Abduqadir Sattarov, [02.04.19 08:46]
Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳийм
...وَ يُسْقَوْنَ فيها کَأْساً کانَ مِزاجُها زَنْجَبيلاً
(Жаннат аҳлига) у ерда қадаҳларда занжабил аралашган ичимликлар ичирилади. (Ал-инсон сураси, 17-оят)
Занжабилнинг шифобахшлиги хислатлари уни истемол қилган кишининг ҳофиза
қувватини, шунингдек меъда, жигар, ичаклар ва талоқ каби ҳазм аъзолари қувватини ҳам ошириб, жинсий қувватни мустаҳкамлайди. Меъда ва ичаклардаги ғилис елларни тахлил қилади.
Балғам ҳамда меъданинг ички деворига ёпишган қуюқ рутубатларни титиб, тарқатиб юборади. Совуқдан ва олатнинг суслигидан вужудга келган сариқ касаллиги ва чакмазакка шифо бағишлайди. Шунингдек, овқат хазми бузилишидан ҳосил бўлган ич кетишини тўхтатади. Танадан ҳайвонлар захрини ҳайдайди.
Товуқ тухимини сариғи билан бирга ейилса манийни кўпайтиради ва унинг қуюқлигини ислоҳ қилади.
Занжабилни оғизга солиб сўрилса меъдада балғам йиғилиши оқибатида ҳосил бўлган ташналикни бартараф этади. Агар уни туйиб боғланса аъзоларни мустаҳкамлайди.
Илдизпоялар таркибида одам тилини ёқимли ловилатадиган гингеролль эфир мойлари, крахмал микроэлиментлар ва бошқа моддалар бор.
Эфир мойларининг хушбойлигини таминлайдиган омил цингиберол ҳисобланади.
Занжабил маҳсулоти одамнинг иштаҳасига барака берибгина қолмай, у дориворлиги билан ҳам ажралиб туради.
Туйиб элакланган талқони табобатда жигар, юрак, меъда хасталигини даволашда ишлатилади.
Қишнинг совуқ кунлари доривор ўсимлик-гиёҳлар ичида инсон саломатлиги учун энг яхши ва фойдали шифобахш гиёҳдир.
Ҳозирги замон илмий тадқиқотлари занжабилнинг қатор шифобахш хусусиятларини аниқлашга сабаб бўлди.
Аёлларда ҳомиладорликдаги кўнгил айниши, организмнинг турли хил шамоллашлари, совуқ кунларда – тумовнинг кўпайиши мавсумида иммунитетни кучайтириш, касалликнинг олдини олиш мақсадида қайноқ сут ёки чойга бир оз занжабил илдизидан қўшиб ичиш инсон соғлиги учун бениҳоят фойдали эканлигини мазкур тадқиқотлар исботлади.
30 грамм оқ, сариқ ёки қизил занжабилнинг қуритилган илдизи 20 кг/ кал қувват беради, унда шунингдек, калий, магний, мис, кальций оксиди ва В-6 витамини мавжуд бўлиб, инсон жисми кундалик эҳтиёжининг 3 % ини қондиради.
Табобатда қорин оғриғи ва газ йиғилиб дам бўлишини енгиллатишда ҳам ишлатилади.
Занжабилни имом Ибн ал-Қаййим “Ат Тиббун-набавий” асарида: қиздирувчи, ҳазми таомни енгиллатувчи, қоринни юмшатувчи, меъда ва ичакларда йиғилган ғализ елни ҳайдовчи, балғам ҳайдаб қуритувчи, куч-қувватни кўпайтирувчи шифобахш гиёҳ деб таърифлаган.
Ҳозирги замон тиббиёти илмий тадқиқотлари ҳар хил шамоллашлар, грипп касаллиги асоратларини олдини олишда, онкологик ва юрак касалликларини олдини олишда бу шифобахш гиёҳ илдизи муҳим роль ўйнашини тасдиқламоқда.
Инсон ҳазм аъзолари, денгиз касаллиги, автомобилда ёки самолётда айрим кишиларда бўладиган бош айланиши, кўнгил айниши, қайд қилиш, терлаш каби ҳасталикларни олдини олиш учун ишлатиладиган замонавий (Dramamine) Драмамин дорисидан ҳеч қандай камчилиги йўқлиги, ундан қолишмаслигини мутахассислар таъкидлашмоқда.
Америкада нашр этиладиган “Аёллар касалликлари ва туғиш” журналининг ўтган йил апрель сонида доктор Берулли ўтказган олтита илмий изланишлари занжабилнинг ҳомиладор аёлларнинг кўнгил айнишини даволашда ҳомиладор аёл учун ҳам, ҳомила учун ҳам зарарсиз, фаол восита эканлигини тасдиқлади.
Яхши пишган қовун пўстлоғини салқин жойда қуритиб туйиб, сувда қайнатилади ва докада сузиб суви ичилади ёки ошиқча вазндан халос бўлмоқчи бўлсангиз…(изох,бу пайтда бир чимдим занжабил истемол қилиш керак)
Занжабил овқат ҳазмини меъёрлаштиради. Ялпиз, лимонўт, сандал дарахти мойи кишини бўшаштириб, хавотирларни тарқатади. Айниқса, парҳез тутган аёллардаги асабийликни (истаган егуликни ея олмаган аёллар кўпинча асабийлашишади) босиб, кўнгилни тинчлантиради. Шунингдек, лаванда, бергамот (цитруслиларга мансуб дарахт), пихта (оққарағай) эфир мойлари депрессия ҳолатидан чиқишга кўмаклашади. Бу ўринда шуни эслатиш лозимки ҳар қандай фойдали дармонни кўп истеъмол қилиш зарарлидир.
Шифокорлар бу ўринда таниш мақолни эслатишади: «Бир қошиғи дармон бўлса, бир пиёласи заҳардир»

Комментариев нет:
Отправить комментарий