ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 18 июня 2020 г.

Aбдукодир Саттаров, Соғлигимиз учун энг зарарли маҳсулотлар рўйхати

Aбдукодир Саттаров, 
Соғлигимиз учун энг зарарли маҳсулотлар рўйхати 

Мен бугун сизларга қайси озиқ овқат маҳсулотлари бизнинг соғлигимиз учун зарарли деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилиб кўраман. Рўйхатдан жой олган маҳсулотларни истеъмол қилишни умуман тўхтатиш ёки жуда бўлмаса камайтиришимиз
керак бўлади. 

Рўйхатга ўтишдан олдин сизларга Саломатликнинг олтин қоидаларидан бирини эслатиб ўтмоқчи эдим: кимёвий усул билан қайта ишлов берилган барча маҳсулотлар биз учун зарарли деб қарашимиз керак бўлади. Агар сиз бу маҳсулотларнинг таркибини билишга қизиқсангиз, у ерда сиз стабилизаторлар, эмулгаторлар, хушбўйлаштиргичлар, консервантлар, ранг берувчилар, антиоксидантлар, гидрогенацияланган ўсимлик мойлари деган ранг-баранг номларни кўрасиз. Буларнинг ҳаммаси кимёвий қўшимчалар ҳисобланади. Узундан узун номларни маҳсулот қутисига тўлиқ ёзиб ўтирмаслик учун Европада уларни Е ҳарфи билан белгилашга келишиб олишган. Е ҳарфидан кейин 3та ёки 4 рақам келади. Агар маҳсулотнинг таркибида шундай моддалар бўлса, билингки аксарият ҳолларда маҳсулот сизнинг соғлигингиз учун хавфли ҳисобланади. Энди рўйхатга ўтсак бўлади. 

1.Шакар ва таркибида шакар бўлган барча ичимликлар, яъни Кока кола, Фанта, Спрайт, турли туман лимонадлар ва ҳоказо. Агар соғлигингиз ҳақида қайғурадиган бўлсангиз улардан бутунлай воз кечишга тўғри келади. Уларнинг таркибида кофеин, фосфор кислотаси, тозаланган шакар ва газли сув каби   ниҳоятда заҳарли моддалар катта миқдорда бўлади. Шакарнинг ўзи ҳам кимёвий усул билан қайта ишланган маҳсулот ҳисобланади ва унинг таркибида ҳеч қандай фойдали элементлар қолган эмас. Юрак қон томири касалликларини чақирувчи маҳсулот.  

2. Конфет, шоколад ва турли туман ширинлик, торт ва пишириқлардан ҳам воз кечишга тўғри келади, чунки уларнинг таркибиди ҳам катта миқдорда шакар бор. Ундан ташқари, уларда ниҳоятда катта миқдорда консервантлар, буёқлар ва таъм берувчи сунъий моддалар бор. Биз уларни қисқача қилиб саратон чақирувчи моддалар деб атаймиз. Агар жуда ширинлик егингиз келса овқатдан 1 соат ёки 30 минут олдин есангиз бўлади, лекин овқатдан кейин зинҳон базинҳор еманг. Акс ҳолда ҳозиргина еган овқатингизни бижғитиб ташлайди. Овқат ҳазм қилишда муаммолар, қабзият, газлар пайдо бўлади ва оғзингиздан ёмон ҳид келади.    

3. Қайта ишлов берилган гўшт маҳсулотлари. Бу ерда гап колбаса, сосиска ва гўштдан қилинган барча маҳсулотлар тўғрисида кетаяпти, шу жумладан, дудланган гўшт ва балиқ. Уларнинг таркибида соғлигимиз учун ниҳоятда зарарли кимёвий кўшимчалар бор ва ишлаб чиқарувчилар уларни тайёр маҳсулот узоқ вақт бузилмай туриши ва таъм бериш учун қўшилади. Саратон чақирувчи. 

4. Турли туман чипслар ва қовурилган картофель фри хам шу рўйхатдан жой олган. Уларнинг таркибида турли туман консервантлар ва таъм берувчи кимёвий қўшимчалар тиқилиб ётибди. Картошка фрини қовуришда биз учун ниҳоятда зарарли бўлган палма ва кокос мойларидан фойдаланишади. Айтишларича, бу мойларни 7-8 кун такрор ва такрор ишлатишар экан, ваҳоланки, бир марта маҳсулот қовурилган мойни иккинчи марта ишлатиш мумкин эмас. Саратон чақирувчи.
  
5. Барча фаст-фуд, яъни бир неча дақиқада пишадиган ва ярим тайёр ҳолга келтирилган маҳсулотлар, шу жумладан тез тайёрланадиган лапша, бургер, хот дог ва бошқалар. Айтишларича, уларни тайёрлашда арзон ва сифатсиз гўшт маҳсулотлари ишлатилар экан. Юқори сифатли маҳсулотлардан фойдаланадиган кафе ва ресторанларнинг маҳсулоти бундан мустасно албатта.

