21:56 Сиёсат
Сиёсий партиялар имзо тўплашни бошлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
томонидан сиёсий партиялар вакилларига сайловчилар имзосини тўплаш учун имзо
варақалари берилди. Мазкур жараён сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловда иштирокини қўллаб-қувватлаш
мақсадида ўтказилмоқда.
Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча сиёсий партиялар – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси парламент сайловида иштирок этиш истагини билдирди.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига мувофиқ белгиланган намунадаги имзо варақалари Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингандан кейин берилади.