ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 16 июня 2020 г.

Саттаров Абдуқодир Торвузнинг хосиятлари



 Саттаров Абдуқодир  Торвузнинг хосиятлари
Тарвузким ёз ойи жонга ҳаловат,
 Чанқаган одамга беради роҳат.
 Ўзининг ҳўл совуқ мижози билан
 Танани совутар, сўнар ҳарорат.

Тарвуз қовоқгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик бўлиб, ер юзида кўп етиштириладиган полиз маҳсулотларидан биридир. Тарвузнинг хўраки, хашаки ва
ёввойи турлари бор. Тарвуз Европа, АҚШ, Япония, Хитой, Ҳиндистонда кенг тарқалган. Асосан Волгабуйи, Ғарбий Кавказ, Украинанинг жануби, Молдавия, Жанубий-Шаркий Қозоғистон ва айниқса Ўрта Осиё республикаларида кўплаб экилади.

Ривожланиши…

Тарвуз ер бағирлаб ўсади, унинг палаги 3-4 метр атрофида бўлади. Илдиз ўқ илдиз, барги узун бандли,бўлакли, унинг гули икки жинсли, эркак гуллари палакда Гуж, тўп-тўп Ургочилари аксарият якка холда жойлашган бўлади. Аввал эркак сўнг ургочи гуллар, кейинчалик хар иккаласи баравар очилади. Кеч тушгач гултожи барглар ёпилади. Тарвузнинг гуллари хашоратлар ёрдамида чангланади.
 Тарвузнинг маданий навлари республикамизда ёз ойларидан то кеч кузга қадар пишади.

Таркиби…

Тарвуз ўта хушхур,шифобахш неъмат. Тарвузнинг таркибида 11% га қадар қанд, витамин В1, В2, С, жумладан, фолат кислотаси, лектин кабилар мавжуд. Булардан ташқари тарвуз шарбатида фосфор, кальций, магний, темир,калий тузлари хам бор.

Халк табобатида…

Халк табобатида тарвуз водянка сариқ касаллиги билан оғриган беморларга тавсия килинади.Ундан ўт ва сийдик хайдовчи воситаси сифатида фойдаланилади.Тарвузнинг куритилган пучокларидан дамламалар йуғон ичакнинг яллиғланишига карши восита сифатида ишлатилади. Семиз одамни озишга ёрдам беради. Паришонхотирлик давоси сифатида хам кадрланади.
 Тарвуз шарбати ўт пуфаги, буйрак хамда қовуқдаги майда тош ва кумларни нуратиш ва организмдан чиқариб ташлаш хусусиятига эга. Тарвуз қанд фруктоза кўринишида бўлганлиги сабабли, уни диабет билан оғриган беморлар истеъмол қилишлари мумкин. Юрак хамда буйрак касалликлари билан оғриган беморларнинг  танаси шишганда тарвуз тавсия килинади. Тарвуз шарбати жигар тўкималарининг енгил хазм бўладиган кандлар билан таъминлайди. Тарвуз таркибидаги фолат кислотасиУнинг шифобахшлигини янада оширади. Холин моддаси жигар фаолиятини яхшилаб, ёг алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади.

Тарвуз уруги…

Халк табобатида тарвуз уругидан хам фойдаланилади. Унинг уруғлари сут билан яхшилаб аралаштириб истеъмол этилса, бачадондан қон кетишни тўхтатади. Тарвуз уруғининг мағизлари гижжа хайдовчи омиллардандир.

Илмий тиббиётда…

Илмий тиббиётда тарвуз шарбати подагра ва артритга даво сифатида тавсия этилади. Тарвузнинг куритилган пўчоклари билан болаларда учрайдиган колит касаллигини даволашда фойдаланилади. Тарвуз склерозга ва камконлик касаллигига дармон бағишловчи омил сифатида истеъмол килинади. Шунингдек ўт, сийдик йўлларида тошдан тозалашда кўплаб истеъмол килиш буюрилади.

Тайёрлаш…

100г қуритилган тарвуз пўчоги ярим литр қайнок сув билан дамлаб, совутилади. Сўнгра дамлама шарбатидан ярим стакан микдорида кунига 4-5 махал ичилади. Бундай муолажа ўткир ва суринкали йуғон ичак яллигланишида фойдали хисобланади.

Тарвуз навлари…

Республикамизда тарвузнинг “Мармар”, “Хаит кора”, “Кубо кроли”, “Кўзибой”, “Ўзбекистон 452″ каби куплаб навлари етиштирилмокда. Бундан ташкари яна бир катор тарвуз навлари борки улар чорвачиликда озуқа сифатида фойдаланилади.

“Ўзбекистон-452″

“Узбекистон 452″ - тезпишар нав, серхосил, меваси ўртача катталикда, юмалок бўлиб, ранги оч яшил, тўқ яшил белбог йўли бор. Тарвузнинг эти пушти, сершарбат, ширин уруглари заъфарон сарик рангли, бу нав тарвузнинг сақланиш муддати ўртача. Тарвуз этида 8-9 фоиз канд моддаси бор. Мазкур нав замбуруғли касалликларга, хамда шурхок ерларга чидамли. Унинг ўртача оғирлиги 3-5 кг атрофида бўлади.

“Мармар” Нави…

“Мармар” нави ўртапишарлиги, серхосиллиги ва яхши сакланиши билан ажиралиб туради. Меваси думалок, шарсимон, уртача вазни 4 кг атрофида булади. Сирти яшил булиб оч яшил дог учрайди. Эти юмшок булиб, оч кизгиш рангли уруги бор. Маззаси ширин, ундаги канд микдори 8-8,5 фоизни ташкил этади.
 “Хаит кора” нави…

Abduqadir Sattarov,
“Хаит кора” нави кечпишар булиб, жуда яхши сакланадаган сафарбо навлардан хисобланади. Бир дона тарвуз вазни 7-кг 8-кг 15-16 кг гача булади. Тарвузнинг куриниши юмалок, тук яшил булиб, пусти калин, сершарбат, ундаги канд микдори 10 % габоради.Мева уруглари йирик, ок ёки оч сарик рангда булади. Тарвузнинг бу нави кургокчиликка анча чидамли булиб, серхосилдир.

“Чавкари” нави.

“Чавкари”-тезпишар нав булиб, пустини ранги оч яшил, доглар бор. Унинг меваси ширин, сершарбат, уруги кора ва йирикдир.

“Кузибой” нави…

“Кузибой”- уртапишар, сер хосил, яшил сакланиши ва сафарбоблиги билан ажралиб турадиган навдир. Меваси йирик, 5-8 кг атрофида, куриниши юмалок, пусти тук яшил, сершарбат, ширин, ундаги канд микдори 8,6-9,7% булиб уруглари йирик, ок рангли. Мазкур нав кургокчиликка анчагина чидамли булиши билан бирга ун-шудринг ва фузароиз касалликларига хам бардошли.

“Йулдош” нави…

“Йулдош”-уртапишар сафарбоп, декабр-январ ойларигача сакланадиган навдир. Мазкур нав Узбекистон олимлари томонидан яратилган булиб, Америка ок тарвузи ва “Кузибой” нави чачиштириш йули билан яратилган. Унинг куриниши юмалок, вазни 5 кг атрофида, кунгура-элептик шаклда, пусти тук яшил рангли ва тук яшил белбоги булади. У кургокчиликка чидамлидир.

Сафро ва пешоб.

Тарвузким сафро вапешопни сундирар хар дам,
 Пешоб хайдар ундан еганда одам.
 Суюк конлар пайдо булади ундан,
 Вужудингга хуллик ато килар хам.

Мижозни узгартириш.

Сафро билан тулса меъдаю жигар,
 Мижоз кизиб, дам булганида логар,
 Бу ёмон мижозни узгартиришга
 Тарвуздан яхширок даво йук утар.

Куйган сафро.

Тарвузга кушилса искажубин хам,
 Ичилса, яракон топади бархам.
 Куйган сафро хилтин кувиб чикарар,
 Овкат хазми учун берар ёрдам.

Тошларни хайдаш

Исканжубин кушиб ичилса, эй инсон,
 Сийдикни танангда айлайди равон.
 Вужудинга тошлар урнаган булса,
 Тошларни майдалаб чикарар осон.

Тарвуз ейиш вакти

Тарвуз ейиш учун энг яхши замон,
 Хар икки овкатнинг уртаси, ёрон.
 Биринчи овкатинг меъдадан утса,
 Тарвуни тухтатмай еявер равон.

Зарар юз бериши.

Овкатнинг устидан ейилса хар чог,
 Окат хазм булмай туради узок,
 Нахорда ейилса зарар килади,
 Хусусан, дим хаво хукм сурган чог.

Уриги ва тош.

Хул-совук булади уругда мижоз,
 Моддалар кузгалса, унга карши соз.
 Ичими беш дирам, тошни кувишда,
 Овкатнинг хазмида маргубу мумтоз.

Пучок муроббоси.

Тарвузнинг пучогин солиб асалга
 Мураббо килсангу берсан касалга,
 Барсан билан вас-вас кувилар ундан,
 Хазмга куч берар узгармас салга.       l  Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  -профессор ,“МАЛХАМ” халқ табобати маркази рахбари, Турон Фанлар Академиясининг Академиги  
 

Комментариев нет:

Отправить комментарий