ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 6 марта 2019 г.

(Шифокор Шоира Ориповага)

ШОИРАХОН
(Шифокор Шоира
Ориповага)
Ш о и р а х о н , сабрли
ва тоқатли аёлсиз,
Ота...онангизга чин
садоқатли аёлсиз.
Меҳру вафо, мурувват
чунон бисёр эрурки,
Ҳар қандайин ишларга

лаёқатли аёлсиз.
О л л о ҳ таоло Ўзи
берган шаклу шамойил,
Шу боиским оламда
с а о д а т л и аёлсиз.
Мукаммаллик чунон ҳам
ўзингизга муносиб,
Ҳусну, кўрку, чиройда
латофатли аёлсиз.
Зебунисо, Нодирадек
ақл ва идрокингиз,
Илм, билим бобида
заковатли аёлсиз.
Ота..она издоши,
умрдоши сирдоши,
Парвардигор сийлаган
ҳидоятли аёлсиз.
Отангизнинг даврида
шоду хандон юрибсиз,
Шу боиским ва балки
шон..шавкатли аёлсиз.
Оилангиз мустаҳкам,
фарзандлар бакрамолдир,
Хонадонда фаришта,
салобатли аёлсиз.
Ёмон кўз, балолардан
Парвардигор сақласин,
Ҳар жабҳада ғайратли,
шижоатли аёлсиз.
Бундай бахту саодат
ҳар кимга насиб этмас,
Суҳайлийнинг наздида
энг қудратли аёлсиз.
........................

СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон ҚОДИРОВ)
Ўзбекистон
БАЙРАМ ТАБРИГИ
(Шоира Ориповага)
Жаҳон хотин..қизларин
нуфузида сиз борсиз,
Аммо улар ичида
ниҳоят бахтиёрсиз!
Иззат..у, ҳурматдасиз,
халқ учун хизматдасиз,
Гоҳо давлатлараро
ҳам собит..у, сайёрсиз!
Жамиятнинг ишида
фаолият кўрсатиб,
Ғайрат..у, журъат билан
барча ишга тайёрсиз!
Оилангиз мустаҳкам,
ҳур ва озод яшайсиз,
Энг муносиб кимсага
садоқатли чин ёрсиз!
О т а . . о н а , оила
масъулияти сизда,
Улардан узоқлашиб
кетмассиз ихтиёрсиз!
Бахти барқарор бўлган
аёллардан бирисиз,
Отангизнинг даврида
соҳибаи ашъорсиз!
Баҳор байрами билан
муборакбод этурмиз,
Қалбингиз энг покиза,
сиз ҳамиша баҳорсиз!
Соғ..у, саломат бўлинг,
давр..у, давронлар суринг,
Суҳайлийнинг синглиси
қадрдон вафодорсиз!
.....................
СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон ҚОДИРОВ)
Ўзбекистон

Комментариев нет:

Отправить комментарий