ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 4 мая 2019 г.

Банан пўстлоғининг фойдали хусусиятлари

Abduqadir Sattarov· Город Antalya, Turkey · 
Банан пўстлоғининг фойдали хусусиятлари
(2-қисм)
Ажинларга қарши восита
Банан пўстлоғининг юмшоқ томони билан юз териси артилганда, у терига зарур намликни беради. Қолаверса,
майда ажинлардан қутулишга ёрдам беради. Банан пўстлоғи билан юзингизни артганингиздан бироз вақт ўтиб, унга крем суриш мумкин.
Тишларни оқартириш
Банан пўстлоғи калций, фосфор ва магнийга эга бўлганлиги учун ундан косметологияда тишларни оқартириш учун ҳам фойдаланилади. Яхши натижага эришиш учун кунига икки марта унинг юмшоқ томонини 2 дақиқа давомида тишларга ишқалаш лозим. Бу усулдан олдин ва кейин тишларни тиш пастаси билан ювиш тавсия этилади.
Тери остидаги зирапчадан қутулиш
Мўжизавий таъсир кўрсатувчи банан пўстлоғи ёрдамида тери остидаги зирапчадан халос бўлиш мумкин. Бунинг учун зирапча кириб қолган ва сизга кўринмаётган тери устига банан пўстлоғининг бир парчасини қўйиб, бинт билан боғлаб қўйиш лозим. Бу усулдан ухлашдан аввал фойдалансангиз, тонгда зирапча сизга кўриниб қолганлигининг гувоҳи бўлишингиз ва ундан осонгина халос бўлишингиз мумкин.
Бундан ташқари, терининг тирналган, қуёшда куйган ва чивинлар чаққан қисмларига банан пўстлоғини суриш орқали оғриқдан қутулиш мумкин.🌷  Сайтда👉   www.malhamuz.blogspot.com                                                                                                                                                                                                                                                        телеграмда👉
 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

Комментариев нет:

Отправить комментарий