ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 6 ноября 2018 г.

ХАЛҚИМИЗ САЛОМАТЛИГИ УЧУН ЯНА БИР МУҲУМ КИТОБ

ХАЛҚИМИЗ САЛОМАТЛИГИ УЧУН
ЯНА БИР МУҲУМ КИТОБ
Профессор, Турон фанлар академиясининг академиги  Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров инсон саломатлиги йўлида тинмай изланишлар олиб бормоқда. Унинг деярли 90 фойиз китоблари асосан инсонлар саломатлиги ва уларни бартараф этиш масалаларига
бағишланган. Унинг навбатдаги китоби оилани бахтли қилиш учун энг муҳум саломатлик элементлардан бири бўлган мижоз сустлигига бағишланган. Китоб беш минг тиражда босилган бўлиб “Жинсий ожизлик ёхуд мижоз сустлигини даволаш” деб номланади.
Бу масала эл орасида очиқ айтиб юрилмаса ҳам кўп оилаларнинг бузилишига, оила нотинчлигига, эр-хотиннинг бахтли яшашига катта таъсир этадиган факторлардан биридир. Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров бу борадаги илмий мақолалар ва тадқиқотларни чуқур ўрганиб чиқиб халқимиз учун жуда фойдали, ҳар томонлама масалани халқона очиқ ёритилган ўзига хос асар яратган.
Баъзи бу масаладаги китобларда касалликнинг бир жиҳатига эътибор қаратиб бошқа томонларини назардан қочиришни кўп учратамиз. Мазкул китобда эса мижоз сустлиги, жинсий ожизлик, жинсий ожизликнинг белгилари, жинсий ожизликни даволаш, эндокрин касалликлари, неврологик ва асаб тизимидаги бузилишлар, дори-дармонлар қабул қилиш, юрак касалликлари, турмуш тарзидаги омиллар ва ҳиссий сабаблар каби қатор масалаларни алоҳида-алоҳида қилиб оддий сўзлар билан ифодаланганки, бу ҳар қандай бу соҳани билмоқчи бўлган инсон учун жуда зарур ва қизиқарлидир. Айниқса жинсий фаолликнинг ошириш йўллари, спортнинг бу соҳада тутган ўрни, жинсий фаолликнини оширишда шифобахш маҳсулотларнинг келтирилиши жуда ўринли бўлган.
Кўп тиббий адабиётларда бирор касаллик тўғрисида маълумотлар берилади-да шу билан китобни якунлаб қўйилади. Мазкур китобда эса бу масала тўла ёритилгандан кейин ҳам одамларда амалда учрайдиган хусусий ҳолатларда нималарга эътибор бериш керак каби турли саволларга ҳам амалий маслаҳатлар берилганки, бу китобни янада халқона ва қизиқарли қилган десак бўлади.
Китобда кўпчилик тиббий китобларда учрамайдиган бу соҳани ўзига хос жиҳатларини ҳам ёритувчи: андропауза, тестостерон, ПСА қон текшируви, криптохизм, орхит ва эпидидимит, везикулит каби қатор масалаларга ҳам тўхталиб улар ҳақида тушунчалар берилган.
Жинсий ожизликка сабаб бўлувчи касалликлар: сурункали простатит,  простата безининг аденомаси, ОИТС, хламидиоз, гонорея, трихомониаз, микоплазмоз, уреплазмоз, генитал герпес, педикулёз, заҳм, сўзак каби кишиларда учрайдиган қатор касалликлар ҳақида ҳам батафсил тўхталингани китобнинг янада қимматини оширган.
Китоб ниҳоясида жинсий ҳаёт шунчаки, оилада фарзанд кўриш учун эмас, у билан бир қанча бошқа касалликларни ҳам даволаш мумкинлиги ҳақида ҳам маълумотлар берилганки, бу кўпчиликни қизиқтирса керак.
Хуллас, бу китоб бу масалада ёзилган кўп китоблардан ўзининг кенг қамровлиги ва тавсияларнинг кўплиги билан ҳам алоҳида аҳамият касб этган.
Биз китобхонлар профессор Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаровни бу катта ютуқ билан муборак этарканмиз, ундан яна бу каби қизиқ китоблар тақдим этишига умид қилиб қоламиз.
                                                                  Ғани Мажид,
Андижон вилоят Абдулҳамид Чўлпон жамоат фондининг раиси, Андижон адабий гурунгининг раҳбари, шоир ва носир.





Комментариев нет:

Отправить комментарий