ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 22 ноября 2014 г.

Простата бези   ёки йигитнинг иккинчи юраги нима?

Бу кўпчиликни ташвишлантирадиган касаллик айниқса кексаликда дард устига чипқон бўлади. Замонивий тиббиётда ушбу хасталикнинг даволашнинг жуда кўплаб усуллари мавжуд. Айни пайтда унинг халқ табобатида ўзлаштирилган турли гиёхлар воситасида хам чекинтириш мумкин .


    Юнонча prostatus сўзидан олинган бўлиб олдинда турувчи маънони англатади.
Простата бу эркак жинсий органидаги тоқ без. Кичик чаноқ бўшлиғида қовуқ остида бўлиб, қовуқ бўйинчаси ва сийдик чиқариш каналлари бошланғич қисмини ўраб туради.
   Простата бези без ва мускул қисмдан иборатдир. Без қисми уруғ суйилтирадиган суюқлик секрет ажратилади. Бу суюқлик спермага қўшилиб сперматозоидларни активлаштиради. Мускул қисми эса сийдик чиқариш каналининг  сфинектэри мускул қисқич хисобланиб шахват ва сийдик чиқишини ростлаб туради. Шунинг учун шахват ва сийдик аралашиб кетмайди. Простата безининг орқа юзаси тўғри ичакка тегиб туради. Шунга кўра врач тўғри ичакка бармоғини киритиб  безнинг турли касалликларини анқлайди. Прастата безининг яллиғланиши простатит деб аталади. (Бу тўғрисида қуйироқда ўқийсиз)

пятница, 21 ноября 2014 г.

Қайта уйғонган Эбола

Қайта уйғонган Эбола


Сўнгги маълумотларга кўра, бугунга келиб Эбола безгаги вирусига чалинганлар сони 10 минг кишига етди, ундан ўлганлар эса 5 минг кишини ташкил этмоқда. Шу йил декабрь ойининг бошига келиб мазкур касалликка чалинганлар сони ҳафтасига 10 минг кишига ортиши, тўрт ойдан кейин эса бундай беморлар сони ярим миллион кишидан ортиб кетиши таҳмин қилинмоқда.
Жорий йил баҳор ойларидан бери оммавий ахборот воситалари Ғарбий Африка минтақасида тарқалаётган Эбола безгаги эпидемиясига эътибор қаратмоқдалар. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро қизил хоч ва қизил яримой ҳаракати каби қатор халқаро ташкилот ва тузилмалар ҳамда бир қанча давлатлар 21-асрнинг қўрқинчли пандемиясига сабаб бўлиши эҳтимоли бор бўлган касалликка қарши курашиш устида бош қотирмоқдалар.

четверг, 20 ноября 2014 г.

Эбола иситмаси натижасида

 5 минг 177 киши ҳалок бўлди


Эбола вируси билан касалланганлар сони 14 минг 413 кишига етди. Бу ҳақда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асосланиб, Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Айни вақтда, Эбола иситмаси натижасида ҳалок бўлганлар сони 5 минг 177 кишига етган.


ЖСТнинг бу борадаги сўнгги ҳисобот эълон қилинган 12 ноябрдан бери ҳалок бўлганлар сони 8 нафарга, касалланганлар эса 315 нафарга кўпайган

вторник, 18 ноября 2014 г.

Машҳур уйқусизлар


Машҳур уйқусизлар

Қирқ беш ёшли Конард Фондерштрасс Герма­ния­нинг Фрайберг шаҳри  клиникасига бир неча ойлардан бери ухла­маётганлигидан нолиб келга­нида, шифокорлар унинг чиндан ҳам уйқусизлик касалига дучор бўлганлигига ишонишмади. Олимлар  хулосасига кўра, ҳар қандай инсон бундай узоқ муддатда барибир бир-икки соат мизғиб олиши керак.
Беморнинг касаллигини аниқлаш учун унга 8 соатлик махсус мослама улаб, уйқусизлигини текшириб кўрмоқ­чи бўлишди.  Белгиланган муддат ичида Конард атиги бир неча минутгина пинакка кетди, қолган вақтларда эса тамоман ўзини ҳушёр тутди.

