ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 2 июля 2014 г.

рўза тутиш


Рўза тутиш афзаллиги

Кўпчилик рўзанинг фарз амал эканини инкор қилмасалар ҳам, асл моҳиятдан бехабарлик, лоқайдлик ва ғофиллик туфайли рўза тутишда сусткашликка йўл қўядилар. Айрим одамлар рўза ойи кирганда ойнинг аввали, ўртаси ва охирида бир неча кундан оч юриб, шу билан ўзларини тўлиқ бир ой рўза тутган ҳисоблайдилар. Баъзи бировлар эса Рамазон ойи ибодатини тўлиқ адо этади, бирор кунни ҳам қолдирмай рўза тутади. Ҳамма қатори таровиҳ намозларига қатнашиб, Рамазон ойининг файз-баракасидан баҳраманд бўлишади. Улардан тутаётган рўзалари сабаби сўралса, кўп ҳолларда бир ой оч юришнинг соғлиқ учун катта фойдаси борлиги ва ўзига тиббий муолажани мақсад қилганини яширмайди. Бундай кишилар Рамазон ойида рўза тутишнинг нақадар муҳим ибодат эканини англаб етса, ҳеч қачон рўзага бу тарзда дунёвий, тиббий ёки урфий маъно бермаган бўлар эдилар.

вторник, 1 июля 2014 г.


Намоз китоби


الصلاة - солат” сўзи “صلى - солла”дан келиб чиқадиган ҳаракатдир. У “الصلا -сола” дан иштиқоқ қилиб олинган. “Сола”- думбанинг суягидир. Чунки намоз ўқувчи рукуъ ва саждада икки думбасини ҳаркатлантиради.
Унинг яна бир маъноси яхшиликка дуо қилишдир.
Ояти каримада: “وَصَلِّ عَلَيْهِم[1]ْ- ва уларнинг ҳаққига дуо қил”,
Ҳадисда: “[2]إذا كان صائما فليصل أي فليدع  Агар рўзадор бўлса, дуо қилсин”, дейилган.
Сўнг унда раҳмат ва истиғфор маънолари ҳам бор. Чунки булар ҳам дуодаги лозим ишлардан.
Шариатда эса, қиём, рукуъ ва саждадан иборат маълум феълларнинг исмидир. Ҳанафий уламоларининг бошқа бир таърифида: У белгиланган вақт ичида чегараланган шартлар, маълум зикрлар ва махсус рукнлардан иборатдир.
Жавҳарий раҳматуллоҳу алайҳ: “Солат Аллоҳ тамонидан бўлса раҳматдир”, деганлар. “الصلاة - солат” сўзи “الصلوات المفروضة –солаватул мафруза”нинг бирлигидир.

понедельник, 30 июня 2014 г.

Рамазон ойининг фазилати



Аллоҳ таоло айтади: “(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб, ҳидоят ва фурқоннинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган” (Бақара, 185).
Рамазони шарифнинг фазилатлари кўп. Ўша фазилатларнинг энг улуғи Аллоҳ таоло Ўз Каломини мана шу муборак ойда нозил қилганидир. Ўн икки ой ичидан Қуръон нозил қилиниши учун Рамазони шариф танланиши, нафақат Қуръони карим, балки Иброҳим алайҳис-саломга тушган саҳифалар ҳам, Таврот ҳам, инжил ҳам мана шу ойда туширилгани ҳақиқатан ҳам бу ой Аллоҳ севган ой эканига очиқ далолатдир.

воскресенье, 29 июня 2014 г.

Рўза шартлари

 Фиқҳ.Уз
  23 Июнь 2014
Рўзанинг фарзлари ейиш, ичиш ва жимоъни субҳи-содиқдан қуёш ботгунча тарк қилмоқ ва ниятдир. Рўза дастлаб фарз қилинган вақтда ифтор вақти қуёш ботгандан хуфтон вақтигача эди. Хуфтон вақтигача ифтор қила олмай, жинсий яқинлик қила олмай ухлаб қолган кишига янаги ифтор вақтигача таом, шароб ва хотин ҳаром қилинган эди. Кейин мазкур ҳукм насх қилиниб, қуёш ботгандан то тонг отгунча таом емоқ, шароб ичмоқ ва жинсий яқинлик жоиз бўлган. Бунга улуғ саҳобалар ҳаётида бир неча воқеалар содир бўлгани сабаб бўлган.

пятница, 27 июня 2014 г.

рамазонда

Рамазонда соғлиқни авайлаш бўйича маслаҳатлар PDF

Ушбу мақоладан одатда муқаддас Рамазон ойида рўза тутувчиларда юзага келувчи саломатликка боғлиқ бўлган муаммоларни четлаб ўтишга ёрдам берувчи фойдали маслаҳатлар ўрин олган. Ушбу маслаҳатларга амал қилар экансиз, жисмоний ноқулайлик хиссини пасайтириб, батамом Рамазон ойининг маънавий моҳиятидан баҳра олишга эришишингиз мумкин.

четверг, 26 июня 2014 г.

Соғлом ва гўзал бўлишни истасангиз ЮГУРИНГ!

Хитой донишмандлари «Соғлом бў­лишни истасангиз, чопинг, ақлли бўлишни истасангиз, чопинг, гўзал бўлишни истасангиз ҳам чопинг!», де­йишган.
Аслида ўзбек аёлларининг уйдаги «чопа-чопи» ҳам кўп, аммо бу иккисининг фарқи бор-да. Биринчидан, юмуш қилиб чопганда бари мушаклар бирдай ишламайди, қон юришмайди, юракка юк тушмайди. Майдонга тушиб югурганда эса бари мушаклар бирдай ишлайди, қон юришиб, танада кислород таъминланиши яхшиланади. Шунингдек, киши фақат чопганидагина унинг миясида серотонин моддаси ишлаб чиқарилади. Бу модда хотирани яхшилайди, ақлни пешлайди, танани ёшартиради. Шунинг учун сиз ҳам чопинг!
Қуйидаги 9 сабаб эса сизга югуришни бугуноқ бошлашингизга ёрдам беради.

среда, 25 июня 2014 г.

Оёк веналарининг варикоз касаллиги (varicus venus cruris)

 Варикоз касаллигида---Оёқ вена қон томирларининг қопсимон кенгайиши, тери ости веналари узунлигининг ошиши ва илонсимон эгри-бугри бўлиб қолиши тушунилади. Бу касалликда зарарланган оёқда веноз қон айланишининг бузилиши ва трофик ўзгаришлар кўзатилади.