ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 5 января 2018 г.

Сурункали гастрит

Сурункали гастрит – ошқозон шиллиқ каватининг сурункали яллиғланиши бўлиб, структурасининг қайта тузилиши ва секретор, мотор, инкретор функцияларининг бузилиши билан ошиб борувчи атрофияланиши билан характерланади.
Ҳозирги вақтда сурункали гастритнинг тарқалган классификациясини (1973) қайсини сурункали гастритнинг А типи – аутумимунли ва сурункали гастритнинг В тип – катта қисми компилобактерия билан инфекцияланишга боғлиқ – инфекционли турлари қабул
қилинган.
Сурункали гастрит А – бу аутоиммун гастрит. Кўпроқ В 12 - дефицити анемия учун характерли классик аутоиммун касаллик ошқозон шиллик қаватидаги қопловчи ҳужайраларга аутоантитана ишлаб чиқариш билан намоён бўлади. В 12 – дефицит анемия билан боғлик бўлмаслиги ҳам мумкин. А гастрит турида гастрин ишлаб чиқарувчи 6 – хужайралар сони ошади. Ошқозон ширасида ва қонда гастритнтнг ошиши ошқозон шиллиқ қаватининг НС 1 билан атрофияланишини билдиради. Гастрит продукцияси ошишининг қоида бўйича қайта боғланиши йўқ.
Сурункали гастрит В – кўпроқ пилорик компилобактериялар билан инфекцияланишига боғлиқ. У антрал қисмини заралайди, кейинчалик фундал қисмига жараён тарқалиши мумкин. В гастритнинг 2 та формаси ажратилади: - касалликнинг антрал эрта боскичи, секретор етишмовлигисиз ва диффуз, кечки боскичи секретор етишмовчилиги билан.
Суранкали гастрит классификацияси (Т.Я. Григорьев, Э.П. Вдовенко (1990)
I.Морфология:
1.Сурункали гастрит А типи.
2.Сурункали гатсрит В типи.
Антрал формаси, диффуз формаси.
3. Сурункали гастрит, аралаш А+В атрофияли.

1. Антацидлар - Силикат асосидаги алюминий ва магний антацидлари меъда шираси тажавузкорлигини пасайтириш мақсадида қўлланилади. Магний сақловчи антацидлар буйрак етишмовчилигида қулланилмайди, чунки токсик Мg2+ ионининг тўпланиши вужудга келади.
Эрийдиган антацидлар: магний оксиди, магний карбонати, магний триксиликати, викалин, викаир ёки ротор.
Эримайдиган антацидлар: алмагел ёки флатугел - 1-2 дозаланган қошиодан 4-5 маҳал; фосфалугел - 1-2 пакетдан кунига 4-5 марта. пее-хоо ёки алугастрин 30 мл дан кунига 4-5 марта.
2. Н+-К+-АТФларди блокаторлари: Омепразол (пантопразол) 40 мг , 14-21 кун ичилади.
3.Н2 рецепторлар антагонистлари - узоқ вақт давомида меъда шираси кислоталигини пасайтиради, хасталик қайталанишини камайтиради.
Ранитидин - 300 мг уйқудан олдин
Фамотидин - 40 мг уйқудан олдин.
4.М-Холинблокаторлари - М холинреактив системани қамал қилади ва.уларни ацитилхолинга сезувчанлигини оширади, натижада адашган нервнинг қўзғатувчи таъсири йўгқолади, меъда секрецияси камаяди, меъда силлиқ мушак қўзғалиши пасаяди.
Метацин - 0,1 фоизи эритмадан 1 мл кунига 2-3 марта тери остига.
Платифиллин - 0,2 фоизли эритмадан 1-2 мл дан 2 махал тери остига.
5.Висмутнинг коллоидли субцитрати -Мазкур органик моддалар яра иллатидан ажралаётган оқсил ва аминокислоталар билан қўшилиб, яра сатҳида ва атрофида хлорид кислотаси ва пепсиннинг салбий таъсирига чидамли ҳимоя қаватини вужудга келтиради.

Комментариев нет:

Отправить комментарий