Abduqodir Sattarov,
ҚОВОҚ ОСИЛСА, МИЯДА НУҚСОН БОР.
— Юқори қовоқларнинг осилиши птоз дейилади.
— Агар юқори қовоқ кўзнинг камалак пардасини 1,5 миллиметр ёпиб турса, меъёр ҳисобланади. Ундан ошса, бу — птоз аломати.
Кўпинча кексалардаги птоз юқори қовоқ мушакларидаги пай чўзилиши натижасида юзага келади. Катта ёшдагиларда птоз — мия ўсимтасининг илк аломати бўлиши ҳам мумкин. Баъзан эса бундай ёшда ёлғон птоз кузатилади. Бунга сабаб қовоқлардаги кўп сонли ажин ва бурмалар. Улар гўё қовоқларни осилгандай қилиб кўрсатади.
Птоз — инсульт (бош мияга қон қуйилиши ёки мия томирларига лахта қон тиқилиши оқибатида рўй берадиган оғир касаллик), менингит (бош ва орқа мия пардасининг яллиғланиши), склероз
ва юз неврити (нервларнинг баъзи касалликлар оқибатида ёки шикастланиш, заҳарланиш, шамоллаш туфайли яллиғланиши) каби касалликларнинг аломати бўлиши ҳам мумкин.
Туғма птоз юқори қовоқни кўтариб турадиган мушаклардаги нуқсон туфайли пайдо бўлади. Орттирилган птоз эса, кўз ва юқори қовоқнинг нерв ва мушакларига ташқаридан жароҳат етиши натижасида пайдо бўлади.
Туғма птозда юқори қовоқ кўзнинг асосий қисмини ёпади. Оқибатда одам кўриш учун қошларини кўтаришга ёки бошини орқага эгишга мажбур бўлади. Унинг салбий томони шундаки, катталардаги птоз мия фаолиятида нуқсон борлигидан далолат беради.
Қовоқлардаги птоз жарроҳлик усули билан даволанади. Бунда юқори қовоқни кўтариб турувчи мушаклар қисқартирилиб, меъёрий ҳолатга келтирилади.
Кекса ёшда қовоқлар птози кўп учрайди. Баъзан птоз қандли диабет касаллигининг асорати сифатида пайдо бўлиши ҳам мумкин.
Агар даволанмаса, кўриш қобилияти пасаяди. Одам бир нарсани иккита кўра бошлайди. Птозни ўз вақтида олдини олган, даволаган маъқул.

Комментариев нет:
Отправить комментарий