ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 8 августа 2019 г.

табрик


Abduqadir Sattar   🙏🌷                                                                                                                                            🙏Ассалому алайкум азиз юртдошлар!
 Сизларни мусулмонларнинг улуғ байрами – Қурбон хайити билан самимий муборакбод этамиз!
 Аллоҳ субханаҳу ва Таоло барча мўмин мусулмонлар қатори сиз билан бизларга ҳам миллатдошу ватандошларимизга муборак айласин. Бу байрам барчамизга иймон, этиқод, тақво, ибодат, хайр ва баракага
сабабчи бўладиган байрамларимиздан бўлишини насиб этсин. Албатта, ҳар йили қурбон байрами ийд ал-азҳони нишонлар эканмиз Аллоҳ субханаллоҳу ва Таоло йўлида хар нарсани курбон қилишга тайёр эканимизни изҳор қиламиз. Бу байрам асосида Аллоҳнинг буюк пайғамбари, анбиёларнинг отаси Иброҳим алайҳи салом улуғ ёшга етганида кўрган фарзанди Исмоил алайҳи саломни қурбонликка сўйиш борасидаги илоҳий фармонни олганлари ушбу инсоният тарихадаги нодир ҳолат ибрат насиҳат маносида қуръоний қисса ўлароқ мўмин мусулмонларнинг ёдига солинади. Бу байрам қўчқорни суйиш рамзи сифатида Аллоҳга қурбонлик учун аталган халолу пок ҳайвонлар гуштини бева-бечоралар, қавму-қариндош қўни-қўшниларга тарқатиш, ҳайр эҳсон қилиш, ўзлари ҳам манфаатланиши манолари ифода этилади. Ушбу байрам яхшилик, барака, хайр эхсон байрами эканлиги ана шундан кўринади. Шунинг учун бу байрамни шоду ҳуррамлик билан қувонч ва сурур билан бошқаларга ҳам хусусан, муҳтож тоифа кишиларга қувонч, бахт саодат улашадиган амалларни қилиш ислом оламида кенг тарзда олиб борилади. Алҳамдулиллаҳ бу ийд ал азҳо байрамигача бўлган муддатда Аллоҳ Таоло сиз билан бизга кўпгина неъматларда қувончли лаҳзаларни ато қилди, кўплаб ўзининг раҳмати, баракоти нозил бўлишига оид қувончлик онларни, соатларни, кунларни, хафталарни яшашга насибадор қилди. Ийд кунлари кундуз кунларининг энг азиз улуғ кунлар эканлигини билишимиз, фурсатдан фойдаланиб зикр, ибодат, хайр эхсон амалларини қилиш ғоятда катта ажр ва савобларга сабаб бўлишини билишимиз керак. Ана ўша ишларни қилиб кишиларни қалбига сурур бағишлаш маносидаги хизматларда бўлишимиз керак бўлади. Беморларни холидан хабар олишимиз, яқин кишиларнинг зиёрати хусусан дуогўй улуғ ёшдагилар зиёрати, болаларни кўнглини олиш, ғарибу-ғураболарга мурруватли бўлишимиз даркор. Яратганга илтижо ва тазарру ила қилган дуолари баракотидан юртимизда ҳамиша тинчлик-осойишталик бардавом бўлиб, халқимизнинг турмушлари фаровон, ҳаётлари чароғон бўлишига тилакдошмиз. Қалбларимиз имонга, зеҳнларимиз Қуръонга лиммо-лим тўлсин.
 Яна бир бор ийд айёмингиз муборак бўлсин!
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Cоғлиғингиз учун  севимли канал . Сизлар билан доим  Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
 www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿  💞телеграмда 👉    @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

Комментариев нет:

Отправить комментарий