среда, 1 октября 2014 г.
вторник, 30 сентября 2014 г.
табрик
Ассалому-алайкум ҳурматли
оналар ва оталар, опа-сингиллар, ака-укалар!
Кириб келаётган муборак
ийди-қурбон билан барчаларингизни табриклайман!
Зулхижжа ойининг аввалги ўн
кунлигида ва ҳайит кунларида қилинадиган барча хайрли амалларимизни ОЛЛОҲ даргоҳида қабул қилсин. !
Бизнинг диёримиздан ушбу
кунларда ер юзининг муқаддас жойи бўлмиш “МАККАЮ-Мукаррамада” ва “МАДИНАИ
МУНАВВАРА”да бутун ер юзи хожилари сафида ҳаж қилаётган ҳожиларимизнинг
ибодатларини қабул қилиб , дуоларини ижобат қилиб ,бизларни ҳам уларни
дуоларига шерик қилсин ва
сафарларини бехатар қилиб оилалари
қучоқларига соғ-саломат қайтсинлар деб ҳурмат ва эҳтиром ила Абдуқодир Саттаров
Кенг жаҳон..оламда
тинчлик,
Яхши замондир бу кун,
Барча қитъа,
ўлкаларда
Дорулламондир бу кун!
Бизнинг озод, ҳур
ватанда
Омон..омондир бу кун,
Миллату эл чин
қадрдон,
Юрт фаровондир бу кун!
Муслиму муслималар
кўп,
Аҳли “Қуръон”дир бу кун,
Чин мусулмон оламида
Ийди Қурбондир бу кун!
понедельник, 29 сентября 2014 г.
кредит
2014 йилнинг 6 ойи давомида 8 минг 779 нафардан зиёд талабага 25,7 миллиард сўм таълим кредитлари ажратилган
Тижорат банклари томонидан бериладиган таълим кредитлари, ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, бакалавриатга 10 йилгача, магистратурага 5 йилгача берилади.Таълим кредитлари Олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун талабанинг ўзига, унинг ота-онасига ёки васийларига берилиши мумкин.
Кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар кредит бўйича қўшилган фоизларнинг 50 фоизи туман Бандликка кўмаклашиши ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади.
Талаба муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган даврда таълим кредитлари учун фоиз ставкалари ҳисобланмайди.
Қайд этиш керак, охирги 4 йил мобайнида 50 минг 398 нафардан зиёд талабага жами 148, 4 миллиард сўм миқдорда таълим кредитлари ажратилган.
2014 йилнинг 6 ойи давомида жами 8 минг 779 нафардан зиёд талабага 25,7 миллиард сўмдан ортиқ таълим кредитлари ажратилган.
Таълим кредитлари Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги Низом”га мувофиқ берилади. Бу ҳақда УзРепорт АА хабар қилди.
воскресенье, 28 сентября 2014 г.
эмлаш
2015 йилдан 1 ёшгача бўлган болаларни пневмококк инфекцияларига қарши эмлаш бошланади
четверг, 25 сентября 2014 г.
атеросклероз
Атеросклероз
Что это такое?
Атеросклероз - одно из самых актуальных заболеваний
ХХ века, которое является одним из четырех наиболее частых заболеваний и причин
смерти. Неправильное, нерациональное питание, малоподвижность, стрессовые
ситуации - все это приводит к возникновению атеросклероза. Атеросклероз - это
заболевание, которое поражает магистральные (крупные) сосуды. При этом
происходит отложение холестерина в стенке сосуда, в результате чего
возникает атеросклеротическая бляшка, суживающая просвет сосуда. Это приводит к
тому, что значительно падает кровоток по пораженному сосуду, причем степень
снижения кровотока, как правило, пропорциональна степени стеноза (сужения)
сосуда.
Атеросклероз приобретает хроническое течение и является самой
частой причиной потери трудоспособности и преждевременной смерти. Чаще поражает
людей в 40-45 лет и в 3-4 раза чаще мужчин.
Причины и факторы риска развития атеросклероза
вторник, 23 сентября 2014 г.
Сиёсий партиялар имзо тўплашни бошлади
21:56 Сиёсат
Сиёсий партиялар имзо тўплашни бошлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
томонидан сиёсий партиялар вакилларига сайловчилар имзосини тўплаш учун имзо
варақалари берилди. Мазкур жараён сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловда иштирокини қўллаб-қувватлаш
мақсадида ўтказилмоқда.
Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча сиёсий партиялар – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси парламент сайловида иштирок этиш истагини билдирди.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига мувофиқ белгиланган намунадаги имзо варақалари Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингандан кейин берилади.
Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча сиёсий партиялар – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси парламент сайловида иштирок этиш истагини билдирди.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига мувофиқ белгиланган намунадаги имзо варақалари Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингандан кейин берилади.
понедельник, 22 сентября 2014 г.
тиш касаликлари ва уларни даволаш
Тиш касалликлари ва уларни даволаш усуллари
Организимни ривожланиши ва яхши ўсиши учун
тўлақонли овқатланиши зарур. Озиқ- овқатнинг яхши хазм бўлиши эса ўз навбатида
чайнаш апаратининг холатига боғлиқ. Чайнаш аппарати тушунчасига –юқори ва
пастки жағ, чайнаш мушаклари, тишлар тил, лаб ва лунжлар киради. Тишлар юқори
ва пастки жағларнинг орасида жойлашган. Чайнашда иштирок этадиган мушаклар
пастки жағни аракатлантириб, чайнаш пайтида маълум бир кучни ривожлантиради.
Айниқса олдинги тишлар қаторида бу куч 60-80 кгс, ён тишлардаэса 100-120 кгс ни
ташкил этади. Оғиз бўшлиғи пастдан оғизнинг туби ва тил билан, тепадан эса
қаттиқ ва юмшоқ танглай билан чегараланган.
Оғиз бўшлиғида жойлашган тишлар нафас олиш,
товушлар хосил қилиш озиқланиш каби организмнинг асосий хаётий жараёнларида
фаоллик билан иштирок этадилар. Оғиз бўшлиғи овқат хазм қилишнинг бошлангич
нуқтаси хисобланади. Тишлар ёрдамида истеъмол қилинган озиқ- овқатга бирламчи
механик ишлов берилади. Сўлак ажиралиши, ошқозоннинг тўла қонли фаолияти айнан
шу жараёнга боглиқ бўлади. Яхши
чайналмаган овқат организм томонидан яхши хазм бўлмай ошқозон ичакнинг
меъёридаги фаолияти бўлишига сабаб бўлади.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)



