ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 28 сентября 2014 г.

эмлаш

2015 йилдан 1 ёшгача бўлган болаларни пневмококк инфекцияларига қарши эмлаш бошланади


Шу йилнинг 12 июн куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан  “Аҳолини юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, бунда давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар, барқарор эпид ҳолатни сақлашга эътибор ва ғамхўрлик масалалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.


Бугунги кунда миллий эмлаш календари асосида юртимизда 10 та юқумли касалликка қарши эмлаш тадбирлари ўтказиб борилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқаро мувофиқлаштирувчи қўмита (МКК) ва иммунопрофилактика тадбирлари бўйича миллий техник эксперт гуруҳи (НТГЭИ) эмлаш календарига янги янги вакциналарни киритиш бўйича иш олиб бормоқда. Профилактик эмлаш календарига боланинг 2-3-4 ойлигида 1 та инекция бешта касалликка қарши пентавалент вакцинаси, боланинг 2 ва 3 ойлигида диарея касалликларига қарши ротарикс вакцинаси билан эмлаш киритилди.

2015 йилдан Ўзбекистонда 1 ёшгача бўлган болаларни кенг миёқсида пневмококк инфекцияларига қарши эмлаш бошлаш режалаштирилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2016 йили 10-11 ёшли қизларни бачадон бўйни папиломасига қарши ВПЧ вакцинаси билан эмлаш режалаштирилган


Комментариев нет:

Отправить комментарий