Aбдукодир Саттаров, 
6. Майонез ва маргарин ишлатилган барча маҳсулотлар. Маргарин тайёрлаш учун энг арзон ва сифатсиз ёғлар ишлатилади. Улар тўйинтирилган ёки трансёғлар (рус тилида трансжиры) деб аталади. Улар ўсимликлардан олинади, фойдаланиш муддати узунроқ бўлиши учун улар кимёвий усул билан қайта ишланади ва бунда уларнинг кимёвий таркиби бутунлай ўзгариб кетар экан. Айнан мана шу трансёғлар қон томирларнинг тиқилиб қолишига асосий айбдор экан. Бу эса инфаркт ва инсульт яқин дегани. Шу фикрлар тўлалигича майонезга ҳам тааллуқли. Шунинг учун хам Европа Иттифоқининг кўпчилик  мамлакатларида озиқ овқат маҳсулотлари таркибида трансёгларнинг бўлиши маън этилган. Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти ҳам уларни таъқиқлашни тавсия этади. Маргариннинг ўрнига иложи борича сариёғ ишлатишга ҳаракат қилишимиз керак. 

7. Кечуп, турли туман соуслар, қуйилтирилган сут (русчада сгущенное молоко) ва завод фабрикаларда тайёрланган йогуртлар ҳам рўйхатимиздан ўрин олган. Уларнинг таркибида катта миқдорда шакар бор. Одатда сифатли ва қиммат йогуртларнинг яроқлилик муддати уч кундан ошмайди. Агар уларнинг яроқлилик муддати шундан узоқ бўлса, демак бу маҳсулот бизларга тўғри келмайди. Консервантлар, буёқлар, кимёвий қўшимчалар, саратон чақирувчи.
  
8. Дрожжа ишлатилган барча маҳсулотлар, шу жумладан нон ва нон маҳсулотлари, айниқса магазин ва бозорларда сотиладиган нон. Шу соҳанинг ичида юрган инсонларнинг айтишича, ҳаттоки қора нон деб сотилаётган маҳсулотга ҳам сунъий бўёқ билан ранг берилар экан. Дрожжа ҳам кимёвий маҳсулот ва томирларда тромбларнинг пайдо бўлишида асосий айбдорлардан бири ҳисобланади. Табиий нонни ўзингиз уйда пиширишганингиз маъқул.   

9. Магазинларда сотиладиган мева ва сабзавот шарбатлари, чунки уларнинг таркибида катта миқдорда шакар ва консервантлар бор. Завод фабрикаларда тайёрланган мева шарбатлари сиз ўйлагандек табиий мевалардан эмас, балки улардан кимёвий усулда олинган концентратларга сув қўшиш йўли билан олинади. Cаратон чақирувчи. Уйда янги тайёрланган соклар бундан мустасно. Уларни ҳам тайёрлангандан кейин узоғи билан 10 минут ичида қултумлаб ичиш керак. Бирдан ичиш тавсия этилмайди.    

10. Арзон нархдаги пишлоқлар. Улар сутдан эмас, балки юрак қон тизимимиз учун ўта зарарли бўлган арзон маргариндан тайёрланар экан.

12. Ёғда қовуриб пиширилган барча овқатлар. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ўсимлик ва ҳайвон ёғларини юқори температурада қиздириш мумкин эмас. Қиздирганимизда улар нафақат ўзларининг фойдали хоссаларини йўқотишади, балки саратон касалини чақирадиган моддага айланар экан. Қайнатиб ёки буғда пиширилган маҳсулотларга афзаллик бериш керак

13. Барча турдаги консервалар ва магазинда сотиладиган тузламалар. Уларнинг таркибида катта миқдорда консервантлар ва сирка кислотаси (уксусная кислота) бўлади. Саратон чақирувчи. 

14. Арзон музқаймоклар

15. Кўп миқдордаги ош тузи

Аслида рўйхатимиз бунданда узун бўлиши керак эди, лекин биз муштарийларни чарчатиб қўймаслик учун рўйхатга энг зарарли маҳсулотларнигина киритишга қарор қилдик. 

Сизларга Саломатликнинг олтин қоидаларидан яна бирини эслатиб қўйишни жоиз деб топдим: агар сиз соғлом бўлсангиз, ҳамма нарсани ейишингиз мумкин. Лекин агар касал бўлишни ҳоҳламасангиз ёки аллақачон касал бўлиб улгурган бўлсангиз, рўйхатдаги маҳсулотлардан узоқроқ юришни тавсия қиламиз. 

Мазкур рўйхатни тузиш билан биз велосипед кашф қилганимиз йўқ, чунки соғликни сақлаш соҳасидаги кўзга кўринган мутахассислар кўп йиллардан бери диққатимизни шу масалага қаратиб келишади. Ундан ташқари, рўйхатимиздаги маҳсулотларнинг аксарияти Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг қора рўйхатидан жой олгани ҳам бежиз эмас. Бизнинг хизматимиз фақатгина сизларга юқорида санаб ўтилган озиқ овқат маҳсулотларининг соғлигимиз учун нақадар зарарлигини содда ва тушунарли тилда баён этишдан иборат эди.

Кейинги сафар сизларга энг фойдали маҳсулотлар рўйхатини тақдим қилишга ҳаракат қиламиз. Соғ бўлинглар.   #Соғлиғиз учун севимли каналга уланинг! 👉 @malhamuz👈🌤янги-КУН МУБОРАК БЎЛСИН!🌙 🤲 #Албатта яқинларингизни Муборак янги кун билан табрикланг👇Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг🕊👉 https://t.me/malhamuz 👈биз билан бирга бўлинг.💕телеграмда👉 @malhamuz👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!👉🏻🌈Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com 
📩 Почта: malham53@gmail.com   Cайтда 👉👇www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉 @malhamuz 💞✨🌙☎️ Телефон +998-99-906-33-66🦋🌎Facebook.http://www.facebook.com/abduqadir.sattar  Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60)
  Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ   👉 @malhamuz👈

Комментариев нет:

Отправить комментарий