ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 27 октября 2018 г.

КОФЕИН КОФЕДА КЎПМИ, ЧОЙДАМИ?

🏻Abduqodir Sattarov, 
КОФЕИН КОФЕДА КЎПМИ, ЧОЙДАМИ?
Қуйида қайси ичимлик кўпроқ тетиклантиради ва соғлиққа зарар етказмасдан уни қанча ичиш мумкинлиги тўғрисида айтилади.
Кофеин – бу табиий модда бўлиб, 60 турдан ортиқ ўсимликлар таркибида мавжуд. У чойда хам, кофеда хам, какаода хам мавжуд. Кофе таркибида кофеин кўп хисобланиб, бир стаканда неча миллиграм кофеин борлигини айтиш қийин. Бу бир неча хил омилларга
боғлиқ. 
- биринчидан, чойни хам кофени хам турлари кўп бўлиб, кофеин миқдори уларнинг навларига, ишлов бериш ва тайёрлаш усулларига қараб хар хил бўлади.
- иккинчидан, ичилган чой ёки кофе миқдори турлича бўлади: кимдир эспрессо кофесини стандарт порцияларда ичса, кимдир ярим литрли кружкани тўлдириб, аччиқ чой ичишга одатланган.  

Бахтимизга олимлар бизга керакли бўлган кофеин миқдорини бир қатор илмий текширувларда хисоблаб чиқишган. Уларга таянган холда нечанчи чашка кофе ёки чойан кейин биз тўхташ вақти келганини билишимиз мумкин. Кофе шинавандалри қуйидаги дозаларни чамалаши мумкин: Оддий стакандаги кофеда ўртача 95 мг кофеин мавжуд. Оддий кўк ёки қора чой эса анча камроқ – 50 мг гача  кофеин тутиши мумкин. Пепси ичимлиги – 63 мг кофеин тутса, кока-колада 47 мг, 7-Up, фанта ва спрайтда -0 мг кофеин бор. Шунингдек кофеин кофели йогурт ёки музқаймоқда мавжуд (30 мг). 

Врачлар кунига 400 мг гача кофеин истеъмол қилиш соғлиқ учун путур етказмаслигини исботлашган. Бу дегани кунига икки чашкадан олти чашкагача кофе ичиш мумкин дегани. 

Кофеиннинг турли инсон организмига турлича таъсир этишини хам унутмаслик керак. Кимгадир кун бўйи чарчоқ хиссини сезмаслик учун бир чашка эспрессо кофе етарли бўлса, кимлардир учинчи чашкадаги капучинодан кейин хам бемалол ухлаши мумкин. Буларнинг бари ирсий хусусиятлар билан боғлиқ.

Хар қандай холатда хам ёдда тутинг: кунига 600 мг кофеиндан ортиғи ортиқ: акс холда бош оғриши ва юрак ўйнашини орттириб олишингиз мумкин.
📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда  👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий