🏻ИЖОДКОР ИЖОДИГА ТАЪСИР ЭТАДИГАН ВИРУСЛАР
Ижодкорнинг ҳеч қачон тиниб-тинчишга ҳаққи йўқ. У неча йил яшаса ҳам умрининг охиригача ижод қилмаса юраги сиқилиб, ўзидан қониқмай, ҳаётдан завқланолмай яшайди. Лекин минг афсуски, кўп ижодкорлар ёшликда катта илҳом билан ижод қилгани ҳолда кейинчалик илҳомини йўқотиб қўяди. Севимли шоиримиз Эркин Воҳидов бекорга
“Катта шоирларга қилмангиз ҳавас, сизга ҳавас қилсин
катта шоирлар” деб ёзмаган.
Ижодкор аҳли ижодкорларга тушадиган бир қанча таъбир жоиз бўлса вируслардан ўзларини эҳтиёт қилишлари керак. Бу вируслардан бири иззатталабликдир. Шоир, ёзувчи ёки санъаткор маълум даражада ижод қилгандан кейин ўзининг бошқа оддий одамлардан анча юқори эканини билгач ўзидан фахрланиш, кибрга ўхшаш хиссиётлар пайдо бўла бошлайди. Ижодкорнинг ҳар бир хиссиёти унинг ижодига таъсир этмай қолмайди. Натижада оддий одамларнигина эмас ўзидай ёзолмаётганларни ҳам назарга илгиси келмай қолади. Бу нарса бора-бора унда ноижобий характерни шакллантиради. Ёзаётган нарсаларида ҳам, гапларида ҳам кибр кучайиб кетади. Бу вируснинг кучли формалари ижодкорни бутунлай ижоддан четлашишига ҳам олиб келиши мумкин.
Ижодкорни ижоддан чалғитувчи иккинчи вирус, эринчоқликдир. Ижодкор ёши улғайган сари жисмонан аста секин аввалги куч-ғайратини йўқотиб боради. Унга ижоди учун бориб қатнашиши керак бўлган жойларга боришга эриниш ёки ёзган нарсасини оққа кўчиришга, компютрда печатлатишга эриниш ҳалал бериб ижод учун зарур ишлар “Эртага қиларман” баҳонаси билан кечиктирилаверади. Бу нарса ижодкорнинг ижодига салбий таъсир қилади.
Учунчи вирус, турли тадбирларда улуғланавергандан кейин шу улуғлашга ўрганиб қолиб ҳурматини жойига қўймаган жойларга боргани ор қиладиган бўлиб қолади. У ҳатто ҳурматини жойига қўйиб гаплашмаган одамлар билан гаплашгиси ҳам келмай қолади. Бу нарса ҳам ижодкорни салбий хиссиётлари кучайишига олиб келиб ижодига таъсир этади.
Тўртинчи вирус, турли издиҳомларда улуғланиб, яхши дастурхонларда ўтиравергач оддий ўтиришларни назарга илмай қўяди. Оддий одамларнинг дастурхони уларга ҳурматсизликдай туюла бошлайди. Бу ҳам унинг инсоний хусусиятларига таъсир этиб охир-оқибат ижодида ўз аксини беради.
Бешинчи вирус, ижодкор ўзи ижодда анча юқорига чиқиб қолгани учун энди бошловчиларнинг ижоди бачкана, жуда оддий, ижоддан йироқ ижод бўлиб кўриниб янги бошловчиларни ёқтирмаслик хисси пайдо бўлади. Натижада у ўзини янги бошловчилардан юқори олиб улардан нари юришни истаб қолади. Бир вақт ўзининг шу ижодкордай илк ижодини бутунлай эслай олмайди.
Олтинчи вирус, ижодкорларнинг ҳар бири ўзига хос йўналишдан кетиши натижасида ижодкорлар бир-бирларининг ижодини ҳам ёқтирмаслик хисси пайдо бўлади. Табиийки, ҳар бир ижодкор ўзининг йўналишидаги ижодкор билан гапи-гапига тўғри келади. бунинг натижасида бошқа ижодкорларни қоралаш хисси унинг фикрини эгаллаб улар билан унча алоқа қилгиси келмай қолади. Бу вирусни ижодкорда бағрикенгликнинг етишмаслиги дейиш ҳам мумкин.
Масалага чуқурроқ кирсак бу каби вирусларни яна қатор санаш мумкин. Лекин бизнинг вазифамиз ижодкор психологияси мавзусида бирор илмий мақола яратиш эмас ижодкорларимизни бу вируслардан эҳтиёт бўлишга чақиришдир. Биз бу масалада тортишиб эмас ҳар биримиз ўз виждонимиз, ақлимиз, фикр даражамиз доирасида ўзимизни бир танқидий таҳлил қилиб кўришимиз керак. Айниқса янги бошловчиларни бу вируслардан эҳтиёт бўлиши чораларини қилишимиз керак. Шундагина ижодкорларимизнинг бундан кейинги ижоди йўлда турли тошларга учраб қоқилмай кетишига эришган бўламиз, деб ўйлайман.
Ҳар бир ижодкорга, айниқса янги бошловчи ижодкорга қалби қайноқ, одамларга нимадир дегиси келаётган, маърифатга, маънавиятга интилаётган, бировларга яхшилик қилгиси келиб турган, қалби пок инсон деб қарасак ҳар биримиз ҳар биримизни уйдаги яқинларимидан-да яхши кўриб қолган бўлардик. Бир-биримизни кўришга ошиқардик. Кўрсак қувониб кетган бўлардик.
Ғани Мажид телеграмда 🌷🥀🕊 https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:
Отправить комментарий