Озишга ёрдам берувчи супермаҳсулотлар
Озишга ёрдам берувчи супермаҳсулотлар
Сўнгги вақтларда оммавий ахборот воситаларида озишга ёрдам берувчи маҳсулотлар ҳақида кўп гапирилмоқда. Бироқ ҳамма маълумотга ҳам бирданига ишонавериш керак эмас. Мақталган маҳсулот ёрдам бермаса, унга бўлган қизиқиш тезда сўнади. Шундай бўлса-да, хушбичим бўлишингиз учун ошхонангизда қандай маҳсулотлар сақлашингиз лозим? Бугун соғилиғингиз учун фойдали ва ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам берувчи 6 маҳсулот ҳақида сўз юритамиз. Уларни мўъжиза яратади, деб айтмаймиз, лекин кундалик рационингизга бу маҳсулотларни қўшсангиз, натижалар сизни хурсанд қилиши шубҳасиз.
1.🥜 Ясмиқ
Тадқиқотларга кўра, ясмиқнинг ортиқча вазндан қутулишга ёрдам берувчи хусусиятлари талайгина. Парҳезшунос Жонни Боуденнинг "Дунёдаги энг фойдали 150 маҳсулот" китобида "Бир пиёла ясмиқда 18 грамм оқсил моддаси бор", дейилади ва энг асосийси бу пиёлада 16 грамм целлюлоза ҳам мавжуд. Шунингдек ясмиқ фолий кислотаси ва камида 7 хил минералнинг манбаи ҳисобланади.
2. 🌰Кокос ёнғоғи
Кокос ёнғоғида тўйинган ёғларнинг алоҳида тури мавжуд: ўртазанжирли триглицеридлар. Организмимиз бундай ёғларни тўпламайди, уларни парчалаб ташлайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бошқа ёғларга нисбатан кокос ёғи кўпроқ калорияни йўқ қилади. Кокос ёғидан фойдланиб, ўрта оловда тайёрланган таомлар ёқимли ҳидга эга бўлади. Бу ёғни протеинли коктейлларда фойдали ёғ кислоталари манбаи сифатида қўлласа бўлади.
3. 🍒Черника
Сархил ёки музлатилган табиий черника жуда кўплаб озуқавий моддаларга бой. Шунингдек у ширинликни хуш кўрувчиларга ҳам маъқул келади. Табиат бу резавор мевани витаминлар, минераллар, аксилоксидантлар ва бошқа фойдали моддалар билан сийлаган. У организм учун жуда фойдали. Тадқиқотларга кўра, черника қондаги қанд миқдорини камайтириш билан бирга диабетнинг ривожланиш хавфини ҳам қисқартиради. Шунингдек унда С витамини катта миқдорда - бу ажойиб аксилоксидант қондан ортиқча глюкозани чиқариб ташлайди.
4. ☕️Кўк чой
Кўк чойнинг энг фойдали хусусиятларидан бири - бу унда аксилоксидантлар ва теиннинг (кофеиннинг нисбатан юмшоқроқ аналоги) мавжудлиги. Тадқиқотларга кўра, кўк чой истеъмоли жисмоний машқлар билан уйғунлаштирилса, унинг ёғларни парчаловчи хусусияти янада яққол намоён бўлади. Шунингдек кўк чойда тинчлантирувчи L-тианин аминокислотаси ҳам бор. У асабларни бузиб, семиришга олиб келувчи сурункали стрессдан қутулишга ёрдам беради.
5.🍮 Қаҳва
Бир тадқиқот натижаси шуни кўрсатдики, қаҳвада кўк чойга қараганда анча кучли аксилоксидантлар мавжуд. Олимларнинг сўзларига кўра, бу қаҳвахўрларнинг нима учун кўп яшашига жавоб бўла олади. Умуман олганда, ҳам кўк чой, ҳам қаҳва ичиш тавсия қилинади. Бир кунда икки марта қаҳва ичишингиз мумкин, бироқ унинг асаб тизимига таъсири ҳақида унутманг. Тўйиб ухламаслик ва сурункали стрессни кўп миқдордаги қаҳва билан енгишга ҳаракат қилманг.
6. 🥝🍈Авокадо
Авокадони қандай истеъмол қилишингиз аҳамиятсиз. Уни салатга ёки таомларга қўшишингиз мумкин. Авокадо ҳар қандай таомни янада фойдали қилади, у юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Миллий текширув дастури доирасидаги ишлар натижасига кўра, авокадо истеъмоли озиқланиш сифатига умумий таъсир кўрсатган ва метаболик синдром хавфини камайтирган. Жонни Боуденнинг таъкидлашича, авокадода 11 граммадан 17 граммгача целлюлоза ва калий, фолий кислотаси, А витамини ҳамда каротиноидлар мавжуд.📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇
телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞
Комментариев нет:
Отправить комментарий