Қабрдан қайтиб келганлар
26.04.2014
Бир донишманддан: «Бу дунёда энг ажабланарли нарса нима?» деб
сўрашганида у: «Одамлар ўлимни кўриб туриб ҳам «бу
ўлимнинг менга алоқаси йўқ, дунёда абадий яшасам керак», деб
ўйлашлари жуда ҳайратланарли», деб
жавоб берган экан.Дунё — мўъжиза. Унда нималар бўлмайди, дейсиз. Баъзи одамлар ўлим остонасидан қайтгани ҳақида эшитиб қоламиз. Шунақаси ҳам бўлармикан?
Перм вилоятининг ҳозирги Губаха шаҳарчасида бир қиз бехосдан тугма ютиб юборади. Касалхонага олиб кетишаётганда жони узилади. Одатига кўра оила аъзолари маййитни ювиб-тараб, эгнига қимматбаҳо кўйлагини, қўлига ва қулоғига тилла узук ва зирагини тақиб, қабрга қўйишади. Эртаси куни тонгда қиз гандираклаганича уйига кириб келади...




