ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 29 марта 2019 г.

💕🌷😊💞 НАСИҲАТ




НАСИҲАТ
 Ҳазрат Сулаймон ҳар тонг одамларни тўғри йўлга бошлаш учун масжидга кириши билан гоҳ сўз, гоҳ мақол-у иборалар, гоҳ ҳаракат  билан,  гоҳ  намоз  ўқиб  халққа  насиҳат  қилар  эди. Ҳаракат  амал  шаклидаги  насиҳат кишиларни  кўпроқ  жалб қилади...  чунки  бу  насиҳатни  карларнинг  қалб  қулоқлари  хам эшитади!  Шу  билан  бирга  бу  насихатда  буйруқ  ваҳми  ҳам озроқ... Шунинг учун одамларга кучли
таъсир қилади! Бир киши ҳийла билан тузоғига бир қуш туширди. Қуш унга: “Эй улуғ инсон. Сен қанча ҳўкизлар, қўйларни единг, туяларни қурбон  қилдинг.  Шулар  билан  тўймагач  мен билан  ҳам тўймайсан  сен!  Мени  қўйиб  юбор.  сенга  уч  насиҳат  айтайин... Қара-чи  аҳмоқманми,  ақллиманми?  Биринчи  насиҳатни  сенинг қўлингда  эканимда,  иккинчисини  томсувоқ  қилинган  том тепасида,  учинчисини  дарахт  устида  айтаман.  Бу  уч  насиҳат сенга  бахт  келтиради. Қўлингдалигимда  берадиган  насиҳатим шу:  “Бўлмағур  сўзларга,  уларни ким  айтса  ҳам,  ишонма”.  Бу насиҳатни айтиб озод бўлди, девор устига қўниб: “Бўлиб ўтган нарсага ғам ема, фурсатни бой бердингми, ўкинма!” деди. Кейин “Миттигина танамда ўн дирҳам оғирликдаги бебаҳо гавҳар бор. Сенга  ҳам,  болаларингга  ҳам  етиб-ортади...  Ўша  гавҳар  сенинг насибанг  эди.  Аммо  насиб  қилмаган  экан.  Бундай  гавҳар  ҳеч қаерда  йўқ”  деди.  Овчи  тўлғок  тутаётган  аёлдек  фарёд  қила бошлади.  Қуш:  “Сенга  “Ўтган  ишга  ачинма”  деб  насиҳат қилмаганмидим?  Нега  ғам  ейсан:  ё  насиҳатимни  тушунмадинг, ёки  карсан  сен.  Яна  сенга:  “Ҳар  қандай  гапга  ишонаверма” демадимми?  Бу  иккинчи  насиҳатим  эмасмиди?  Мен  ўзим  уч дирҳам  ҳам  эмасман,  ичимга  ўн  дирҳамлик  гавҳар  қандай сиғсин?”.  Бу  сўзлардан  кейин  овчи  ўзига  келди:  “Хўп,  учинчи насиҳатингни  айтчи!”  деди.  Қуш  унга:  “Ҳа,  Худо  йўлида иккитасига  амал  қилдинг-ки, учинчисини  текинга  айтаман-да-а?!”. Уйқусираган билимсиз кишига насиҳат бериш қурғоқ ерга уруғ сочишдир. Аҳмоклик ва билимсизлик, жоҳиллик йиртиғини ямаб  бўлмайди...  Эй  насиҳатгўй,  унга  ҳикмат  уруғини  кўп сочма.🌷Cайтда    👉👇www.malhamuz.blogspot.com  телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

Комментариев нет:

Отправить комментарий