😢😘☺️💞Ғилайлик ва болалар офталмологияси
Ғилайлик (страбизм) – кўзлар шундай ҳолатики, бунда кўрув ўқларининг қаралаётган жисмда ўзаро кесишмаслиги натижасида юзага келади. Кўриниши жиҳатидан кўзлар ўнгга, чапга, тепага ёки пастга, баъзан аралаш ҳолатда намоён бўлиши мумкин.
Агар кўз бурун томонга қараган бўлса яқинлашувчи ғилайлик дейилади, агар аксинча чакка томонга қараган бўлса узоқлашувчи ғилайлик дейилади. Ғилайлик бир кўзда ёки иккала кўзда ҳам бўлиши мумкин.
Ғилайлик – бу фақат ташқи кўриниш муаммосигина эмас, балки боланинг кўриш қобилятини
бузилишидир. Ғилайликда кўриш ўткирлиги пасаяди, иккала кўз орасида алоқа бузилади, кўзни ҳаракатлантирувчи мушаклар орасида мувозанат бузилади. Бундан ташқари, ҳажмли кўриш қобиляти бузилади. Ғилайлик одатда 2-5 ёшликдан кўзларнинг ҳамкор ҳаракати бузилиши натижасида юзага келади. Туғилганда болалар иккала кўз билан бир вақтда кўраолмайдилар, “бинокуляр” кўриш секин аста 4 ёшгача шаклланади.Ғилайлик бошқа кўз касалликларининг оқибатида ҳам юзага келиши мумкин: миопия, гиперметропия, астигматизм.
Ғилайлик ўз вақтида даволанмаса маълум муддатдан сўнг “амблиопия” деб аталувчи кўзнинг “дангасалик” ҳолати юзага келади. Бу ҳолат бош миянинг ҳимоя механизми сифатида иккала кўздан келаётган турли (бир бирига мос бўлмаган) маълумотни қабул қилмайди ва ғилай кўздан келаётган ахборот блокланади. Натижада ғилай кўз билан алоқа борган сари ёмонлашиб, ғилайлик янада кучаяди ва кўзнинг кўриш қобиляти ҳам пасаяди.
Ғилайликнинг сабаблари:
Наслий мойиллик, яқин қариндошларда ушбу касалликнинг учраши;
Кўзнинг оптик муҳитлари нуқсони;
Ҳомиладорлик вақтида ҳомиланинг турли интоксикация ҳолатига учраши (заҳарланишлар);
Боланинг турли оғир кечувчи юқумли касалликлар билан касалланиши;
Турли асаб касалликлари.
Бундан ташқари, юқори иситма, руҳий ёки жисмоний жароҳатлар ҳам ғилайликни юзага келишига туртки бўлиши мумкин.
Ғилайликка ҳар қандай шубҳа бўлганида тезкор шифокор кўригига мурожаат этиш зарур.
БУ КАСАЛЛИК ШИФОКОРЛАРИ барча зарур текширишларни ўтказиб, кўрсатмага кўра бошқа мутахассислар (неврапатолог ва бошқалар) маслаҳатига йўлланма бериб, фарзандингиз соғлиғига комплекс ва индивидуал ёндашган ҳолда энг самарали даволаш усуллари ёрдамида даволашади.Ғилайликнинг даволаш самарадорлиги фақат шифокор ва унинг тавсияларигагина боғлиқ бўлиб қолмай, балки беморнинг ҳам даволаш жараёнида фаол иштирок этишини тақозо этади. Бунда бемор ва унинг ота-онаси шифокорнинг барча тавсияларини ўз вақтида, тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлашлари, белгиланган машқ ва муолажаларни барчасини сабр билан бажаришлари зарур.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 телеграмда @malhamuz

Комментариев нет:
Отправить комментарий