САТТАРОВ Абдуқодир🥀Туя сути қандли диабетни назорат қилади
Эрамиздан икки минг йил аввал Арабистонда туялар қўлга ўргатилиб, хонакилаштирилган. Шунинг учун узоқ вақт сувсизликка чидамли, беминнат юк ташувчи, гўшти, сути ва жуни билан қадрланадиган икки ёки бир ўркачли туялар инсоннинг энг яқин ҳамроҳига айланган. Чўли биёбонда беталофат савдогарлар карвони қум бўронлари-ю қишнинг изғиринидан, ёзнинг жазирамасида ҳам манзилга етказгани учун туяларни инсонлар «саҳро кемаси» деб аташди. Саҳрода туялар асосан янтоқ билан озиқланади. Бу чўл
ўсимлиги ҳам шифобахш хусусиятга эга. Унинг таркибида жуда кўп миқдорда минерал ва биологик фаол моддалар мавжуд. Янтоқдан тайёрланган қайнатма микробларга қарши курашувчи антибактериал хусусиятга эга. Шу сабабли хам янтоқ билан озиқланган туя сутининг шифобахшлиги ортади. Чўл ва ярим чўл ҳудудларида туя ягона сут берувчи жонивор ҳисобланади. Туя сути жуда мазали ва тўйимли сут маҳсулотидир. Оппоқ, бир оз ширинроқ таъмга эга бўлган туя сути жонзотнинг қандай озуқа билан озиқланиши ва ичган сувининг сифатига қараб ҳам ўзгаради. Араблар туя сутини ҳар куни истеъмол қилишади. Ундан қимиз, пишлоқ ҳатто музқаймоқ ва какао тайёрлашади. Кўчманчи қозоқ чорвадорлари теридан тайёрланган мешга озгина қатиққа ўхшаган ачитқи солишади ва янги соғиб олинган туя сутини мешга солишади. Бир кеча-кундуздан кейин мешни яхшилаб чайқатишади. Қарабсизки, от сутидан тайёрланган қимизга нисбатан 8 фоиз ёғлироқ, сал шўр таъмли қуюқ ичимлик тайёр бўлади. Қозоқлар туя сутидан қимиз, Ҳиндистонда музқаймоқ, Арабистонда какао, Швецарияда тансиқ шоколад тайёрланади. Аммо бу шоколад бироз шўр бўлади. Туя сути таркибида V 1, V 2 витаминлари, темир, фосфор, олтингугурт, моддалари бор. Айниқса, S ва D витаминлари туя сутида сигир сутига нисбатан уч баробар кўп. Сут шакари – казеин ва лактоза моддалари эса аксинча туя сутида кам миқдорда бўлади. Агар иммунитетингиз (организмнинг касалликларга чидамлилиги) паст бўлса, ҳар куни 0,5 литрдан янги соғилган туя сутини оч қоринга ичса фойда беради. Туя сутини истеъмол қилган вақтда аччиқ, шўр, дудланган ва турли консерва махсулотлари ва спиртли ичимликлар ичишдан тийилиш керак бўлади. Туя сутидан тайёрланган қатиқ шубат дейилади. Шубат сил, ўн икки бармоқ ичак ярасида шифобахшдир. Табибларни айтишига қараганда, ич кетишда ҳам туя сутидан тайёрланган қатиқ даво бўлар экан. Бундан ташқари, туя сути қонни янгилайди. Қуруқ терини намлантириувчи хусусиятга эга яъни уни ёшартиради. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, туя сути қандли диабетни назорат қилишда ёрдам беради. Сабаби унинг таркибида жуда кўп инсулинга ўхшаш протеин мавжуд. Бу протеин меъда ширасига кам учраб, қонда яхши сўрилади ва қондаги қанд миқдорининг пасайишига ёрдам беради. Агар туя сути табиий тоза асал билан ичилса, гижжаларни йўқотиб, меъда-ичак тизимидаги яраларни тузатади. Янги соғилган туя сути гастрит(меъда шиллиқ қавати яллиғланиши)га даво ҳисобланади. Сил касаллиги ва пневмания (зотилжам)да ҳам табиблар туя сутини тавсия этадилар. Ўтмишда дизенфекция қилувчи дори дори воситалари кашф этилмаган даврда араблар жароҳатларни ёш туя пешоби билан ювишган. Ҳозир ҳам чўли биёбонда шу усул қўлланилади. Шунингдек, улар сочнинг қуруқ ўсиши ва қазғоқни олдини олишда катта ёрдам беради. Сочдаги битни йўқотишда ҳам бу усул самарали ҳисобланади. Чипқон ва маддали (тағи қаттиқ йиринг бойлаган) яраларнинг етилишида туя решоби ва эзилган алоэ барглари аралашмаси малҳам бўлади. Малҳамни беморнинг шкастланган жойига боғлаб қўйилган. Туя пешобини яна замбуруғ, бактерия ва ачитқиларга қарши курашда кенг таъсир этувчи антибиотиклардай самара беради. Туяларнинг сутидан тортиб, унинг жуни ҳам соғлиғимизга катта ёрдам берар экан. Туя жуни солинган кўрпа оёғ ва бел оғриғида, ревматизмни ҳам даволашда фойдаланиш мумкин. Туя сути − табиатнинг тансиқ неъмати балки турли касалликларнинг давоси ҳамдир.👉Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим биргамиз 🌷Дўстларингиз билан бўлишинг🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.💕 онлайн телеграмда 🌷🥀🕊 https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:
Отправить комментарий