ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 6 февраля 2018 г.

Қоражон Қодиров


ДИЛОРОМИМ  КЕРАК

Боғ аро сайр этгаликим, базму оқшомим керак,
Базми оқшом чоғида ҳам май тўла жомим керак.
Чун ширин суҳбат қурурға вақтим оромим керак,
Гулшан ичра йўқтур оромим, дилоромим керак,
Сарву гулни найлайин, сарви гуландомим керак.

Воажаб, кўнгул узолмам бул макону манбаъдин,
Мутлақо ҳеч қўрқмағаймен барча ғов ва зарбадин.
Ҳар дам огоҳ, мунтазирмен, лек чиқолмам кулбадин,
Гар парилар қуш киби рам қилсалар мен телбадин,
Ғам йўқ  ул шўхи пари пайкар менинг ромим керак.
Зору саргардон эрурмен, манзилим йўқ, турбатим,
Дарду ғам бирла тобора ҳар кун ортар ғурбатим.
Дилкушо бир ҳамдамим йўқ, кимға айтай суҳбатим,
Офият куйида маҳвашларға йўқтур нисбатим,
Ул муқомиршева шўхи бодаошомим керак.
Абр ичинда кўзға гўё гар нихон бўлғай офоқ,
Ҳар кишиким истаса гар мулладин олғай сабоқ.
Гарчи мўминлар била кофир эли ноиттифоқ,
Каъбада ноком ила дин аҳлида йўқ жуз нифоқ,
Дайр ичинда кофири бебоки худкомим керак.
Йўл босиб келдим йироқдин чун мисоли сорбон,
Ким, анинг васлин тилармен ҳам бўлуб ширин забон.
Боғ аро бўлгум паривашлар учун мен посбон,
Гул била сунбул керакмастур менга, эй боғбон,
Зулфи сунбул атрилиғ руҳсори гулфомим керак.
Дилни хушнуд айлагайким, турфа гуллар бўй тараб,
Ҳам сурур олғай кўнгуллар ушбу гулларға қараб.
Сайр этиб бул боғда бўлмоқ ким учундур шон-шараф,
Эй харобот аҳли, расво кўнглум этмиш бир тараф,
Келмишам топиб сўроғ ул ринди бадномим керак.
Сеҳру жоду кўрсатурким ул санамжон антиқа,
Айласа аҳду вафо гар, менға бўлғай рафиқа.
Чун ҳанузким Суҳайлийнинг қалбида бор таҳлика,
Эй Навоий, хонақоҳда топмадим жуз тафрика,
Хум киби майхонанинг кунжида оромим керак.


ЖОН АЙЛАСАМ

Рози бўлғил, эй санам, маҳбуби жанон айласам,
Севги осмонида шаксиз барқи тобон айласам.
Ишқ утинг бирла ҳамеша ўзни сўзон айласам,
Хилвате топиб сени жисмим аро жон айласам,
Балки жон хилват саройи ичра пинҳон айласам.
Суҳбат айларға дамо-дам кошки чиқсанг кечқурун,
Кетмоғинг мумкин эрурким ки саҳар бўлмай бурун.
Диллашиб суҳбат қурурдик, сен ила суҳбат ширин,
Хилват элдин ёшурун, хилват аро тан ёшурун,
Танда жон янглиғ сени жон ичра пинҳон айласам.
Чиқмайин қаршимға шаксиз, уйға кетмоғинг нечун,
Шодланиб қаршу олардинг дилда ишқинг бўлса чин.
Васл чоғида билурсен севгининг ўтли кучин,
Анда ҳам жон пардасин ҳар сори осиб сатр учун,
Васлинг ихфосин нечаким бўлғай имкон айласам.
Шум рақиблар бўлмоғиға ҳар қачонким монеъ мен,
Ушбу хилватда фақатким сен бўлурсен, сонеъ мен.
Дил-бадил суҳбат қурурнинг ҳосили, имконе мен,
Чун бу хилват ичра не ўзлук эрур маҳрам не мен,
Ҳар не номаҳрамдуруру, ўздин паришон айласам.
Ўзгалар даркор эмасдур бу ширин суҳбат аро,
Чун кўнгул қолди нечаким ёшурун ғурбат аро.
Нечаким элларни кездим мен қолиб фурқатаро,
Дафь ўлуб ағёр, топсам ёр ул хилват аро,
Безабонлиғ бирла шарҳи дарди ҳижрон айласам.
Гар сени топсам ниҳоят, бўлмағай ҳеч можаро,
Бўлмағил мендин хавотир, бул кўнгул эрмас қаро.
Қилмасанг дору шифони бўлғуси қалбим яро,
Умри боқий топқамен бир лаҳза ушбу жон аро,
Ўзни беҳуд, кўзни руҳсорингға ҳайрон айласам.
Кошки бул хилват аро юрсам сенинг-ла ҳар куни,
Телба кўнгул доимо ҳам истағай ҳар он шуни.
Тушмасун асло Суҳайлий бошиға ҳижрон туни,
Эй Навоий, дема иқрор айла ишқи таркини,
Ким ишонғай, гар ўзумға бўйла бўҳтон айласам.


