ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 30 января 2020 г.

ИТ ВАФОДОРРОҚ ЭКАН!

 Abduqadir Sattarov💕ИТ ВАФОДОРРОҚ ЭКАН! 
(Ибратли ривоят)

Айтишларича, бир подшоҳ аъёнларидан бирига 10 та қопағон ит боқиб, уларни ваҳшийлаштириб, бир қафасга солишни буюрибди ва қайси вазир хатога йўл қўйса, уни шу итларга ем қилишни режа қилибди.Бир куни билимдон вазирлардан бири янглишиб хато сўзлаб қўйибди. Подшоҳ
бундан аччиқланиб, жазо сифатида уни бояги қопағон итларга ташлашни буюрибди. Вазир: «Подшоҳим, мен сизга ўн йил садоқат билан хизмат қилдим, қўлимдан келганча яхшилик қилдим. Биргина хатойим учун мени ўлимга ҳукм қиласизми?» дебди. 

Подшоҳ яна ҳам дарғазаб бўлиб, ҳукми қатъий эканини таъкидлабди. Шунда вазир: «Ундай бўлса, 10 йил қилган хизматларим ҳаққи менга ўн кун муҳлат беринг, кейин нима қилсангиз ҳам майли», дебди. Подшоҳ рози бўлибди.


Вазир итбоқар олдига бориб: «Сендан бир илтимосим бор, йўқ демассан. Шу итларга қарашни 10 кун менга топшир, ҳамма хизматини ўзим қиламан», дебди. Итбоқар ҳайрон бўлиб: «Нега энди, ахир сиз вазири аъзам бўлсангиз?» дебди. «Сабибини кейин айтаман», дебди вазир. Итбоқар таклифни қабул қилибди.

Вазир 10 кун итларни ювиб‑тараб, едириб, ичириб, роса парваришлабди. Ўн кундан кейин уни соқчилар тутиб, зиндонга ташлашибди. Ҳукм ижроси учун майдонга итларни келтириб, қафасга вазирни ҳам киргизишибди. Кўзига кўринган нарсани ғажиб ташлайдиган оч итлар қафасида ҳеч кутилмаган ажойиб манзара юз берибди: итлар вазирнинг оёқлари остига ётиб, уни ялаб, эркалаб кетишибди. Буни кўрган подшоҳ даҳшатга тушибди ва: «Бу итларга нима қилдинг?» дебди.

Вазир: «Эй Подшоҳ, мен буларга бор йўғи 10 кун хизмат қилдим, улар буни қадрлади, унутмади. Аммо сизга 10 йил хизмат қилдим, лекин биргина айбим туфайли ҳаммасини эсдан чиқардингиз», дебди. 
Подшоҳ ҳижолатдан юзи қизариб, боши эгилиб қолибди ва вазирни кечиришга мажбур бўлибди.

Ҳа, кишиларнинг, айниқса, бизга хизмат қилган одамларнинг биргина камчилиги туфайли йиллар қилган яхшилигини унитиб юбориш, уларни қадрламасик бевафоликдир. 
Айниқса, сиёсат бобида ҳам бунга жуда ҳушёр бўлиш керак. Акс ҳолда, жуда кўп ютқазишлар рўй беради.
Одамлар бўрини мақташади, уни улуғлашади, ҳолбуки у инсонга ҳамиша хавф солиб туради. Бироқ, ўз эгасини қанча қўримасин, итни паст санашади, таҳқирлашади. 

Айрим одамлар ўзига хизмати сингган кишиларни ҳеч тап тортмай хўрлайди, аммо ҳурматсизлик қилганларга эҳтиром кўрсатади. Бундай кимсалар одатда кучсиз тарафни эзғилайди, қуввати бор тарафга таъзим бажо келтиради.
Диндор ватандошини суймайди, хўрлагиси келаверади, гарчи у бир умр садоқатда, итоатда, бўйин қисиб ўтган бўлса ҳам, чунки у бугун заиф, қўлида қувват йўқ. Ғайридинни ҳурмат қилади, гарчи у келгинди бўлса ҳам, ҳатто душман ёки босқинчилардан бўлса ҳам, агар унда қувват бўлса. 

Йиллар хизмат қилган, фарзандларини туғиб, тарбиялаган солиҳа жуфти ҳалолини хўрлаб, ахлоқсиз, бузуқ аёлларга банда бўладиганлар ҳам йўқ эмас.

Бутун умр оиласи, бола‑чақаси учун ҳаётини бағишлаб, ҳамма хизматига шай турган эрини биргина камчилиги учун ҳаммаёқни оёқ‑ости қилиб, куфрони неъмат қиладиган аёллар ҳам кам эмас.
«Сув келтирган хор, кўза синдирган азиз», деб бежизга айтишмаган. Бу ҳам ислоҳ этилиши лозим бўлган инсоний нуқсонлардандир. Аллоҳ ҳаммамизнинг ҳолимизни ислоҳ қилсин!

Одамий эрса вафо андин йироқ, 
Ит вафо бобида андин яхшироқ.👉Cоғлиғингиз учун  севимли канал . Сизлар билан доим биргамиз  🌷Дўстларингиз билан бўлишинг🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз Бизни кузатиб боринг!!!  👉🏻🌷сайтда   www.malhamuz.blogspot.com        
телеграмда 👉   @malhamuz  ёки   онлайн  телеграмда 🌷🥀🕊 https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий