ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 1 мая 2019 г.

ИНСОН ОРГАНИЗМИ 24 СОАТ БЎЙИ...

ИНСОН ОРГАНИЗМИ 24 СОАТ БЎЙИ...

🕐 Тунги соат 1да: айни шу вақтда инсон ширин уйқуда бўлсада, организми ҳар қандай касалликларни сеза олади. Бўлар-бўлмас товушга ҳам уйғониш мумкин.

🕑 Тунги 2да: жигардан бошқа тананинг барча қисмлари пассив ҳолатда бўлади. Жигар айни шу дамда организмдаги заҳарларни ўлдиради.

🕒 Тунги 3да: тана тўлиғи билан секин ишлай бошлайди.
Бу вақтда инсоннинг қон босими энг қуйи босқичда бўлади. Нафас олиш ва қон томирлари жуда секин ишлайди.

🕓 Тунги 4да: қулоқнинг эшитиши яхши ишлаб, салгина овоз эшитилса ҳам одам дарров уйқудан уйғонади. Статистикага кўра беморларнинг кўпи шу вақтда кўз юмар экан.

🕔 Тонгги соат 5да: буйраклар бир қолипда ишлаб, шу маҳалда турганлар кун бўйи тетик юра олади.  Одамларнинг кўпчилиги тонги 5да умуман туш кўрмайди.

🕕 Тонгги 6да: қон босими кўтарилиб, юрак уриши тезлашади. Агар инсон ўзи ухлаб ётса ҳам, унинг бадани уйғоқ бўлади.

🕗 Тонгги 7да: соат еттида организм вируслар билан бактериялардан тозаланди.

🕗 Тонгги 8да: тана дам олиб, жигар ҳар қандай заҳарли моддалардан тозаланиб, дам олади. Бу вақтда спиртли ичимлик ичилганда бошқа вақтдагига нисбатан жигарга катта зиён етади.

🕘 Соат 9да: инсон руҳий жиҳатдан фаол бўлиб, касални сезмай қолади. Юрак шу дақиқаларда яхши ишлайди.

🕙 Соат 10да: одам соат ўндан тушгача ҳар қандай оғир ишни бажара олади. Сабаби организм кучга тўлган бўлади. 

🕚 Соат 11да: юракнинг уриши секинлаб, бир қолипга туша бошлайди. Оғир ишларни қилишда ҳаммадан ҳам мускулларга, мияга куч келади.

🕛 Соат 12да: қоринни ўта тўйғазиб олиш ярамайди. Сабаби бу вақтда барча организм ҳаракатда бўлиб, ошқозонга қаттиқ куч келади.

🕐 Соат 13да: Жигар “дам олиш”га чиқиб, қон айланиши кучаяди. Қанчалик ҳаракат қилсангиз ҳам организм дам олишни хоҳлаб, сизни иродангизни енгади.

🕑 Соат 14да: бадиий қилиб айтганда бу вақтда инсон организми тўла дам олиб, сизга умуман бўйсунмайди. Юрак уриши бошқа вақтдагидан пастлашади.

🕒 Соат 15да: барча органлар уйғониб, овақтга иштаҳа пайдо бўлади. Қандай овқат ейишдан қитъий назар, ошқозонда яхши ҳазм бўлиб, семиртирмайди.

🕓 Соат 16да: қондаги қанд миқдори ошади. Бу вақтда ширилик истеъмол қилишдан воз кечганингиз маъқул.

🕔 Соат 17да: энергиянгиз ошиб-тошмаса ҳам, организмнинг ўзи қора ишга яроқли бўлади. Аксарият спортчилар соат 5дан 7гача машқ қилади.

🕕 Соат 18да: ҳеч қандай иш бўлмаса-да, организм ҳаракатда бўлишни хоҳлайди. Руҳий фаоллик шу дақиқадан  бошлаб пасая бошлайди.

🕖 Соат 19да: қон босими кўтарилиб, инсон руҳияти барқарор ҳолатда бўлгани билан асаб зўриқиб туради. Бош оғриқлари борлар учун қийин вақт.

🕗 Соат 20да: барча нарса ҳаракатда бўлади. Айниқса ҳайдовчилар учун қулай вақт. Инсон организми тезликни хоҳлаб қолади.

🕘 Соат 21да: инсоннинг руҳий ҳолати жойига қайтади. Шу вақтда студентларга ёки актёрларга текст ёдлаш учун қулай вақт ҳисобланади.

🕙 Соат 22да: тана ҳарорати пасаяди, юрак уриши секинлашиб, организм тинчликни хоҳлаб қолади.

🕚 Соат 23да: тана дам олишга ҳозирланиб, ҳаракатни ёқтирмайди. Мия маълумотларни ёмон қабул қилгани сабабли китоб ёки газета ўқиш тавсия қилинмайди.

🕛 Соат 24да: куннинг охирги соати туш кўришга қулай вақт. Биргина тана эмас, инсоннинг мияси ҳам бир кунлик хулосани чиқариб, ўзига керакли нарсаларни илғаб туради

Комментариев нет:

Отправить комментарий