ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 1 июля 2018 г.

Миллий гвардия фаолиятига оид қонунчиликда ўзгаришлар бўлди

Миллий гвардия фаолиятига оид қонунчиликда ўзгаришлар бўлди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» ташкил этилди. Шу муносабат билан ҳам, бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлисида иштирок этган

Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Унга кўра, «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, давлат байроғининг доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг биноларида, мажлислар залида ва Миллий гвардия қўмондонининг хизмат хоналарида бўлиши белгиланди.

Шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири доимий равишда: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг биноларининг олд томонига; мажлислар залларига; Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг хизмат хоналарига жойлаштирилади. Давлат герби Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида акс эттирилади. Бу ўзгартиш ва қўшимчалар Миллий гвардиянинг мақомини яна бир бор мустаҳкамлайди.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг мақоми, ваколатлари ва вазифалари айрим қонунларда белгиланди.

Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексининг «Самовий ҳудуддан фойдаланиш ва авиация фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви ва назорати» курсатилган 4-моддасининг учинчи қисмига киритилган қўшимча ва ўзгартиришга мувофиқ Давлат авиацияси фаолияти соҳасидаги бошқарув ва назоратни ўз ваколатлари доирасида Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа органлар билан бирга Миллий гвардияси томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Шу билан бирга, «Судлар тўғрисида»ги Қонунига, Жиноят-процессуал кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, шунингдек, «Жасорат» медали тўғрисидаги низом, «Содиқ хизматлари учун» медали тўғрисидаги низом, «Шон-шараф» ордени тўғрисидаги низомларга тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Шуни қайд этиш керак, «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуни Миллий гвардиянинг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари белгиланган 9(1)-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:

терроризмга қарши курашишда, ҳуқуқ тартиботни, шунингдек жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда иштирок этади; террорчилик ҳаракатларининг оқибатларини бартараф этишда иштирок этади; шунингдек бошқа ваколатларни амалга оширади.
Улашинг 📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇

телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий