ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 4 марта 2019 г.

Асаларида нечта қорин қисми бор?

Abduqadir Sattarov
​​Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.
☆Асаларида нечта қорин қисми бор?
Ан-Наҳл сурасида:
«Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар» (69-оят)
Нима учун Аллоҳ таоло "қорнидан" деб бирликда эмас балки "қоринларидан" деб кўпликда айтяпти?
Шу нарса маълум бўлдики, асаларида учта қорин қисми
бўлиб, гул нектарини аввал биринчи қорин қисмида бир оз муддатгача қолдирар экан. Сўнгра клапан очилиб, нектар иккинчи қорин қисмига асал ҳосил этиш учун тушар экан. Иккинчи қорин қисмининг сўнгидаги клапани эса асални учинчи қорин қисмига ўтмаслиги учун очилмас экан. Илло зарурат юзасидангина озгина асал ўтар экан холос. Қориннинг учинчи қисмида асаларининг ичаклари бўлиб, сафарини давом эттириши учунгина учиш давомида асалнинг оз миқдоридан танаввул этар экан холос. 
Асалари ҳужайрасига қайтгач эса у ерда мўъжиза содир бўлади. У иккинчи қорин қисмидаги соф асални тиклаб олиб, ичакларидан эмас балки оғиз бўшлиғидан чиқарар сўнгра ҳужайрасининг тешикларини асал билан тўлдириб чиқар экан. 
Субҳаналлоҳ, Ўзи яратган барча нарсаларни ато этиб сунгра тўғри йўлга бошлади. 
Субҳаналлоҳ, асаларининг қорни бир эмас балки бир нечта эканлигини Ўзи бизга хабар қилди.
«Қуръонни тадаббур ила ўйлаб кўрмасларми? Ёки қалбларида қулф борми?»
(Муҳаммад сураси 24-оят)
Субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳи
субҳаналлоҳил ъазийм.
✨Кун ҳикмати✨
Буюк Раҳмоннинг зикри ҳаётнинг атри, ризқнинг калити, бахт-саодат туйғуси ва вақтнинг барокатидир.
Cоғлиғингиз учун севимли канал . Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 💞 телеграмда 👉 @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий