Бурундан қон кетиши кўпинча 5 ёшли болаларда учрайди, Бу ҳол чақалоқларда камдан- кам кузатилади, 6-10 ёшли болаларда ва ўсмирларда эса кам бўлса-да учраб туради.
Сабаблари
Бурундан қон кетишига аксириш,бурунни ковлаш,
аллергик ринит, синусит, вирусли касалликлар, жуда қуруқ ёки совуқ ҳаво, баландликка чиқиш, буруннинг шикастланиши, С ва Р витаминларининг етишмаслиги сабаб бўлади.
Қон кетиши ўз-ўзидан, ҳеч бир сабабсиз, ҳатто уйқу ҳолатида ҳам кузатилиши мумкин. Бурундан қон кетишининг 62 фоизи вирусли инфекцион касаллик билан касалланларда учрайди. Вирус юққач бир неча кун ўтиб бурун қонаши кузатилиши мумкин.
Бурун тўсиғидаги қон томирлари буруннинг шиллиқ пардаси тагида жойлашган бўлиб, енгил шикастланади ва тез қонайди.
Сабабини аниқлаш ва биринчи ёрдам
Кўп ҳолларда бурундан қон кетиши тез тўхтайди. Аммо бундай ҳолат юзага келганда нима қилиш кераклигини билиб қўйган яхши.
1. Агар болангизнинг бурни қонаётган бўлса, аввало бурунда жиддий жароҳат бор-йўқлигини аниқланг. Агар бурун йиқилиш ёки урилишдан жароҳатланган бўлса, кечиктирмасдан “Тез ёрдам”га мурожаат қилинг.
Бурундан қон кетишига жароҳат сабаб бўлмаса, унда ушбу кўрсатма бўйича ҳаракат қилинг:
Болангизни ўриндиқда ўтқазиб бошини олдинга эгинг. Бола бошини орқага ташламасин ва ётмасин, чунки қон нафас йўлига тушиши мумкин.
Бола йиғлаётган бўлса, уни овутиб, бурундан кетаётган қон тезда тўхташига ишонтиринг.
2.Томоқнинг орқа деворидан оқиб келаётган қонни ютмасдан туфлаб ташлаш керак. Чунки қон ошқозонга тушиб кўнгил айниши ва бола қусиш мумкин (бу болани баттар қўрқитади).
Болага ҳозир оғзидан нафас олиш зарурлигини уқдиринг ва буруннинг қанотларини бармоқларингиз билан қаттиқ қисиб туринг (10дақиқача). Шундай қилсангиз қонаётган қон томирини сиқиб, қон кетишини тўхтатасиз.
3%-ли водород пероксидига докадан тайёрланган найчани ботириб бурунга қўйиш ҳам қон кетишини тўхтатади.
3.Агар 10 дақиқадан кейин хам бурундан қон кетиши тўхтамаса, докани вазилинга ботириб қонаётган бурун йўлига тиқинг ва яна 10 дақиқага бурунни қисиб туринг.
Қон кетиши тўхтамаса совуқ компресс ёки музни латтага ўраб боланинг пешонасига ва энсасига куйинг. Совуқ натижасида қон томирлари қисқаради ва қон оқиши тўхтайди.
4.Боланинг оёғини иссиқроқ сувга ботиринг. Бу тананинг юқори қисмидаги қонни оёқларга ҳайдайди ва бурундаги қон томирларининг тўлишини камайтиради. Қон тўхтагандан кейин болага 2 кун давомида бурун тозаламаслик ва қаттиқ қоқмаслик кераклигини тушунтиринг, чунки бурундан қон кетиши яна қайтарилиши мумкин.
5.Қон кетиши тўхтагандан кейин бурун бўшлиғига вазилин суриш мумкин, бу бурун йўлида қотиб қолган қонни юмшатади. Агар бурундан қон кетиши тўхтамаса, “Тез ёрдам”га мурожаат қилинг ёки болани бурнини қисганча ўтирган ҳолатда касалхонага олиб боринг.
Олдини олиш
Иситиш тизими ишлатиладиган шароитда уйингиз ҳавосини намлантиринг. Бунинг учун иситиш радиаторларининг устига сув солинган идиш қўйинг, кўчага чиқишдан олдин эса бурун шиллиқ қаватига вазилин суриб олинг.
Бурни тез-тез қонаб турадиган болага С ва Р витаминларига бой лимон, наъматак дамламаларини ичириш фойдали.
Агар фарзандингиз шамоллаб қолса, бурнини тўғри тозалашга ўргатинг. Бурунни қоқиш учун, галма- галдан битта бурун бўшлиғини бекитиб иккинчисини қоқиш керак. Иккала бурун тешигини бир вақтнинг ўзида қоқмасин.
Болага бурунга ҳеч нарса тиқиш мумкин эмаслигини тушунтиринг. #Соғлиғиз учун севимли каналга уланинг! 👉 @malhamuz👈🌤янги-КУН МУБОРАК БЎЛСИН!🌙 🤲 #Албатта яқинларингизни Муборак янги кун билан табрикланг👇Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг🕊👉 https://t.me/malhamuz 👈биз билан бирга бўлинг.💕телеграмда👉 @malhamuz👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!👉🏻🌈Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com
📩 Почта: malham53@gmail.com Cайтда 👉👇www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉 @malhamuz 💞✨🌙☎️ Телефон +998-99-906-33-66🦋🌎 Facebook.http://www.facebook.com/abduqadir.sattar 👉 @malhamuz👈

Комментариев нет:
Отправить комментарий