КОШКИ

Тушмағай эрди кўзум, қомати зебо, кошки,
Бўлмас эрдим сенға кўпрак бўйла ошно кошки.
Ҳусн мулкида ажаб, бўлдингку танҳо кошки,
Очмағай эрдинг жамолинг олам аро кошки,
Солмағай эрдинг бори оламға ғавғо кошки.
Дайр аро ошиқ элининг ишларидур рез-рез,
Воажабким ишқ ўтунг кўнглуға кирди тез-тез.
Арзи ҳол айтмоққа келдим сенга, билсанг ушбу кез,
Чун жамолинг жилваси оламға солди рустахез,
Қилмағай эрди кўзум они тамошо кошки.
Сеҳру жоду қилди меҳринг жилва айлаб ҳар томон,
Жилвалардин маҳлиё, бўлди ҳолим кўп ямон.
Эмди домингдин мени қутулмоғим ҳам бегумон,
Бўлмағай эрди кўзим ўтлуқ юзунг кўрган замон,
Ишқинг ўти шуъласи кўнглумда пайдо кошки.
Аввало қалбимға солдинг ишқ ўтининг заррасин,
Айлагум ошкора эмди дилгинамнинг ноласин.
Зарра парво этмағайсен тинглағач қалбим сасин,
Айлағач ишқинг балоси зор кўнглумни ҳазин,
Қилмағай эрдинг мени маҳзунға парво кошки.
Ўртадинг мен телбани асло назарға илмайин,
Ўтқа солдинг куйдуруб, раҳм-шафқат қилмайин.
Қилмадинг лутфу карамки, қанчалар интимлайин,
Тушмағай эрди фирибомға лутфинг билмайин,
Нотавон кўнглумға васлингдин таманно кошки.
Ошиқи шайдо бўлубмен аввали ҳай-ҳайлабон,
Билмайин макрингға учраб, дилға ишқинг жойлабон.
Лолу ҳайрон айладинг-ку, чун ўзумни безабон,
Лутф ила кўнглумни васлингдин тамаъ гар айлабон
Қилмағай эрдинг яна зулм ошкоро кошки.
Гар вафо қилмас эсанг, боғланай сенға нетиб,
Сен юрурсен нозланиб, аҳду паймондин кетиб.
Сирларинг фош бўлғай эмди бир куни фурсат етиб,
Бевафолиғ айлағач, ишқингни кўнглум тарк этиб,
Қилмағай эрди ўзин оламда расво кошки.
Билмайин нодон сифатким сенға ошиқ бўлмишам,
Алданиб, сендин кечиб, қаҳру ғазабға тўлмишам.
Ғам, алам илгида ногоҳ лола янглиғ сўлмишам,
Эмдиким, девонаи расвои олам бўлмишам,
Васл чун мумкин йўқ ўлтурғай бу савдо кошки.
Нафь, самар бўлмайди ҳеч боқсанг самода, ойда,
Чун вафоға бор жафо, дерлар эмиш, бу қоида.
Кутмағил, ҳеч Суҳайл, меҳру вафони ҳар жойда,
Эй Навоий, бевафодур ёр, бас, нефойда,
Нечаким, десанг агар, ёхуд магар, ё кошки.



ЎРТАМА

Қолмади танда мадорим, устиҳоним ўртама,
То кутурмен, йўқ жавобинг, ки забоним ўртама.
Айлағил меҳру вафо, жовидоним ўртама,
Ваъда айлаб васл жисми нотавоним ўртама,
Келмагунгдур, интизор ўтиға жоним ўртама!
Бенасиб ўлсам жамолингдин бўлур бахтим қаро,
Фурқатингда зору нолон, ўлғуси бағрим яро.
Кун-бакун ҳолим паришон, дилгинам мотамсаро,
Ишқ ўтининг ўртари бастур, яна жоним аро
Доғи ҳижрон ҳар даме, номеҳрибоним, ўртама!
Тушти найлай ҳасратингдин чун вафо расмиға ўт,
Не вафо расмики, ҳатто тушти пок исмимға ўт.
Тан аро борки вужудим, барчае қисмимға ўт,
Жоним олдинг, солма охир нотавон жисмимға ўт,
Нақд чун яғмоға борди, хонумоним ўртама!
Васлинга бўлсам муяссар боғу бўстондур кўнгул,
Гар муяссар бўлмайин қолсам чўлистондур кўнгул.
Оқибат, рашк ила ғамда мисли чистондур кўнгул,
Новакингнинг касратидинким, найистондур кўнгул,
Ўт олиб кирма қошимға, найистоним ўртама.
Ишқ ўтунг бағримға тушғоч, танда қоним ўртади,
Дарду ҳижронинг ажабким, пок иймоним ўртади.
Қолмади сабр ила тоқат, жовидоним ўртади,
Жонима ўт солди ишқинг, бал жаҳоним ўртади,
Раҳм этиб мундин нари жону жаҳоним ўртама!
Домиға олди дайрким, айлабон тутқун мени,
Рашк ила куйдурди ҳижрон этибон дилхун мени.
Чун алифдек қоматимни айлади гоҳ нун мени,
Ҳар нафас куйдурма ўт бирла, эй гардун, мени
Куйдирурға ҳар дам айлаб имтиҳоним ўртама!
Ошиқ аҳли ишқдин ўзга туну кун ўйлар нени,
Ёр висолиға етишмоқ вақтиға етмас чени.
Чунки бу ишқ эй Суҳайлий, хору зор қилмиш сени,
Қилма нисбат хублар сари Навоийдек мени,
Тухмат айлаб ҳар замон, эй бадгумоним, ўртама!


ЖОНИМ МЕНИНГ

Ҳажр азоби бирла ўтгай фурсату оним менинг,
Йўл кутуб бўлди равон ул чашми гирёним менинг.
Чун эса рашку аламдин жўш урур қоним менинг,
Ҳастадур жоним менинг, то борди жаноним менинг,
Бўлмасун гар борса жаноним менинг, жоним менинг.
Изларини излаюрмен гардин айлаб тўтиё,
Ғам, алам, ҳасратларимни кимға айтгум бериё?
Кошки дилни фориғ этсам, чунки қалбим рўиё,
Гул тўкилмиш сувға, бормиш сарв ўзидин гўйиё
Чеҳра очмиш боғ аро сарви хиромоним менинг.
Наштари ишқ бу юракка санчилур мисли тикан,
Айтингизким, бул азобдин қайси дил фориғ экан?
Ошиқ аҳлин куйганидин қай маъшуқа ғам еган,
Дафъа-дафъа қон аро жисмимдадур бир-бир туган,
Лолалар остидадур ҳар доғи пинҳоним менинг.
Аввало ақлимни олди ул пари тийран боқиб,
Севги дардин дилға солди бағрима ўтлар ёқиб.
Чун ажаб савдоға қўйди кўзидин чақмоқ чақиб,
Тилға олмиш телба кўнглумни яна хайли рақиб,
Қолмиш итлар оғзида мажнуни урёним менинг.
Дашту саҳроларни кездим васлин излаб сарбасар,
Мен ғариб бечоранинг кори эрурким бесамар.
Марҳам истаб дайр аро токи юрурмен дарбадар,
Мен анга хайрону эл минг заҳм урса бехабар,
Бехабар заҳм урғучилар доғи ҳайроним менинг.
Чун ғаниматдур ажаб, ҳар фурсату ҳар бир дақиқ,
Ошиқу маъшуқ элини ҳеч киши қилмас таъқиқ.
Чин вафо расмида ўлса, кўрсатур меҳру шафиқ,
Халқдин пинҳон мени маст айла, шояд, эй рафиқ,
Сокин ўлғай шаммае бу дарди пинҳоним менинг.
Ким садоқатда эрурким, бул кишининг қиммати,
Ул кишиким чун Расулнинг пок, халол бир уммати.
Эл ароким Суҳайлийнинг хизматидур ҳурмати,
Эй Навоий, бўлмаса бир пири комил ҳиммати,
Ул йигит бедодидин махлас йўқ имконим менинг.


СЕН ҚУЁШ ЯНГЛИҒ ЁРУБ...

Сенга мен шайдо  бўлубмен бу умр анжомида,
Васлинга бўлмоқ муяссар эзгу мақсад комида,
Телбалиғ қолди ажаб мискин фақирнинг номида,
Сен қуёш янглиғ ёруб субҳи шабоб айёмида,
Бизға тундек тийралиғ қисмат қарилик шомида.

Дилда туғён урган улким, севги нағма, созидур,
Балки тун оғушида урган юракнинг розидур.
Бахт ҳумосининг ажабким, бир майин овозидур,
Тун саводинда магар хуффошлар парвозидур,
Музтариб жонлар қуши шабранг зулфунг домида.

