ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 29 марта 2019 г.

Қиёматнинг катта аломатлари

Қиёматнинг катта аломатлари
Яъжуж ва Маъжуж 2
(Давоми)
«Дарҳақиқат, Биз унга (Зул-қарнайнга) бу Ерда салтанат – ҳукмронлик бердик  ва (кўзлаган) барча нарсасига йўл-имконият ато этдик».
У барча сабабларни ва тамкин, нусрат, фатҳ ва ғалабага етказувчи воситаларни ушлади.
Аллоҳ таоло айтади: «Уларни (яъни мусулмонларни) агар
Биз ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг(измидадир)» 
(Ҳаж: 41).

Айрим халқларга Аллоҳ таоло тамкин, яъни салтанат ва ҳукмронлик беради, улар тамкин сабабларини маҳкам ушлашлари оқибатида Аллоҳ таоло уларга сабот ва тамкинни яна ҳам зиёда қилади. Айрим инсонлар борки, Аллоҳ уларга тамкин-салтанат берса, тамкин сабабларини маҳкам тутиб, салтанат ва ҳукмронликлари яна ҳам кучайишига йўл очадилар. Ушбу сабабларни қўлдан беришлари оқибатида эса Аллоҳ улардан ҳукмронликни олиб, ўзларини ҳалокатга етказади.
Аллоҳ таоло Зулқарнайнга ҳам ер юзида ғалаба, салтанат ва ҳукмронлик берди, машриқу мағриб оралиғида кезиш ва истаган ишини қила олишга имконият очиб берди.
Зулқарнайн Аллоҳ йўлидаги жиҳодини аввал ғарб томондан бошлайди.
«Бас, у (аввал Ғарбга қараб) йўл олди. То (кетаётиб) кун ботадиган жойга етгач у (қуёшнинг) бир лойқа булоққа ботаётганини кўрди ва у (булоқ) олдида бир қавмни учратди».

Маълумки, қуёш учун фақат битта кунчиқар ва кунботар бўлмасдан, унинг бир неча чиқар ва ботар ўрни бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Бас, (шундоқ экан) машриқлар ва мағрибларнинг Парвардигорига қасам ичурман...»
(Маориж: 40).

Йилнинг фасллари, ой ва кунларига қараб, қуёшнинг бир неча чиқар ва ботар ўринлари бўлади. Маконларга қараб унинг бир неча чиқар ва ботар ўринлари бўалди. Куннинг чиқиш ва ботиш пайтида қуёш гардишини кузатувчи кишининг кузатишига нисбатан ҳам унинг бир неча чиқиш ва ботиш ўринлари бўлади.
«Биз: «Эй Зулқарнайн, ё (уларни) азобга дучор қилурсан, ёки уларга яхши муомалада бўлурсан», дедик».
Зулқарнайн ўзининг адолатли манҳажи ва ҳикматли дастурини баён қилди.
«У айтди: Золим бўлган кимсани, албатта, азоблагаймиз. Сўнгра Парвардигорига қайтарилгач, У зот уни яна даҳшатли азоб билан азоблар. Энди иймон келтириб яхши амаллар қилган зотга келсак, унинг учун гўзал оқибат — жаннат мукофот бўлур. Биз ҳам унга ишимиздан осон-енгилларини буюрурмиз».
Ким Аллоҳга ширк келтириш билан ва менга эргашмаслик билан зулм қилса, уни азоблайман, Аллоҳ ҳузурида ҳам унинг учун азоб бордир. Аммо, ким менга эргашса, мен келтирган нарсага иймон келтирса, Аллоҳни ягона деб билса ва Аллоҳнинг манҳажида устувор турса, у учун хайрли оқибат – жаннат бордир. Мен томонимдан унга бўладиган муомалага келсак, биз унга енгил-қулай ишларни айтамиз.(давомини кузатинг)

Комментариев нет:

Отправить комментарий