ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 3 июля 2017 г.

XURSHIDABONU



Азизим, беқарорим, арзи ҳолинг ошкор айла,
Хаёлинг осмонида ҳилолинг ошкор айла.

Атиргул, жамбилу райҳон ифорин сочса боғингда,
Сени ром этган ул соҳибжамолинг ошкор айла.

Муҳаббат каҳкашонида қиёсин топмасанг ишқим,
Нурафшон юз ила меҳри зилолинг ошкор айла.



Муяссар қилса Аллоҳ бизни бир бора висолига,
Юмиб тош дийдани лаб ичра болинг ошкор айла.

Йўқотгач ҳажр элида қувватин Хуршида жим кетса,
Дуо ҳаққи билан қарзи малолинг ошкор айла!

ХУРШИДА. 2017 йил, 1 июль

Комментариев нет:

Отправить комментарий