Оразинг кўрганда аввал эрди қувончим бир жаҳон,
Бу қувонч мағрурлиғимдин бўлди бир олий нишон.
Чунки жонсиз бу танамға бахш этиб киргузди жон,
Анбарин хат ичра маъно дурларин кўргил ниҳон,
Қатралар ҳар ён қуёштин зулфи анбар фомида.

Майли душманлар йўлимни туну кунлар пойласун,
Дарду ишқинг бу кўнгулға ўт-оловни жойласун.
Васли шоминг дилларимни чун чароғон айласун,
Жилваси вақти менинг синғон бошимда найласун,
Улки тушмуш тожварлар афсари ҳар гомида.

Таърифу тавсифлар ортиб, эл ароким урса бонг,
Бул савдонинг олдида чин гунг эрурким ақлу онг.
Базм аро бўлғон кишилар лолу ҳайрон, ҳангу манг,
Лаъли етган бодадин умри абад топсам не тонг,
Майға чун ҳайвон суйи мамзук бўлмиш жомида.

Бўлмаса ишқи дилимда бўлғамен нокомким,
Ҳусну мулки бир қуёштур, орази гулфомким.
Барчаси кўнглумға солмиш журъату илҳомким,
Демаким кўрсанг ани кўнглунгға бер оромким,
Ихтиёрим йўқ анинг тахрикию оромида.

Рашку ҳижрон дилларимни тонгғача қилғай ғалат,
Устиға устак яна юракларим тилғай ғалат.
Устихонимни  қўюбким, терими шилғай ғалат,
Руҳи лавну жисми йўқ деган сўзин билғай ғалат,
Боқса ул гул менгизи ранги, тани андомида.

Телбалаб ҳар дам ажаб, турфа хаёллар сурмағил,
Пок тут кўнгулни сен, турлик томонға бурмағил.
Айш учун, сен Суҳайл, кўнгул кўйида юрмағил,
Эй Навоий, ёр лутф айлаб тилаптур, турмағил,
Гарчи кўп бедоди мумкиндур анинг пайғомида.




ҚОН ҚИЛИБ

Хастаю афгор эттинг телбани бежон қилиб,
Водариғ, ҳижрондадурмен кўксими қалқон қилиб.
Жонға юз жафоларингни гоҳ эмас, ҳар он қилиб,
Юз тўшуклук кўнглум ўртарсен жафодин қон қилиб,
Халқ куйдурғон киби занбур эвин вайрон қилиб.
Мен нетай, Мажнун сифатким то кезурмен дашту тоғ,
Лек насиб бўлмайдур асло сайр этурға турфа боғ.
БЎлмас ҳеч ҳижрон, аламдин бу кўнгулким зарра чоғ,
Жавҳари ишқинг ёшурғоч, ўртадим кўнглумда доғ,
Ўйлаким, куйгай нишон эл нақдини пинҳон қилиб.
Минг жафо қилсанг қилу, лек бағрима ҳеч урма тиғ,
Дардими пинхон тутурмен, пок дилим эрса очиғ.
Ишқ аро куйгувчининг номини эл айтмас қочиғ,
Куҳи оҳангдек ғаминг кўнглумдин олғоч, не осиғ,
Ким, яна жонимға оттинг барчасин пайкон қилиб.
Ҳеч бир ошиқ ҳажр аро шодону ҳандон бўлмағай,
Доғи ҳижронда қолиб, ҳасрат ўтида йиғлағай.
Ёр висолиға етур ким, қайғу, ғамни ўйламай,
Юз ўлук тиргузди лаълингға етишкан жоми май,
Гўйиё бердинг анинг ҳар қатрасин бир жон қилиб.
Мендек ошиқ бўлмасун ҳеч ишқ аро беморваш,
Куну тун дунё кезиб, саргаштаю сайёрваш.
Васли комиға етишғач, бўлғуси тайёрваш,
Ақлу дин нақдин ўғурлар куйи ул айёрваш,
Буки бехуш айлар элни хусниға ҳайрон қилиб.
Кўрмайин васлу жамолин ёрни суйма, эй кўнгул,
Боғламас эрса дилингни, меҳр қўйма, эй кўнгул.
Гарчи ёлғон бўлса севги ростга йўйма, эй кўнгул,
Бўлубон ҳар шамъға парвона,куйма, эй кўнгул,
Ишқ ўтлуғ зулматини ўзни саргардон қилиб.
Ошиқи шайдо эрур ким, ҳар дам йўлиға интизор,
Телба ошиқларға балки  у ш б у   дунё тангу тор.
Ким дегайким, Суҳайлийнинг бир вафолиғ ёри бор,
Эй Навоий, дема лаълин тишлар эл катлиға ёр,
Балки элға жон бағишлар, бизға қасди жон қилиб.




Комментариев нет:

Отправить комментарий