ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 7 августа 2019 г.

Abduqadir Sattarov УЗУМНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Abduqadir Sattarov
УЗУМНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Фойдали маслаҳатлар:
🔸Болаларнинг ҳарорати кўтарилганида бадани нордон узум дамламаси билан артилса, иссиқликни тез туширади.
🔸40-50 грамм қуритилиб майдаланган узум барги устидан 500 мл қайноқ сув қуйиб, паст оловда 10-15 дақиқа қайнатиб, бироз дамланганидан кейин сузиб олинади.
Қандли диабет, гипертония (хафақон) касалликларида овқатдан 20 дақиқа олдин 100 мл.дан кунига 3-4 маҳал илиқ ҳолида ичилади.
🔸 Ўпка силида иложи борича кўпроқ узум истеъмол қилиш тавсия этилади. Узум доначалари оҚизда эзилиб, чайнаб ейилиши керак. Данаклари эса ташланади.
🔸 Сурункали қабзиятда ҳар куни 2 стакандан 3 маҳал, овқатдан бир соат олдин узум шарбати ичилади. Даволаш муддати 2 ой.
🔸 Юрак ҳолсизланганида 30 грамм майиз устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Бир соат тиндирилгач, бу аралашмани 1/3 стакандан кунига уч маҳал ичилиб, меваси ейилади.
🔸 Бўғинлардаги оғриқни даволаш учун 3 литрлик банкага 300 та янги узилган узум баргини солиб, устига совуқ сув қуйиладида, 3 кун тиндирилиб, кунига 3 маҳал овқатдан олдин 100 мл.дан ичилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий