ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 12 июля 2017 г.

сут ва сут махсулотлари


СУТ  ВА  СУТ  МАҲСУЛОТЛАРИ.

    Сут ва сут маҳсулотлари-инсон организми, ҳаёти учун қимматли озиқ-овқат маҳсулотидир. Болалар, кекса кишилар ҳамда беморларнинг овқатланишида сут ва сут маҳсулотларининг аҳамияти жуда каттадир. Сут ва сут маҳсулотлари таркибида организм учун зарур барча озиқ ва биолгик фаол моддалар борлиги билан бошқа хамма озиқ-овқат маҳсулотларидан фарқ
қилади.

  Сутнинг таркиби мураккаб бўлиб, унда организм учун зарур бўлган 10 дан ортиқ озиқ моддалар, ё кислоталар, аминокислоталар, витаминлар, Қанд, турли минерал тузлар, гормонлар ва бошқалар бор. Озиқ-овқат сифатида сигир сути кўп ишлатилади. Унинг таркибини кимёвий жихатдан кўрсак, 87,5 фоиз сув, 3,8 фоиз ёғ, 3,3 фоиз оқсил, 4,7 фоиз углеводлар, 0,7 фоиз минерал моддалардан ташкил топгандир. Сигир сути билан бир қаторда озиқ сифатида қўй, эчки, буйвол, туя сутлари ишлатилади. Қуйида биз уларга алоҳида тўхталиб ўтамиз.

Сотувда.

  Сотувга таркибида турлича фоиз ёғи бўлган сут, қуруқ сут, қуюлтирилган сут, ҳар хил сут-қатиқ маҳсулотлари ва сутдан қайта ишланган бошқа маҳсулотлар чиқарилади.

 Тарихга назар.

  Асрлар давомида аҳоли  орасида  асосан  сигир сутидан фойланилган. Археологлар қадимги Вавилон  шаҳри  ҳудудида  сигир соғаётган одамлар тасвири ҳамда  сут  сақлаш  тасвири ҳамда  сут  сақлаш  учун мўжалланнган  кўплаб сопол  идишлар  топишган.  Маълум  бўлишича, бу  ноёб  топилмалар  8 минглик  тарихга эга.
Қадим  замонлардан инсонлар сутнинг шифобахш хусусиятларига  эътибор бериб  келишган. Буюк  табиб, олим  Абу Али ибн Сино сут ёрдамида  юзлаб, касалликларни даволаб, уни  нимжон, бўйи ўсмайдиган  болаларга, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга, кекса  ёшли одамлар, дармонсиз  беморларга  қувватбахш  восита  сифатида  тавсия қилган. Улуғ бобокалонимиз  Абу Али ибн Сино  айниқса, эчки  сутини 1 чимдим  туз  ёки  асал билан ичишни буюрган. Сабаби, эчки сути бошқа хайвонларнинг  сутига  қараганда 2 баробар  енгил  ҳазм  бўлиб, семиришнинг  олдини олади,  юрак,  жигар  хасталикларини  даволашда  унга тенг  келадиган йўқ.  Юнон олими Гипократ эчки   сутини  сил  касалида, сигир  сутини эса камқонлик,  ревматизм,  подагра  чалинган беморларни  даволашда  қўллаган.
  
Сут ёғи.

  Сут ёғи таркиби бошқа ёғлар каби яхши хазм бўлиши жиҳатдан ажралиб туради. Сут оқсили- (казеин, альбумин, глобулин) да барча алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар бор. 1 л сут катта ёшдаги одамнинг алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарга бўлган эхтиёжини 50 фоизгача қондира олади.

Сут қанд…
  Сут қанд (лактоза) тўйимлиги жихатдан оддий қандга тенг. Сутдаги кўп сонли витаминлар ичида ёғни эритувчи А,Е, витамини хамда В гурух витаминларининг аҳамияти катта. Сутда минерал моддалардан кальций, фосфор, калий, магний ва микроэлементлар кўп бўлади. Сутдаги кальций ёрмалар, сабзавотлар ва нондаги кальцийга қараганда тез хазм бўлади.

Тайёрлаш
  Мамлакатимизда барча истеъмол қилинадиган сут пастеризация қилинади. Бундай сутларни қайнатмай шундайлигича истеъмол қилиш мумкин. Хонадонлардан сотиб олинадиган сутни албатта қайнатиш керак. Сотувга чиқариладиган сутнинг идишида уни истеъмол қилиш мумкин бўлган санаси кўрсатилган бўлади. Сутни музлатгичда сақлаш лозим.

Менделеевнинг  сирли  жадвали.
  Сарлавҳани  ўқиб ҳайрон  бўлманг.  Ҳозир  барчамизга кимё дарсидан  ёд бўлиб  қолган Менделеев  жадвали  ҳақида  сухбатлашамиз.  Аммо бу жадвалга хос  минерал  ва  бошқа моддаларни... сутдан топамиз.  Сут  таркибида  кальций, калий,  натрий, магний, темир тузлари,  фосфорт,  тузли ва лимон кислатаси мужассам. Улар ошқазонда тез хазм бўлиб,  танага сингиши ҳам ҳудди шундай тезликда  амалга ошади. Ҳеч қайси озуқа сут каби калций   ва  фосфорт  моддаларини осон  “ўтказмайди”. Сут бебаҳо кальций  манбаи бўлиши билан бирга мева- сабзавот ҳамда  дуккакли (мош, нўхат, ловия)лар таркибидаги  кальций, фосфорт моддаларни организмга сингишига   ёрдам беради.
  Бундан ташқари, сутда  кобальт, мис, рух, марганец, фтор, бром, йод, кремний, литий, ванади ва х.клар   мавжуд. Улар  қон, лимфа фаолиятини  тиклайди, ошқазон шираси, сўлак, тер  ва ёш ажралишини таъминлайди. Бу митти моддаларсиз қалқонсимон  без, ички секреция  ва жинсий  безлар  фаолияти тўхтаб қолиши аниқ. Истеъмол қилаётган овқатимиз таркибида  бу каби моддаларининг бўлмаслиги саломатлигимизга  жиддий хавф  туғдиради. Масалан: мис моддаси қонда гемоглабин хосил бўлишига ёрдам беради  кобальт ( В витаминининг таркибига киради), рух хужайраларининг кўпайишини таъминлайди, марганец С, В, Д витаминларнинг  хосил бўлишида  қатнашади.
 Биргина литий моддасининг етишмовчилиги оқибатида инсон руҳий касалликка чалиниши мумкин. Озуқада ванади моддасининг камайиши эса бўй ўсмасликка  олиб келади.
 Фтор тишларнинг чириши (кариес)нинг олдини олади. Йоднинг етишмовчилиги қалқонсимон  без ишини қийинлаштириб, бўқоқ  каби нохуш касалликларга олиб келади.  Бу нохуш касалликларни олдини олиш учун  эса фарзандларимизни ёшлигидан сут махсулотларини   истеъмол қилишга ўргатиб бориш зарур. Аллергияга  чалинган болалар учун эса эчки сути безарар хисобланади.  Уни топиш имкони бўлмаса, қатиқ, творог маҳсулотларидан  бемалол файдаланиш мумкин.
Айтишларича, аллергияни сутнинг ўзи эмас, қайнаётда сутида хосил бўладиган кўпиги  келтириб чиқарар экан.
  Сут таркибидаги лимон кислатаси сутдан қатиқ,  пишлоқ ва бошқа маҳсулотларни тайёрлашда қатнашади.
Сутдаги минерал моддаларнинг таркиби доимий. Негаки, фойдали моддалар хайвон истеъмол қилаётган озуқада  бўлмаса, сигирнинг илиқ тўқимасида ўтади.
 Илиқ  тўқима эса  кальций  ва  фосфорнинг  манбаи  хисобланиши хеч ким учун сир бўлмаса керак. Шунинг  учун шифокорлар колций  етишмовчилиги кузатилган рахитга  чалинган  болаларга, қўл-оёғи синган  беморларга суяк  тўқимасини тез тиклаш мақсадида  хайвонларнинг туёғидан таёрланган  “халадес” истеъмол қилишни тавсия  этадилар.           

Сутни сақлаш…
  Сутни узоқ сақлаш мақсадида саноатда консерваланган сут, яъни ва қуюлтирилган (тозаланган ва қанд қўшилган) сут ишлаб чиқарилади. Қайта ишланган барча турдаги сут болалар ва катта ёшдаги кишиларнинг овқатланишида янги сутнинг ўрнини боса олади. Уни салқин жойда сақлаш керак.

Бу қизиқ.
   Одамлар  ўзлари яшаётган  худудларга  қараб ҳар хил хайвонлар (от, қўй, туя, эшшак, лама, буғу ва х.к)нинг  сутидан фойдаланишган. Масалан: қўй  сути сигир  сутидан 2 баробар ёғли  ҳисобланади.  Туя  сути  эса  нордонроқ  таъмга  эга.  Унинг  таркибида   5,5 %  ёғ  ҳамда 3,7% фосфор ва кальций тузлари мавжуд. Шимолий ҳалқлар буғу сутидан  фойдаланишади. У сигир сутидан 4 баровар ёғли ва қувватли хисобланади.
  Қадимги Рим  императори Нероннинг  рафиқаси эса эшак сутидан обзам (ванна)  қабул қилишга одатланган.  Римликлар  учун  эшак  сути  терини  ёшартириб,  ажинларга  қарши  восита  ҳисобланган.  Император  сафарга қаерга бормасин, орқасидан  эшак  подасини эргаштириб  юрган.
   Шундай  бўлсада,  дунё ҳалқлари  орасида  асосан  сигир  сутидан  фойдаланиш  урф  бўлган. Бунга  сигирларнинг  бошқа  ҳайвонларга  нисбатан  кўпроқ сут бериши  сабаб бўлса  керак.
   
Қуюлтирилган сут…
  Қуюлтирилган сут янги сутни буғлантириш йўли билан олинади. Кейин у темир банкаларга солиниб стерилланади. Ёпиқ банкаларда қуюлтирилган сутни уй хароратида 1 йилдан кўпроқ сақлаш мумкин. Оғзи очилган қуюлтирилган сутни 10 даражадан юқори, 0 даражадан паст бўлмаган хароратда сақлаш лозим ва 2-3 кун-ичида истеъмол қилиш керак. Қандли қуюлтирилган сут янги пастерланган сут таркибидаги намнинг бир қисмни йўқотиб, 43-44 фоиз қант қўшиб тайёрланади  қандли қуюлтирилган сутни сақлаш ва ишлатиш шарти стерилизация қилинган қуюлтирилган сутники сингаридир. Сут турли касалликлар, айниқса, юрак-томир тизими, жигар, меъда ости бези, ўт йўллари, цистит касаллиги билан оғриган беморларнинг овқатланишида, енгил ҳазм бўладиган овқат талаб қилинадиган касалликларда кўплаб ишлатилади. Баъзи кишилар сутни яхши ҳазм қила олмайди. Бу модда бузилиш касаллиги- галактоземия билан боғлиқ.

Эчки сутининг  хосиятлари.
Иссиқ дейди уни баъзи бир одам,
Кимдир совуқ дея тилга олган ҳам.
Хўллик унда ғолиб деганлар ҳам бор.
Бироқ мўътадиллик унгадир ҳамдам.

Оғизни чайиш.
Эчки сути билан, қилсанг ғарғара,
Кичик тил шишига даводир сара.
Томоғу танғлаю оғиз шишига,
Фойдадир, огоҳ бўл, яхшилаб қара.

Мия ва  бедорлик.
Қулоғу бурунга томизсанг агар,
Мияни намлашда фойдаси тегар.
Иссиқдан оғриган қулоққа фойда,
Уйқуси йўқларга уйқу келтирар.
Ёки
Латтани сут билан намлаб ҳар одам,
Пешона устига боғлагани дам,
Мияда қуруқлик бўлса йўқотар,
Бедорлик юз берса, топади барҳам.

Қизил эчки сути.
Эчки қизил рангда бўлса кўпсоздир,
Сути ўзга сутдан созу мумтоздир.
Янги соғиб, иссиқ  холида ичсанг,
Ични юмшатишда сенга пешвоздур.

Қовуқ  яраси ва пешоб
Янги соғилган-у, иссиқ бўлса сут,
Қовуқ ярасини бешак қилар бут.
Киши қувуғидан хайдар пешобни,
Жинсий қуввати ошар, буни ёдда тут.

Зарари  ва  ислохи
Кекирик  юз берса ичганинг замон,
Хиқичоқ  юз берса яна ногохон
Шунга ўхшашларга дуч келсанг агар,
Эчки сутини ич, кетади равон.

Шиш ва тошлар.
Райхон уруғини майдалаб одам,
Эчки сути билан пиширса хар дам.
Шишу чипқон ёки тошма устига,
Боғласа, барига беради бархам.

Эчки сутини бадали
Хар бир нарса учун бордир бир бадал,
Бирини топмасанг, бирин топ жадал.
Ичишга топмасанг эчки сутини,
Сигир сутидан ич, ишинг бўлар хал!

(эслатма эчки сути керак бўлса *МАЛҲАМ* ҳалқ табобат марказига келиб олиб кетишларингиз мумкин.  Мурожат учун телефон:+998-91-611-0-611)

Туя  сутининг  хосиятлари.
Туянинг сутидан ичса хар киши
Унда хосиятлар эрур жомил жам.
Мижозда хамиша иссиқ бўлади
Бироқ қуриқликкаммоил бироз хам.
Кўз нури
Туянинг сутидан ичса хар киши,
Кўз нури ошади, тугар ташвиши.
Ёки уни кўзга суртганида хам,
Кўзни ўткир қилар ушбу суртиши.

