ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 25 октября 2018 г.

САРАТОННИ ДАВОЛАШДА ВА ОЛДИНИ ОЛИШДА ЁРДАМ БЕРАДИГАН ТАБИИЙ ОЗИҚАЛАР

Abduqodir Sattarov,  ОНКОЛОГИЯ 🍃
САРАТОННИ ДАВОЛАШДА ВА ОЛДИНИ ОЛИШДА ЁРДАМ БЕРАДИГАН ТАБИИЙ ОЗИҚАЛАР
1. Қизил аччиқ гармдори
Аччиқ гармдори таркибидаги капсаицин моддаси организмдаги саратон касаллигини келтирувчи нитрозаминлар миқдорини назорат қилишга ёрдам беради.
2. Авокадо


Бу маҳсулот таркибидаги глутатион моддаси организмдаги бўш радикаллар билан курашади.

3. Сабзи

Сабзи таркибидаги бета-каротин моддаси ўпка, ошқозон, ичак ва кўкрак бези саратони касаллигининг олдини олишга ёрдам беради.

4. Саримсоқпиёз

Саримсоқпиёз одам иммун тизимини кучайтиради. Ундан ташқари, саратон касаллигини қўзғатувчи моддаларни йўқ қилиш қобилиятига эга.

5. Кўк чой

Тадқиқотлар натижасига кўра, кўк чой кўплаб касалликлар давосидир. У ўпка, тери, ошқозон, йўғон ичак, ошқозон ости бези, сийдик пуфаги, кўкрак ва простата безларини саратон касаллиги тўқималари пайдо бўлишидан ҳимоя қилади. Ундан ташқари, кўк чой таркибидаги полифенол моддаси вужудга келган шишларнинг ўсишини тўхтатиш қобилиятига эга.

6. Помидор

Таркибидаги полифенол саратон касаллигига қарши кучли антиоксидант ҳисобланади.

7. Денгиз ўтлари

Денгиз ўтларида кўкрак бези саратонига қарши курашиш қобилиятига эга бўлган ёғ кислоталари мавжуд.

8. Зарчава

Зарчава яллиғланишга қарши кучли таъсирга эгадир. Бу айниқса ичак саратони вужудга келмаслигининг олдини олишда фойдалидир.

9. Зиғир уруғи

Ушбу уруғ таркибида кўплаб фойдали моддалар мавжуд бўлиб, шу қаторда у антиоксидантларга ҳам бой. Ундан ташқари, зиғир уруғида кўкрак бези саратони ва ошқозон саратони касаллигидан ҳимоя қилувчи омега-3 ёғлари ҳам бор.

10. Черника

Бу мева нафақат кўзларимизга фойдали, балки саратон касаллигига қарши кучли антиоксидантдир.



Комментариев нет:

Отправить комментарий