ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 29 сентября 2014 г.

кредит

2014 йилнинг 6 ойи давомида 8 минг 779 нафардан зиёд талабага 25,7 миллиард сўм таълим кредитлари ажратилган

Тижорат банклари томонидан бериладиган таълим кредитлари, ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, бакалавриатга 10 йилгача, магистратурага 5 йилгача берилади.
Таълим кредитлари Олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун талабанинг ўзига, унинг ота-онасига ёки васийларига берилиши мумкин.
Кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар кредит бўйича қўшилган фоизларнинг 50 фоизи туман Бандликка кўмаклашиши ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади.
Талаба муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган даврда таълим кредитлари учун фоиз ставкалари ҳисобланмайди.
Қайд этиш керак, охирги 4 йил мобайнида 50 минг 398 нафардан зиёд талабага жами 148, 4 миллиард сўм миқдорда таълим кредитлари ажратилган.
2014 йилнинг 6 ойи давомида жами 8 минг 779 нафардан зиёд талабага 25,7 миллиард сўмдан ортиқ таълим кредитлари ажратилган.
Таълим кредитлари Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги Низом”га мувофиқ берилади. Бу ҳақда УзРепорт АА хабар қилди.


Комментариев нет:

Отправить комментарий