ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 27 марта 2019 г.

Референдум ҳақида нималарни биласиз?

Референдум ҳақида нималарни биласиз?

Мавзу очилгани учун референдум ҳақида маълумот бермоқчиман.

Ҳуқуқий асос

«Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонунда (http://lex.uz/docs/81253) (http://lex.uz/docs/81253) референдум ўтказиш тартиби
баён қилинган.

Қандай масалалар референдумга қўйилади?

Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари фуқароларнинг умумхалқ овозига қўйилади. Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади ва фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.

Қандай масалаларни референдумга қўйиш мумкин эмас?

👉 Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш;
👉 Ўзбекистон Давлат бюджети ва солиқлар;
👉 амнистия ва афв этиш;
👉 жамоат тартибини, аҳоли соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича фавқулодда ва шошилинч чора-тадбирлар ўтказиш;
👉 Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
мансабдор шахсларни тайинлаш ва вазифасидан озод этиш.

Референдум ўтказилишини истисно этадиган ҳолатлар

Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида жорий этилган ҳарбий вақт ёки фавқулодда ҳолат шароитларида, шунингдек ҳарбий вақт тугаган ёки фавқулодда ҳолат бекор қилингандан кейин уч ой давомида референдум ўтказилмайди.

Референдум натижалари расман эълон қилингандан кейин бир йил давомида мазмун ёки маъносига кўра худди шундай савол қўйилган референдум ўтказилмайди.

Кимлар референдум ўтказиш ташаббуси билан чиқиши мумкин?

👉 Ўзбекистон фуқаролари;
👉 Олий Мажлис палаталари;
👉 Ўзбекистон Президенти.

Фуқаролар қай тартибда ташаббус билдира олади?

Ўзбекистон фуқаролари агар, референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида 5 фоизини ташкил этган фуқаролар имзоси тўпланган бўлса референдумни ўтказиш ташаббуси ҳуқуқини амалга оширадилар.

Бунинг учун яна бир шарти — ҳар бир маъмурий-ҳудудий тузилма бўйича бир текис ва мутаносиб равишда тақсимланган бўлиши керак. Яъни Тошкент шаҳрида 3 млн, Сирдарёда 10 минг киши имзо қўйган бўлса, ҳисобмас.

Қанча имзо керак?

2016 йилги Президентлик сайловида расман овоз бериш ҳуқуқига эга фуқаролар сони 20 миллион 461 минг 805 нафарни ташкил этганди.

 (http://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/53) (http://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/53)Ушба рақамнинг 5 фоизини чиқарсак – тахминан 1 млн чиқади.

Агар ушбу рақамни маъмурий-ҳудудий бирликлар кесимида 14 га бўлсак, 73 минг киши бўлади.

Демак, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳар биридан камида 73 минг киши қайсидир муҳим масалани умумхалқ овозига қўйиш ташаббусини кўрсатиб имзо қўйиб берса, референдум ўтказилиши керак бўлади.

Албатта, имзо йиғишнинг ўзига хос тартиблари бор, бу ҳақида кўп тўхталмоқчи эмасман.

Референдумни ким тайинлайди?

Референдум Олий Мажлис томонидан тайинланади.

Ўзбекистон Президенти референдум ўтказиш ташаббускори бўлган тақдирда у Олий Мажлисга мурожаат этиши ёки референдум ўтказиш тўғрисида ўз қарорини қабул қилиши мумкин.

Референдум натижаларининг мажбурийлиги

Референдумда қабул қилинган қарор Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлади ва давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари билан бирон-бир тарзда тасдиқ талаб қилмайди.

Ўзбекистон қонунлари ва бошқа норматив ҳужжатлари референдум қарорига мувофиқлаштирилмоғи лозим.🌷 Cайтда    👉👇www.malhamuz.blogspot.com  телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

Президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Комментариев нет:

Отправить комментарий