ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 22 сентября 2014 г.

тиш касаликлари ва уларни даволаш


 Тиш касалликлари ва уларни даволаш усуллари

Организимни ривожланиши ва яхши ўсиши учун тўлақонли овқатланиши зарур. Озиқ- овқатнинг яхши хазм бўлиши эса ўз навбатида чайнаш апаратининг холатига боғлиқ. Чайнаш аппарати тушунчасига –юқори ва пастки жағ, чайнаш мушаклари, тишлар тил, лаб ва лунжлар киради. Тишлар юқори ва пастки жағларнинг орасида жойлашган. Чайнашда иштирок этадиган мушаклар пастки жағни аракатлантириб, чайнаш пайтида маълум бир кучни ривожлантиради. Айниқса олдинги тишлар қаторида бу куч 60-80 кгс, ён тишлардаэса 100-120 кгс ни ташкил этади. Оғиз бўшлиғи пастдан оғизнинг туби ва тил билан, тепадан эса қаттиқ ва юмшоқ танглай билан чегараланган.
Оғиз бўшлиғида жойлашган тишлар нафас олиш, товушлар хосил қилиш озиқланиш каби организмнинг асосий хаётий жараёнларида фаоллик билан иштирок этадилар. Оғиз бўшлиғи овқат хазм қилишнинг бошлангич нуқтаси хисобланади. Тишлар ёрдамида истеъмол қилинган озиқ- овқатга бирламчи механик ишлов берилади. Сўлак ажиралиши, ошқозоннинг тўла қонли фаолияти айнан шу жараёнга боглиқ  бўлади. Яхши чайналмаган овқат организм томонидан яхши хазм бўлмай ошқозон ичакнинг меъёридаги фаолияти бўлишига сабаб бўлади.

Тишлар товушлар хосил қилиш ва нутқни ривожлантиришда бевосита иштирок этади. Олдинги тишларнинг тушиши сўзларни тўғри ва аниқ талафуз этишга тўсқинлик қилади. Тишлар юзнинг ташқи тузилишига хам таъсир кўрсатади-улар бўлмаган ёки нотўғри жойлашган тақдирда хам ўзгаради.
Тиш учга бўлинади. Коронка, бўйин ва илдиз. Тиш коронкаси милк устида бўлиб жуда мустахкам тўқима эмал билан қопланган. Эмал таркибида 96-97 фоиз анорганик моддалар, 3-4 фоиз оргник моддалар мавжуд. Тиш эмалининг анорганик  моддалари таркибида асосан. Магний, рух, стронций, мис, темир, фтор бўлган гидроксиаппатитдан иборат. Тиш эмалининг органик моддаларига эса оқсил, липид ва углеводлар киради. Уларнинг таркиби 1,2-1,5 фоиз атрофида бўлади. Бундан ташқари, тиш эмалида 3,5-3,8 фоизгача суюқлик бўлиб у эмалдаги физологик жараёнларда катта ахамиятга эга. Тиш чиққандан кейин 3-5 йил давомида тиш эмалининг хосил бўлиш жараёни юзага келади. Ундан тиш эмални мустахкамловчи калций, фосфат вабошқа моддаларнинг бирикмалари йиғилади. Тиш коронкаси ва илдизнинг асосий огирлиги калций тузларига тўйинган суякли модда- дентиндан иборат. Дентин таркибида 70 фоизгача анорганик моддалар  бўлиб, озиқланувчи тўқима ва асаб туғунлари жойлашган майда ирмоқчалар мавжуд. 1 кв мм дентин таркибида 75000 тагача ирмоқлар бўлади. Тиш илдизи жағ суяги қисмида жойлашган бўлиб 46 фоизи анорганик бирикмалардан ташкил топган цемент билан қопланган дентиндан иборатдир. Тиш илдизи ва алвеола орасида қисқа бошлиқ бўлиб у периодонт деб номланади. Алвеолларнинг деворидан периодонтга тиш тўқималарини озиқлантирадиган қон томирлари ва асаб толалари ўтади. Хар бир тишнинг ўртасида бўшлиқ бўлиб, ундан тиш тўқималари озиқлантирувчи тиш пулпаси жойлашган. У жағнинг боқа туқималари билан асаб томирли тугунча орқали бирлашади. Тиш илдизи ва коронкаси орасида усти цемент билан қопланган тишнинг бўйни жойлашган. Катта ёшдаги кишиларда хар бир тиш қаторида  шакли ва илдизлар сони билан бир биридан фарқ  қиладиган 16 тиш 4 та кичик жағ ва 6та катта жағ тишлар жойлашган. Инсонда хаёти давомида 2 марта тишлари чиқади. Аввал вақтинчалик (сут) тишлар пайдо болади. Уларнинг чиқиш муддати боланинг ривожланиши ва саломатлигига боглиқ бўлади. Одатда биричи тишлар боланинг 6,8 ойда чиқади. Аввал кесувчи тишлар, кейин қозиқ ва жаг тишлар пайдо болади.2-2,5 ёшга келиб вақтинчалик тишларнинг 20таси чиқиши керак. Иккинчи марта тишлар 5,5-6 ёшда чиқади. Вақтинчалик тишлар бу вақтга келиб, бошашиб туша бошлайди. Биринчи болиб катта жаг тишлари,сунг кесувчи тишлар кичик жаг тишлар ва иккинчи катта жаг тишлари юзага келади.14 ёшгача вақтинчалик тишлар тўлалигича доимий тишларга алмашинади.18-25 ёшда эса ақл тишлари чиқади. Аммо тахмиман 25-30 фоиз инсонларда ақл тишлари  чиқмайди. Умуман катта ёшдаги инсонда тишлар сони ўртача 28 тадан 32 тагача болади.
БОЛАЛАРДА ТИШЛАРНИНГ ЧИҚИШИ.
Боланинг биринчи тиши 3 ойлик ёки аксинча бир ёшда хам чиқиш холатлари кузатилган. Аммо одатда биринчи 6-8 ойлар орасида аввал пастки сунг юқори жагнинг марказий кесувчи тишлар пайдо бўлади. 8-12 ойларда пастки ва юқори жагнинг ён кесувчи тишлар чиқиб бола бир ёшга тўлгандан кейин 8 та  сут тишига эга бўлади. 20 ойга бориб тишларнинг жипислашувида қатнашадиган вақтинчалик тишлар пайдо бўлади. Вақтинчалик тишларнинг чиқиши болани умумий ахволида акс этиш мумкин. Бўшашган камқувват болалатда умумий холсизланиш  кам уйқу безовталаниш, инжиқлик, кўп йиглаш холатлари хам кузатилади. Илк тишлар чиққанда болада милкларнинг қичишиши сўлакни меёридан ортиқ оқиши, тана харорати 37,5 ошиши кузатилади. Ич келиши ўзгаради. Баъзан терига майда тошмалар тошиши юз териси қизариши мумкин. Бу жараёнда бола озиши имунитетни пасайиб юқумлм касалликларга чалиниш хавфи юқорироқ бўлади. Бунинг олдини олиш мақсадида албатта болалар шифокорига учраб тегишли маслахатлар олиш зарур.
Тишларни вақтида чиқиши бола туғри ва соглом ривожланишини тиббий кўрсаткичи хисобланади. Бу жараённинг кечикиши эса болада.
  • суяк тўқимаси ва моддалар алмашинуви касалликлари.
  • Рахит касаллиги.
  • Сурункали юқумли касалликларга чалиниш ичак фаолиятини бузилиши.
  • Ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши (гипотереоз).
  • Озуқа моддаларнингхазм қилишдаги бузилишлар.
Тишларнинг муддатдан олдин чиқиши эса бола организмда эндокрин бузилишлар рўй беради. Одатда, чақалоқда тишлар бўлмайди фвқат баъзи холларда тишларнинг хомилада ривожланиши кузатилади. Бундай болаларнинг халқ тилида бўрибой бўригул деб номлашади.
6-8 ёшгача келиб вақтинчалик тишлар доимий тишларга алмашинади. Вақтинчалик ва доимий тишларнинг чиқиши муддати шартли хисобланади. Чунки уларни чиқишига турли омиллар.
* ирсий ота-онаси ака укаларида эрта ёки кеч чиқиши.
* жинси
* бола организминиўзига хос хусусиятларига.
* овқатланиш тартибига.
* кечирган касалликларига.
* ташқи мухит тасирига сабаб бўлади.
Бази холларда вақтинчалик тишлар нуқсонлар билан чиқади.
  • тишлар орасининг очиқлиги. Бу холат купинчалик вақтинчалик тишларан доимий тишларга ўтиш даврида жагларнинг кучли ўсиши кузатилади. Юқори жагнинг олдинги кесувчи тишлар орасидага очиқлигига юқори жиг юнгчасининг чуўур жойлашгани сабаб бўлади. Бу нуқсонни шифокор  даволайди.
  • Тиш бўйинчасининг қорамтир тусга кириши-бола организмида сурункали яллигланиш жараёни кечиши ёки таркибида темир моддаси бўлган дори воситаси қабул қилишда кузатилади.
  • Тишларни сарғиш жигарранг тусда бўлишига онаниг хомиладорлик даврининг иккинчи ярмида ёки боланинг тишлар шакилланиши пайитида турли антбиотиклар меёрдан ортиқ қабул қилиниши сабаб бўлади.
  • Тишларнинг сарғиш яшил рангда бўлиши организмда билирубин моддаси алмашинуви ва эритроситларнинг бузилишида кузатилади.
  • Тишлар қизгиш рангда бўлса болада профин пигментининг алмашинуви бузилганида кузатлади. Бу касаллик туғма бўлиб профрия деб номланади.
  • Тиш жипслашувидаги нуқсонлар –ирсий сабабларга кўра онанинг турли касалликларга чалиниши камқонлик жагларнинг номунотосиб ўсиши сўргични узоқ вақт сўришида юзага келиши мумкин.
  • Тишларнинг нотугри жойлашиши жагнинг кичиклиги шкастланишлар, жаг ўсмаларида кузатилади. Бундай нуқсонлар кузатилганда болаи тиш шифокорига кўрсатиш зарур. Одатда болалар оқ халат кийган шифокордан қўрқишади. Бу холатнинг олдини олиш учун энг аввало онанинг ўзи безовталанмаслиги  бу муолажанинг болага табий хол деб тушинтиришимиз лозим .  масалан. Хозир тиш дўхтирига борамиз у жуда яхши хола ёки амаки. Унинг хам сендақа болалари бор. Дўхтир биттагина укол қилади, озгина огрийди холос асосий болани шифокор хузурига рухиш тайёрлаб бориш кўпкина муаммоларни олдини олишда ёрдам беради.
Тиш касалликлари яхши чайналмаган озиқ- овқат билан бирга турли микробларнинг ошқозон-ичак хамда жингарга бориш натижасида турли хасталикларни келтириб чиқаради. Ахоли орасида энг тарқалган тиш касалликлардан бири тиш чириш (карес ) хисобланади.
КАСАЛЛИКНИНГ БЕЛГИЛАРИ.

Тиш чириши яъни карес қуйидагича намоён бўлади. Оғиз бўшлигидаги турли кислота ва микробларнинг таъсиридан тишнинг қаттиқ тўқималари зарарланади, тишнинг эмали ва дентин қисми аста секин емирилиб ковак хосил бўлади. Дастлаб тиш эмали хиралашиб ғадир будирлашади, оқиш ёки саргимтир дог пайдо бўлади. Кейинчалик бу жой юмшаб қолади бу юза карес дейилади. Тиш чутка билан тозаланганда ширин ёки нордон нарсалар ейилганда оғрийди. Чириган тиш коваги аста секин чуқурлашиб, эмалдан дентинга ўради, бу холат ўрта карейс деб аталади. Карейс жараёни дентин тўқимаси ичига ўтиш натижасида чуқур карейс вужудга келади, бунда тиш ковагига овқат кириши иссиқ совуқ таъсир этиши билан кучли огриқ пайдо бўлади. Тиш чиришига турли омиллар сабабчи бўлади.
