ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 9 марта 2019 г.

ҚАРЗ МУОМАЛАСИНИ ЧИРОЙЛИ АДО ҚИЛАЙЛИК

Malham Uz, [10.03.19 08:03]
🌷💕🌺Abduqadir Sattarov
ҚАРЗ МУОМАЛАСИНИ ЧИРОЙЛИ АДО ҚИЛАЙЛИК
Аллоҳ таоло Ўз фазлидан кимнидир бой қилиб қўяди, кимнидир эса камбағал, бу Парвардигорнинг ҳикматидир. Жумладан, Раъд сураси 26-27-оятларида шундай марҳамат қилади:
“Аллоҳ хоҳлаган кишисининг ризқини кенг қилур ва (хоҳлаганникини) тор
қилур.Бой киши ўз бойлигидан нафақа берсин. Кимнинг ризқи танг қилинган (камбағал) бўлса, у ҳолда, Аллоҳ унга ато этган нарсадан (ҳолига яраша) нафақа берсин!”
Пайғамбаримиз (с.а.в) бу ҳақда саҳобаларга кўплаб насиҳатлар қилганлар, жумладан:
“Ризққа пешвоз чиқинглар, агар у ғолиб келса, Аллоҳ ва Унинг расули номидан қарз сўранглар”;
“Кимики бировдан қайтариб бериш ниятида қарз олса, Аллоҳ унга қарзини узишга ёрдам беради. Кимки молига талофот етказиш мақсадида олса, Аллоҳ унинг ўзига талофот етказади”;
“Сизларнинг яхшиларингиз қарзини ўз вақтида адо этганигиздир!”
“Қарзини тўлашга қодир одамнинг уни атайлаб тўламай юриши қарз берган одамга зулм қилганидир”.
Бугунги кунда жамиятда мавжуд бўлган давлат солиқларини тўлаш, шунингдек, коммунал тўловлар ҳам мана шундай қарз турига киради, чунки бу неъматларни аҳолига муҳайё қилиб қўйилгани учун. Аллоҳ таоло раъд сураси 11-оятида шундай дейди: “Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас".
Инсон ўзининг ватани учун жон куйдирмас экан, берилган неъматларнинг шукрини адо қилмас экан, қандай қилиб Аллоҳ таоло унинг аҳволини яхшиласин. Ҳар биримиз бир-бировимизга виждонан, мулойимлик билан муомала қилсак, бизларга ҳам ўшандай инсонларни йўлиқтиради, ёки сизу бизнинг бундай муомаламиздан бир инсон тарбияланади.Бир киши Пайғамбаримиз с.а.в.дан сўради: “Ё Расулаллоҳ, отам ҳаж қилолмай вафот этдилар, энди ўринларидан ҳаж қилайми?” Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: “Агар отангни қарзи бўлса тўлармидинг?” “-Албатта”, деди у киши. Шунда у Зот (с.а.в):“Аллоҳга қарзи бўлгандан кейин уни адо этиш бошқа қарзлардан кўра зарурроқдир”, деб марҳамат қилдилар”. Ушбу ҳадисдан шу нарсани англаб етамизки, қазо амалларни адо этиш ҳам қарз, бу илоҳий қарз экан.
ҲИКОЯТ: Бир куни бир киши пулга муҳтож бўлиб дўстининг уйига келди-да муродини айтди. Хижолатлиги туфайли дўстининг таклифини қабул қилмади, уйига кирмади. Дўст ичкари кириб айтилган пулни олиб чиқиб бериб, биродарининг кўнглини кўтарадиган, хижолатликдан холи қиладиган оқил сўзларини айтди. Муддаоси ҳосил бўлган киши изига қайтгач, дўст уйига кирдию, йиғлай бошлади. Хотини “эрим кўпроқ пул бериб юбориб, ачиниб йиғлаяпти шекилли”,- деган ҳаёлда: “Бирор нарсани баҳона қилиб пул бермасдан қайтариб юборсангиз бўлмасмиди, энди пушаймонлигингиздан нима фойда?” – деб таъна қилди. Шунда дўст деди-ки: “Йиғлаётганим сабаби сен ўйлаганча эмас, мени ғафлат босибди, дўстим пулга муҳтож бўлиб қолганини билмабман. У келиб сўрамасидан олдин ўзим бориб, мушкулини осон қилишим керак эди. Дўстнинг ҳожатидан бехабар мендай ғофилнинг дўстлигидан Аллоҳ рози бўлармикан?”
Муқаддас динимизда қарз бериш фазилати кўп экан, аммо киши қарз бераётган пайт Аллоҳ таолонинг амрига ҳам бўйсуниши лозим:
“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирингиздан бирор муддатга қарз олиб, қарз берсангиз, уни ёзиб қўйингиз!”
Имом Аъзам айтганларидек: “Мазлумнинг дуоси ижобат – дейилган, бироқ мен шундай мазлумни биламанки, унинг дуоси ижобат бўлмайди, у ҳам бўлса, қарз берганда Аллоҳ таолонинг фармонига қулоқ солмасдан қарз берган, энди бўлса қарз ололмай мазлум бўлиб юрибди”.
“Пайғамбаримиз с.а.в. намозда Аллоҳ таолога илтижо қилиб: “Гуноҳ ишлардан ва қарздор бўлишдан ўзинг сақла!”, деб дуо қилардилар. Саҳобалардан бирлари “Ё Расулаллоҳ, сиз нима учун қарздор бўлишдан ўзинг сақла, деб дуо қиласиз – деб сўраганида, У зоти бобаракот дедилар: “Агар инсон қарздор бўлиб қолса, (ноилож) ёлғон гапириши ва ваъдага хилоф қилиши мумкин”
Имом Ғаззолий дейдилар: “Қарздор бўлиш кишининг ҳузурини бузади. Кўп қарз олишдан кескин тийилиш керак. Қарзи бўлганнинг роҳати бўлмайди. Киши қарзининг хизматкори бўлиб қолади. Қарздор инсон кечалар ғамли, кундузлари ташвишли қилиб қўяди. Шунинг учун Аллоҳ таоло қарздор кишига закот беришни буюрган”.

Malham Uz, [10.03.19 08:03]
Бугунги кунда жамиятимизда қанчадан-қанча кишилар турли сабаблар билан қарз олди-бердиси билан машғул бўляптилар. Албатта, юқоридаги қарз борасида ворид бўлган шаръий кўрсатмаларни ҳар биримиз, қарз олувчи ҳам, қарз берувчи ҳам ўрганиб ҳаётга татбиқ қилиши лозимдир. Луқмон Ҳаким айтадиларки: “Темирни, тошни кўтариб кўрдим, бироқ қарздан оғирроқ нарсани кўтармадим”. Аллоҳ таоло барчамизни қарз муомалаларини чиройли адо қиладиган чин мусулмонлардан қилсин! 📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда 👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий