ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 25 октября 2018 г.

Abduqodir Sattarov. СТРЕСС

Abduqodir Sattarov
СТРЕСС – бу турли хил хавфли ва ёқимсиз  холатларга организмнинг табиий реакцияси хисобланади.
Стресс ўткир ва хроник бўлиши мумкин. Ўткир стрессни пайқамасликни иложиси йўқ. У жиддий асабий зўриқиш билан намоён бўлиб, асабий тутқаноқлик (истерия), бор овози билан хўнграш, бурундан қон кетиши ва кучли бош оғриши
билан намоён бўлади. Шундай бўлсада сўнгги йилларда дунёда хроник стресслар актуал хисобланади. Негаки улар интенсивлиги жихатидан кучсиз бўлсада, узоқ вақт таъсир этиши натижасида организмни хам жисмоний хам эмоционал тинкасини қуритиши кузатилади. Хроник стрессларнинг белгилари камроқ ифодаланади, ёки деярли сезилмайди. Уларга ўз вақтида эътибор қаратиш ва пайқаш мухим хисобланади. 

Стресс белгилари бир неча гурухга бўлинади:
1. Физиологик симптомлар:
•    Қон босимини ортиши ёки тушиши;
•    Жунжикиш (совқотиш) ёки қизиб кетиш хуружлари;
•    Кўп терлаш;
•    Титраш, мускулларнинг тортишиши;
•    Мускул гипертонуси ва миалгия;
•    Бутун танасидаги оғриқлар: бошда, елкасида, ошқозонида…;
•    Бош айланиши;
•    Овқат хазм қилишни бузилиши;
•    Тана вазнини ўзгариши;
•    Аллергик тошмалар пайдо бўлиши;
•    Уйқусини йўқотиб қўйиш;
•    Иштахасини бузилиши;
•    Жинсий майлини сустлашуви.

2. Эмоционал симптомлар:
•    Таъсирчанлик:
•    Тез-тез қайталаналанадиган қахр-ғазаб хуружлари;
•    Нотинчлик, сабабсиз хавотирланиш;
•    Юқори асабий зўриқиш;
•    Ўз-ўзидан кўнгли тўлмаслик, ўзига даъво қилиш, ўз ютуқларини қадрламаслик;
•    Ёлғизлик хисси;
•    Айбдорлик хисси;

3. Хулқий симптомлар:
•    Одамлар билан конфликтга бориш;
•    Одатда яхши бажариб юрган ишларида кўп хатоларга йўл қўйиш;
•    Бехаловатлик, доимий вақт етмай қолганга ўхшаш хиссиёт;
•    Зарарли одатларни чуқурлашуви;
•    Кўп мехнат қилиш, дам олиш ва шахсий хаёти ўрнига ишга муккасидан кетиш.

4. Интеллектуал симптомлар:
•    Диққат-эътиборни пасайиши;
•    Хотирани сусайиши;
•    Битта бўлмағур ўйга доимий қайтиб келиш;
•    Турли қарорларни қабул қилишдаги қийинчиликлар.

Бу белгиларнинг қанчалик кўпини ўзингизда топсангиз, Сиз шу даражада назорат килиб бўлмайдиган стресс нуқтасида хисобланасиз. Бундай пайтларда албатта врачга учраш, стрессни эрта босқичидаёқ аниқлаш, унинг хроник турга ўтиши ва жиддий асоратларини олдини олиш зарур хисобланади.

Хроник стресс белгилари.
Хроник стресс инсон саломатлигига хавф туғдириб, унинг иш фаолиятини пасайтиради ва хаёти сифатини бузади. Хроник стресс белгилари қуйидагилар:
•    Таътилдан кейин хам рухий ва жисмоний чарчоқ хиссини сақланиши;
•    Яқинлар, ўртоқлар ва коллегалар билан мулоқотда қувончни бўлмаслиги;
•    Атрофдагиларни кундан кунга кўриш иштиёқини пасайиши;
•    Ўзига ва ташқи қиёфасига бўлган норозилик;
•    Ўзига бўлган ишончни сўниб бориши;
•    Соғлиқ билан боғлиқ муаммолар: бош оғриши, уйқусизлик, хотирани сусайиши;
•    Барчага бўлган негатив муносабат, нафрат хисси;

Хроник стрессни ўтказиб юбориш психоз, невроз ва хатто алкоголизмга олиб келиши мумкин.

Ўткир стресс белгилари.
Ўткир стресс организмнинг ташқи омилларга кескин реакцияси бўлиб, масалан киши яқин одамидан айрилганда, бирон нарсадан қўрққанда ва хатто автомобиль бошқарганда хам ривожланиши мумкин.
Ўткир стресснинг фарқли белгилари қуйидагилар:
•    Кўнгил айниши;
•    Эмоционал карахтлик;
•    Бош оғриши;
•    Юракнинг тез уриши;
•    Кўкрак қафасидаги оғриқ;
•    Кескин агрессия.

Агар инсон кучли стресс таъсирида қолса, биринчи ўринда тинчланиш, фикрларини жамлаш, бурун орқали нафас олиб, оғиз орқали чиқариш (антистресс нафас), стресс сабабларини аниқлаш ва врачга мурожаат қилиш тавсия этилади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий