ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 7 июля 2017 г.

активланган кўмир....

☺️💝👍Активлаштирилган кўмир — нафақат ошқозонни тозалaйди.


Кўмир — токсинлар ва кирни тозалайди, айнан шу мақсадда уни тери учун қўллаш мумкин.
Активлаштирилган кўмир асосидаги ниқоблар юз терисини ўлик ҳужайралардан тозалайди. Бундай ниқобни ҳафтасига 2 марта ишлатиш мумкин.

🍎🍇Эслатиб ўтамиз активлаштирилган кўмир кийим ва терида доғ қолдиради, шунинг учун у билан ишлаганда эҳтиёткор бўлинг.

Бу ниқоб барча типдаги юз терисига тўғри келади, аммо барибир, маскани суртишдан олдин терининг кичик қисмида аллергик реакция
бор ёки йўқлигини текшириб кўрган маъқул. Бунинг учун ниқобни аввал қўлингизга суртасиз. Аллергик реакциялар бўлмаса, эртасига юзингизга суртишингиз мумкин. Косметологларнинг айтишича, кўмирли маскалар хусусиятига кўра турпоқли маскаларга яқин бўлиб, аммо кўмирнинг афзалликлари кўпроқ экан.

⏰🙈💞Маскани тайёрлаш учун 1 чой қошиқ майдаланган активлаштирилган кўмир, 1чой қошиқ алой вера шарбати, 1 чой қошиқ сув, 5-6 томчи зайтун ёки бодом ёғи ва бир чимдим йирик туз керак бўлади.

Барча маҳсулотларни аралаштириб, қўл ёки юз терисига юпқа қилиб суртамиз, қуригунича кутамиз, сўнг ювиб ташлаймиз. Бу ниқоб юзни ортиқча ёғлардан тозалайди ва майин қилади.

👍😢Активлаштирилган кўмирдан скраб. 2та активлаштирилган кўмир таблеткасини идишга солиб устидан ярим чой қошиқ сув қуямиз ва бир неча дақиқага қолдирамиз. Таблеткалар сувни шимиб олади. Кейин 1 чой қошиқдан алой вера шарбати, асал ва шакар қўшиб яхшилаб аралаштирамиз. Юз терисига 20-30 дақиқага суртамиз, бу вақт оралиғида скраб қотади, сўнг илиқ сувда ювиб ташлаймиз.

🍇🍒💞Кўмирли совун.Активлаштирилган кўмир кўпинча даволовчи совунлар таркибида қўлланилади. Юқорида айтганимиздек, кўмир барча токсинлар ва кирни ўзига тортиб олади. Бундай совунлар одатда ҳуснбузарларга қарши жуда яхши самара беради. Кўмирли совуннинг қора ранги бироз ғалати кўринсада, у юзга зарар етказмайди. Бундай совунни косметологлардан сотиб олишингиз ёки ўзингиз уйда тайёрлашингиз мумкин.

💝🐋Оддий болалар совуни эритилиб кукун ҳолидаги активлаштирилган кўмир қўшилади ва совун қайта қотирилади. Бундай ювиниш воситасини ўзингиз фойдаланадиган гелга қўшиб ҳам тайёрлашингиз мумкин.
Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞 @malhamuz Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг! Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал ☺️🍒💞 @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий