— Дисплазия
(лотинча «нотўғри ривожланиш») чаноқ-сон бўғимининг туғма касаллигидир. Аслида бу ҳолат бола бўғимидаги бойлам ва мушаклар тонусининг бўшлиги сабаб юзага келади ва бир ойлигида ўз-ўзидан ўтиб кетади. Лекин ҳар минг чақалоқнинг тўрт-беш нафари сон суягининг чиқиши кучли бўлиши сабаб шифокорга мурожаат қилади. Чаноқ-сон бўғими туғма дисплазияси уч хил кўринишда бўлади: дисплазия, чала чиқиш, сон суягининг
тўлиқ чиқиши.
Қизларда кўп учрайди
Чаноқ-сон бўғими туғма дисплазияси ўғил болаларга нисбатан қизларда 5-7 марта кўпроқ учрайди. Думбаси билан туғилган чақалоқларнинг 50 фоизида дисплазия кузатилади. Ҳомиладорликнинг биринчи ярмидаги турли хасталиклар, жумладан, токсикоз касалликни келтириб чиқарувчи асосий омилдир. Бўлажак онанинг яшаш ва иш жойидаги экологик ҳолат ҳам катта аҳамиятга эга. Булар дисплазия ривожланишига ва ҳатто, сон суякларининг туғма чиқишига олиб келади. Айрим оилаларда сон суяги туғма чиқишига мойиллик наслдан наслга ўтади.
Сон суягининг туғма чиқиши
Сон суягининг туғма чиқиши — таянч-ҳаракат тизими туғма нуқсонларининг энг кўп учрайдиган тури. Унда чаноқ-сон бўғими барча элементларининг нотўғри ривожланиши оқибатида бўғим косачаси ва сон суяги бошчасининг бир-бирига нисбатан тўлиқ силжиши кузатилади. Сон суяги бошчаси бўғим косачасидан ташқарига ва юқорига силжийди.
Қандай аниқлаш мумкин?
Боланинг таянч-ҳаракат ва асаб тизими тўлиқ ривожланмагани сабаб сон суяги туғма чиқишида оғриқлар кузатилмайди. Болалар шифокори клиник, ультратовуш аппарати ва рентгенография усули ёрдамида ташхис қўйиши мумкин.
Агар болада қуйидаги белгилар кузатилса, ортопедга мурожаат қилиш зарур:
Бир ёки иккала сон очилишининг чегараланиши. Боланинг оёқлари чаноқ-сон ва тизза бўғимларидан тўғри бурчак остида букиб, ён томонга очилади. Меъёрда унинг очилиш бурчаги 160 — 180 даража. Дисплазияда бу бурчак камаяди.
«Қирсиллаш» белгиси чақалоқларда уч ойликкача кузатилади. Буни аниқлаш учун чақалоқнинг оёқлари чаноқ-сон ва тизза бўғимларидан тўғри бурчак остида букиб туриб, ўрта чизиққа келтирилиб, сўнгра секин очилади, шунда чиқиш томонда қирсиллаш эшитилади.
Оёқларнинг калталиги. Чақалоқнинг оёқлари чаноқ-сон ва тизза бўғимларидан букилиб, қоринга симметрик яқинлаштирилади ва тиззалар сатҳида калталик аниқланади.
Тери бурмалари асимметрияси. Меъёрда боланинг оёқлари ёзилган ва бирлаштирилганда олд ва орқа сонда тери бурмалари симметрик бўлади. Уларнинг асимметрияси ўша томонда чаноқ-сон бўғими дисплазияси борлигини кўрсатади.
Тўлиқ фориғ бўлиш мумкин
Аниқ ташхис қўйилгандан сўнг беморнинг ёши ва касаллик даражасига қараб, амбулатор шароитда ёки стационарда даволаш ишлари олиб борилади.
Даволаш давомийлиги ўртача тўққиз-ўн бир ойни ташкил этади. Касаллик ўз вақтида аниқланиб (3-12 ойликкача), шифокор кўрсатмасига риоя қилинса, ундан тўлиқ фориғ бўлиш мумкин.

Комментариев нет:
Отправить комментарий