Қуръонни қанчада тўлиқ ёдлаш мумкин?
Умр – беқиёс фурсат. Унинг ҳар соатидан олам-олам яхшиликлар яширинган. Банда ану шу яхшиликларни ўзиники қилиб олиши учун катта машаққат чекиши шарт эмас. Вақтини тартибга солиб, ундан унумли фойдаланса бўлгани. Алқисса, кейинчалик тўхтаб қоладиган кўп амалдан кўра кам-кам бўлса-да, давом этиб турадигани яхши. Биз ҳам оз-оздан ҳиммат қилиб, катта натижаларга эришишимиз мумкин. Масалан, ҳар куни Қуръондан бир оят ёдлаган киши
17 йилу 7 ой 9 кунда ҳофизи Калом бўлади. Агар оятлар сони кўпайса, ёдлаш муддати қисқариб боради. Жумладан:
Ҳар куни икки оятдан ёдланса, 8 йилу 9 ой 17 кунда;
Уч оятдан ёдланса, 5 йилу 10 ой 13 кунда;
Тўрт оятдан ёдланса, 4 йилу 4 ой 24 кунда;
Беш оятдан ёдланса, 3 йилу 6 ой 7 кунда;
Олти оятдан ёдланса, 2 йилу 11 ой 4 кунда;
Етти оятдан ёдланса, 2 йилу 6 ой 3 кунда;
Саккиз оятдан ёдланса, 2 йилу 2 ой 12 кунда;
Тўққиз оятдан ёдланса, 1 йилу 11 ой 12 кунда;
Ўн оятдан ёдланса, 1 йилу 9 ой 3 кунда Қуръонни тўлиқ ҳифз қилиш мумкин.
Буни бет (саҳифа) билан ҳисобласа ҳам бўлади. Масалан:
Ҳар куни ярим бетдан ёдланса, 3 йилу 4 ой 24 кунда;
Бир бетдан ёдланса, 1 йилу 8 ой 12 кунда;
Икки бетдан ёдланса, 10 ой 6 кунда Каломуллоҳни тўлиқ ёдлаш мумкин.
Бу маълумот ҳар бир кундан унумли фойдаланиш учун туртки бўлса ажаб эмас. Аллоҳ умрингизга барака ато этсин, Каломини қалбингизга жо айлашга тавфиқ берсин.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан

Комментариев нет:
Отправить комментарий