) жинсий қўзғолишнинг пайдо бўлиши:
3) шаҳват отилиб чиқиши ва нормал ўтган жинсий алоқанинг хуш ёқиши билан тугашида намоён бўлади.
Жинсий ёқишлик
     Жинсий ёқишлик ёки жинсий алоқага интилиш бу жуда мураккаб ходиса бўлиб, шартли ва шартсиз рефлекслар жараёнида юзага келади. Яъни бунда жинсий интилишда фақат гармонларгина асосий роль ўйнаб қолмай, ички хамда ташқи шароитлар хам бевосита сабабчи бўлади. Бунда сезги органлар иши, яъни аёл кишининг қиёфаси, кийиниши, хушмуомаласи туфайли юз берган рухий кечинмалар ва