  • жугрофий хусусиятлар-турли мамлакатларда ахоли ўртасида карейсга чалиниш хавфи турлича бўлади. Масалан болгарияда бу кўрсатгич 91 фоизга тўгри келса, ақш да-99 фоиз гвинеяда 33 66 фоиз, нигеряда 2 фоиз руссия мамлакатларида 60-98 фоизни ташкил этади. Олимларнинг фикрича касалликнинг тарқалишига иқлим хамда ёгин сочин шароити сув ва тупроқдаги менерал тузлар  ва боқа элементлар таркибини ахамияти катта экан. бизнинг мамлакатимизни оладиган болсак, ахоли фойдаланадиган сувнинг аксариятининг музлаган тоглардан оқиб тушадигон дарё сувлари ташкил этади. Уларда эса тишларни тўгри ривожланиши учун нихоятда зарур бўлган фтор йигиндиси кам. Шунинг учун хам, таркибида фтор болган тиш пасталарида фойдаланиш катта ахамиятга эга.
  • Овқатланиш тартибида. –меъёридан ортиқ углеводларга тўйинган қандолтчилик махсулотлари турли пишириқлар тортлар, ширинликлар шоколадли конфет, макарон ва вермешел, дудланган махсулотлар косервали балиқ  ролтон дошрак каби тайёр овқатлар болиши.
  • Ёши -2 ёшдан то 12 ёшгача болаларда касаллик кўрсаткичи нақд 60 физини ташкил этади.
  • Жинси аёлларда карес эркакларга қараганда кўпроқ учрайди. Бунга сабаб хомиладорлик ва эмизиш даврида аёлларда рўй берадиган гормонал ўзгаришлардир. Бундан ташқари аёллар кайфиятлари тушган пайитда ширинликга ўч болишлари хам сабаб болади. Тиш чиришини олдини олиш учун биринчи навбатда.
  • Тўгри овқатланиш тартибига риоя этиш таомномада с ва д витаминларига бой бўлган яхлит мева сабзавотлар лимон мандарин, апелсин, олма, анор, шафтоли узум, сабзавотлардан қизил сабзи, турп бодринг, лавлаги саримсоқ, пиёз дуккаклик ўсимликлардан мош нохат, ловия кукатлардан (швит селдир) булиши хар куни 300гр гача творог пишлоқ истемол қилиш.
  • Истемол қилинаётган углеводларни мейёрига этибор бериш суткали миқдори 1кг  тана вазнига 4-7 г дан ошмаслиги масалан киши вазни 60 кг бўлса бир кеча кундузда фақат 240-420г гача шакар ширинликлар ундан тайёрланган турли кўринишдаги пишириқлар истемол қилиш мумкин.
  • Йилга 2 марта мунтазам равишда шифокор стомотолог кўригидан ўтиш.
  • Кунига икки махал эрталаб ва ётишдан олдин тишларни яхшилаб тозалаш хар сафар овқатлангандан кейин огиз бўшлигини илиқ сувда чайиш зарур. Стомотологлар томонидан каресни даволашда энг асосий усул зарарланган тишни пломбалаш хисобланади. Пломбалар ўз навбвтида ўзининг таркиби хамда қўлланилиши жихатидан турлича болади. Қўлланилиши бўйича пломбалар вақтинчалик ва доимий пломбаларга ажиратилади. Вақтинчалик пломбалардан шифокор тишларни даволаш ва тугри ташхис қўйишда фойдаланади. Масалан шифокор бемор тишининг асаб толаси зарарланган ёки йўқлигини билиш мақсадида тишга вақтинчалик пломба қўяди. Агар тиш огриса асаб ( нерв) ни олишга тугри келади. Бундан ташқари, вақтинчалик пломбалар таркибида турли дори воситалари дори бўлиб, маълум вақтдан кейин шифокор ўзи олиб ташлайди. Доимий пломбалар беморга қўйилгандан кейин йиллар давомида туради. Агар қуйилган пломба бир ойдан кейин ўз ўзидан тушиб кетиш холатлари юз берса, бу унинг сифатсизлиги ёки қўйиш тартиби бузилганлигидан далолат беради. Доимий пломбаларга металдан тайёлнган амалгама киради. Бундай пломба қўйилгандан кейин 2-3 соат давомида қотади. Амалгамадан тайёрланган пломбалар мустахкам хисобланади. Цементли пломбалар фосфадли, шиша иномерли цемент композит ва таркибида акрил бўлган пластмассали гелиопломбалар фарқланади. Фосфатли цемент пломбалар турғунлик йилларида урф бўлиб келган. Улар тишга тўлақонли мосланмай тез емирилиши билан ажиралиб туради. Натижада тиш орасида яна бир ковак пайдо бўлиб унинг ичига овқат қолдиқлари кириб тишда иккиламчи карес хосил бўлишига олиб келади. Бундай ножўя тасирларни камайтириш мақсадида пломбага турли хил тўлдирувчилар киритилган. Улардан энг тарқалгани кумуш кукун хисобланган. Шиша иономерли цементлар кимёвий жихатдан тиш тузилишига ўхшаб кетади.бундан ташқари уларнинг таркибига иккиламчи карес ривожланишига тусқинлик қилувчи фтор ионлари ўзидан таратувчи турли йигиндилар қўшилган. Бундай пломбалар тишга яхши ёпишади ва беморга хеч қандай қийинчилик тугдирмайди.
Пластмасса хамда ичи чини фарфор билан тулдирилган пломбалар жуда мустахкам  бўлсада уларнинг ножўя тасири хам йўқ эмас. Гап шундаки бундай пломбалар огиз бўшлигидан барча микробларни ўзига йигиб олиш натижасида тишларда яна яллигланиш иккиламчи карес ривожланишига олиб келади. Бунинг олдини олиш мақсадида, инсон огиз бўшлиги тозалигига вақтида этибор бериб шамоллаш ва яллигланиш жараёнларини олдини олиш мунтазам равишда стомотолог куригидан утиш лозим. Тиш чиришини ўз вақтида даволамаслик тишларни нотугри парваришлаш ёки тиш колонкаси илдизнинг синиши шикастланиши оқибатида огиз бошлигида яна бир касаллик-пулпит юзага келади. Бунда тишнинг асаб ва қон томирлари тугунакдан ташкил топган пулъпа қисми қаттиқ яллигланади. Пулпитнинг бошланғич босқичда бемор бир неча дақиқадан ярим соатгача давом этадиган огриқдан шикоят қилади. Огриқ айниқса тунда авж олади. Иссиқ совуқ таомлар истемол қилганда чайнаганда огриқ зўраяди. Бемор огриётган тишини кўрсата олади. Ўткир диффузли пулъпитда огриқ кескин тус олиб, бемор бошнинг чакки қисми қулоқ, пастки ва юқори жаг хамда кўз қисмидаги огриқдан безовта бўлади. Бу холатда бемор қайси тиш огришини аниқлай олмайди. Оғриқ гўё бошнинг барча қисимлари сезилади. Йирингли пулпитда совуқ сув ножўя таъсири кўрсатмайди, аксинча баъзи холатда оғриқни бир оз пасайтириши хам мумкин. Аммо иссиқликни  таъсирида оғриқ кучайиши мумкин. Ўткир пульпит 2-14 суткагача давом этади. Сурункали фиброз пульпит бир неча хафтадан бир неча ойларгача чузилиши мумкин. Огриқ турли қўзгатувчи  оғизда иссиқ совуқ овқатдан юзага келишади. Тиш совуқ хавода нафас олиш оқибатида хам игриш мумкин. Сурункали гипертрофик пульпитда зарарланган бўшлиги қисман ёки тулалигича ноксимон қизил шилимшиқ модда полип билан тўлади. Касаллик кўпинча болалар ва ёшларнинг огриқ кечаётган каресида учрайди.