Фондерштрасснинг қисқа муд­датли уйқу­сида ҳеч қандай ўз­га­риш сезилмади, яъни ҳушёрликда кечди.  Шифокорлар тўплаган маълумотлар уларнинг мижози  тўрт-беш ойдан бери ухламаган деган хулосани келтириб чиқарди.

воскресенье, 16 ноября 2014 г.

мухаррам ойи

Муҳаррам ойи ҳижрий – қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш кунидир. Одатда мусулмонлар бир-бирларини бу муносабат билан табрик этадилар. Биз ҳам барчаларингизни кириб келаётган 1436 ҳижрий йил билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло бу йилни барчамиз учун хайр-барака йили бўлишини насиб этсин. Барчамизни ўйлаган эзгу истакларимиз ушбу йилда амалга ошсин! Омийн!


Луғатда «муҳаррам» сўзи, ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Дарҳақиқат, Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ойни Аллоҳнинг ойи, деб номланади, бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми?

суббота, 15 ноября 2014 г.

тиш


Мўъжаз дур

Садаф дурларидек тишлар оғзимизда ярақлаб турса, қандай чиройли ва яхши. Соғлом ва кўркам тиш инсон ҳуснига ҳусн қўшади. Шунинг учун инсон кексайган чоғида ҳам тишлари соппа-соғ бўлишини истаса, тишларини болалигидан эҳтиёт қилиши зарур.
Биз кундалик ҳаётимизда соғлом, оппоқ тишга эга инсонларга ҳавас билан қараймиз. Бундай тишлар бекорга садаф дурларига қиёсланмайди. Чунки садаф Аллоҳ яратган мўъжизадир.
Тишлар тушган ёки оғриган бўлса, овқат етарли чайналмайди ва натижада озиқ моддаларнинг бир қисми ўзлаштирилмайди. Бу эса кўпинча меъда-ичак касалликларига олиб келади. Баъзан ширинликларни, жуда қаттиқ нарсаларни ва тишга зарарли моддаларни (совуқ ва иссиқ ҳолда) ҳаддан зиёд истеъмол қилиш, гўшт тановул қилгач, тишлар орасида қолган қолдиқларни вақтида тозаламаслик тишнинг касалланишига ва емирилиша сабаб бўлиши исботланган.
Баъзи одамларнинг тиши сарғайиб кетади.

среда, 12 ноября 2014 г.

Семизлик психологияси

Семизлик психологияси ва унинг сабаблари

Семизлик касалига чалинганларнинг аксарияти болаликда кулгига қолиб, атрофдагиларнинг салбий муносабатини кўриб улғаяди. Бу ҳам ўзига нисбатан ишончнинг пасайиши ва ҳаёт тарзининг ёмонлашишига сабаб бўлади. Одатда, семизлик бошқа касалликлар билан (жинсий хасталик каби) бирга кечади.
Нима учундир семизлар бошқа инсонларга ҳар доим ташқи қиёфаси орқали ёқимсиз кўринадилар, характер заиф эканини ўйлайдилар. Мунтазам равишда қабул қилинмай, хоҳиш билдирилмай, диққат тортилмай, тартиб-интизом ва ҳеч бир ишга ярамай келишларига доир фикрлар орқали тинимсиз танқидга учрайдилар. Шу тариқа ўзларига нисбатан ҳурматлари ҳам пасая бошлайди.
Ҳурматнинг тушиб кетиши ортиқча вазнга боғлиқ, деб топилмоқда. Бунинг турли сабаблари мавжуд:
1. Кўпчилик киши семиз инсонларнинг қадр-қиммати паст бўлганига ва фақат озиш орқали ҳурмати, ишончи ва ўзига нисбатан рағбат туйғусини ҳис этиш мумкинлигига ишонади. Бақалоқлар озиб шаклга киргач, бахти кулгани англанилади.