Вужудим титрагай ҳижрон деган дард изтиробидан.
Ғурурим ерни ўпгай қадр элин ожиз хитобидан.
Юрак қул бўлди ёлғонга, ҳақиқат ёнида кўрдек,
Ҳамон кўз юмса у найлай, асил ишқинг китобидан.
Хатолар тухмини, авраб мени, боғингга эктирдинг,
Улар авж олса, деб тинмай сочарсан ҳийла обидан.
Сенга икки жаҳонимни этай ҳадя, мурувват қил,
Aзиз исмимни асра юз қароликлар итобидан.
Керакмас, ол, умидимни, фақат тинчимни қайтар, бас,
Кўнгил уздим бугун мутлақ висолинг моҳитобидан.
Комментариев нет:
Отправить комментарий