Периодонтит касаллиги деб тиш илдизи ва суяк катакчаси орасидаги ушлаб турувчи пай тиш илдизи қобигининг яллигланишига айтилади. Касаллик пульпит ангина грип, скарлатина каби касалликларнинг асорати сифатида, шунингдек, кимёвий ёки механик шкастланиш натижасида юзага келади. Касаллик ўткир ва сурункали кечади. Ўткир периодонтитда беморлар узуликсиз тиш огригидан шикоят қиладилар. Вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, огриқ кескинлашиб, бутун бошга тарқалади. Бемор хаёлида тиш худди катталашиб ўсгандек туюлади. Бош огриги холсизланиш тана хароратини кутарилиши бемор юзини шишиб кетиши кузатилади. Жаг ости ва томоқ ости лимфа тугунлари катталашиб шишади пайпаслаганда оғрийди. Тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин одатда йиринг суяк орқали чиқиб кетиб беморни ахволи яхшиланади. Касалликни ўз вақтида даволамаслик оқибатида сурункали периодонтит юзага келади. У кўпинча белгисиз кечиб касаллик асосан рентген текширувда аниқланади. Бунда тиш коронкасининг ранги узгаради, бемор қаттиқ овқатни чайнаганда огриқ сезади. Касалликни даволашда тиш  тшқималарида яллигланиш жараёни тухтатиш ва унинг тарқалишини тўхтатиш организмга аллергик, юқумлик-токсик таъсир қилиш хавфини бартараф қилиш каби чора тадбирлар қўлланилади.
Парадонт тиш касалликлари жумласига гингивит парадонтит ва пародонтоз каби касалликлар киради. Бунда парадонтоз 2 фоиз гингивит20,35 фоиз пародонтит 60 фоиздан кўпроқ холларда учрайди. Пародонтознинг вжудга келишига милк тўқималарининг етарли даражада қон билан таминламаслиги сабабчи болади. Оғир холларда тишниг суяк тўқимаси аста секин сўрилади, тишлар қимирлаб тушиб кетади, милк яллигланиб шишади, қонайди огиздан қўланса хид келади милкда йирингли пилла хосил бўлади. Касалликни даволашда шифокор стомотолог томонидан қон айланишини яхшилаш мақсадида милкларни уқалайди, бемор огриқ, қичишиш, тишларни юқори тасирчанлигидан шикоят қилган пайитда эса бу нохуш аломатларни бартараф қилади.
Гингивит касаллигига милк шиллиқ пардасининг яллигланиши, меъда ичак, нафас аъзолари юрак томир асаб тизими, қон касалликлари, юқумли касалликлар, витамин етишмовчилиги оғир метал (симоб, қўргошин) кабилардан захарланиш сабаб бўлади. Асосан аёлларда хомиладорлик хайз даври бузилганда ўсмирларда балогат етиш даврида кўп чрайди. Касалликни даволаш яллигланишга қарши даволашга усуллари тишларни самарали тозалаш, шахсий гигена қоидаларига амал қилиш каби ишларни ўз ичига олади.
Тиш касалликларидан яна бири парадонтитда тиш атрофидаги тўқималари яллигланади. Бунга огиз бўшлиги гигенасига риоя қилмаслик ирсий хусусиятлар тиш тошининг тез хосил бўлиши милк ва тиш орасидаги бўшлиқ пайдо бўлиши сабаб бўлади. Касалликнинг белгилари милклар қонаши, шиш тишларда қалин қаттиқ қатлам ғубор, кейинчалик тишларда тошнинг пайдо бўлиши оғиз бўшлигидан нохуш хид келишидир. Касалликнинг келиб чиқишига тишларда овқат қолдиқлари, бактериялар, тери хужайралари ва шиллиқ моддадан хосил бўлган ёпишқоқ рангсиз қатлам сабабчи бўлади. Агар бу қатлам вақтида тозаланмаса, у қалинлашиб тиш тошига айланади. Натижада тиш ва милк орасида оралиқ юзага келиб унинг ичи бутунлай микробли қатламга тўлган бўлади. Бу қолдиқларнинг хаммаси сўлак билан аралашиб қаттиқ тошга айланади. Тишлардаги тош айниқса пастки жагдаги олдинги қатор тишларда кузатилад. Касалликнинг кейинги босқичларида тишларни ушлаб турган суяк аста секин емирилиб вақтида даволанилмаса тиш қимирлаб қолиш ва тушиши куатилади. Баъзи холатларда, милкларнинг сурункали ялигланишни келтириб чиқарадиган  бактериялар умумий қон айлаиши йулига милклар қонаши билан тушади. Тиш қатламида яшовчи бактериялар органимга салбий таъсир кўрсатиб қон қуюлишига олиб келиши мумкин. Бунинг оқибатида эса инсонда инфаркт миокарди ва бошқа юрак-қон томир касалликлари хавфи юзага келади. Милкларнинг зарарланиши хомиладорликдаги турли зўрайишларга сабаб бўлиши аниқланади. Бундай асоратларнинг олдини олиш учун тишлар соглом кўринсада йилига 2 марта тиш шифокори кўригидан ўтиш зарур. Касалликни даволашда тиш ва милк орасидаги бўшлиқ  яллигланишининг олдини олиш мақсадида тиббий ишлов берилади. Бундан ташқари турли стомотологик клиникалар ва оддий поликлиникалардаги стомотология кабинетларида малакали шифокорлар томонидан махсус тиббий усуллар ёрдамида тишларни мавжуд тошлардан тозалаш муолажалари олиб борилади.
ЎТКИР ТИШ ОГРИГИНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ.

Оғриқ тиш бўшлигига инфекция киришида.
  • инсонда кариес асоратлари кузатилиши мумкин. Бундай холатда инсон оғриқни оғизга иссиқ совуқ овқат таъсир қилганда сезади.
  •  Тиш бўйинчасининг очилиб қолиши, нотўгри пломбаланган тиш хам инсонга кўп азият беради.
  • Тишлардаги ёриқчалар пулпит тишнинг пульпаси яллигланган пайитда тишдаги оғриққа доимий бўлади. Бундай огриқни бемор узоқ вақт чидай олмайди. Тишда парадонтит касаллиги юзага келганда хам доимий ва кескин огриқ юзага келади. Бунда милк шишиб, тиш қимирлайди.
  • Тиш огриғининг хавфли томони шундаки огриқ каайган ёки ўтиб кетган тақдирда хам бунга лоқайтлик билан қараб бўлмайди. Чунки бу хол жараён ўткир холдан сурункалисига ўтгандан далолат беради. Бу эса тишда абсцесс, флегмона остеомиелит каби жиддий зўрайишларга олиб келиши мумкин. Баъзи холларда жагнинг шиши, бурун-томоқнинг қаттиқ яллигланиши, марказий асаб тизими касалликлари хам тишдаги оғриқни келтириши мумкин.
Агар ўткир тиш оғриги тунда дам олиш кунлари ёки тиш шифокори бўлмаган жойда юзага келса, бемор ўзига-ўзи биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш керак.

  • огиз бошлигини овқат қолдиқларидан тозаланади. Бунинг учун 1 ош қошиқ маврак шалфей ўтига бир пиёла қайноқ сув қуйиб ярим соат тиндирилади. Илиқ дамламада огизни чайиб огриётган тиш олдида кўпроқ ушлаб турилади. Муолажа ярим соат давомида бир неча бор қайтарилади. Уйда маврак бўлмаган тақдирда тиш тузли ёки истеъмол содасининг 0,5-2 фоиз эритмасидан чайилади. Огриқ қолдирувчи дори воситаларидан аналгин, ибопурофен кабилардан 1 таблетка қабул қилинади. Аммо имкон тугилиши билан албатта тиш шифокорига учраш зарур.

  • давоми бор...22.09.2014й


Комментариев нет:

Отправить комментарий