Шакар ва сут
Шакар билан қўшиб ичсанг, эй одам.
Нафас сиқишида беради ёрдам.
Тиқилма очади, ҳансираш кетар,
Жигар қуриқлиги топади бархам
Ёки
Шакар билан қўшиб ичилса агар,
Одамзод юзининг рангини очар.
Жинсий қувватини хам оширар,
Иштаха кўпаяр, нуқсони тугар.

Бия сути ва қимизнинг хосиятлари.
Бия сути барча сутдан бегумон
Иссиқлиқ бобида қуввати аён.
Қувватда тиқилма очувчидир у,
Хислатда одамни шод қилар хар он.
Ёки
Бия сутин ичсанг, иштаха очар
Жинсий аъзо учун қувватни сочар,
Қувуқ ярасини ямар ямар бетиним,
Ичнинг қотиши хам одамдан қочар.
Пешов йўлига
Биянинг сутини ичса хар одам,
Сийдик хайдар, фойда йўли учун хам.
Аёллар ичидан ҳайз ҳайдайди,
Қувуқ ярасида беради ёрдам.

Бачадон яраси
Бачадон ичида бўлганида яра
Хуқна қилинса гар доридир сара.
Соғиб иссиғига хуқна қилгайсан,
Иссиқ бўлсин фақат яхшилаб қара.

Қимиз.
Унинг ачиганини дейдилар қимиз,
Сутига нисбатан кучлидир харгиз.
Истисқо дардига фойдаси создир,
Ичмоққа ғайрат қил эй сохиб томиз…

Чечак.
Биянинг сутини айлайин баён,
Чечак чиқмай туриб болага аён.
Оз-оздан ичириб турилса агар,
Унга чечак дарди чиқмас хеч қачон…

Сут қувват манбаи 
  Сут   лактоза  моддасига бой саналади. Лактоза  ичакларда  аста-секин  парчаланади.  Бижғиш  пайтида  ичакларда  фойдали  бактериялар   ҳосил бўлади.  Лактоза  ширин таъмли  бўлсада, биз  истеъмол  қиладиган оддий шакардан 6-7  марта чучук. Лактоза  асаб тизимини  мустахкамлайди,   инсонда юрак  қон-томир  хасталикларнинг олдини  олишда ёрдам беради. Айнан  шунинг  учун иш  фаолияти  стресс, руҳий зўриқиш билан боғлиқ  инсонлар, захарли моддалар (йод, бром  ва х.к) билан муомалада  бўлган,  компьютер  ва бошқа техника  ускуналари  ёрдамида  иш  юритадиган  касб  эгалари ҳам  (кунига 2 маҳал 2 пиёладан  ёки таомлар таркибида) сут истеъмол  қилишлар  керак.  Лактоза  ўз навбатида,  лактаза  деб номланган  фермент  томонидан  парчаланади.
  Мазкур мадда ҳомиланинг ошқозонида ривожланишининг 3чи ойиданоқ  пайдо бўлади. Яъни шу пайтдан бошлаб  бошлаб,  ҳали тўғилмаган гўдак қувватли озуқа нималигини ҳис этади.
  Баъзан  сут маҳсулотлари қорин оғриғи ва бошқа  нохушликларга  сабабчи  бўлиши  мумкин.  Кўпинча бу ҳолат кам сут истеъмол қиладиган  ёки бирон-бир  ошқозон-ичак  хасталигига  чалинган беморларда кузатилади.  Бу ҳолатда ҳам сутдан  умуман  воз кечмаслик  маъқул.  Сигир  сути  ўрнига эчки сути,  қатиқ  истеъмол  қилиш  ёки қуйидаги усул  ёрдамида ошқозон-ичак  тизимини  сутга  ўргатиш лозим: ҳар куни  чойга аввал 1-2  чой қошиқ  сут қўшиб ичиш, эртасига  сутли бўтқа (ярим  литр сувга чорак пиёла сут  қўшиб) тановвул қилиш лозим. 3-4 чи кунлари  бўтқа  таркибидаги  сут ярим пиёлага  кўпайтирилади ва х.к.  Овқат осон  ҳазм  бўлиш  учун  тварог  ёки  пишлоқ  истеъмол  қилиш  фойдали.
 Эслатма: Сутни карам, нўхат,  ловия,  мош,  кўкатлар ҳамда минерал  сув билан  бирга  истеъмол қилиб бўлмайди. Сабаби  бу  маҳсулотлар  сут билан “келишмай”  қорин дам бўлиши, ошқозондаги оғриққа  олиб  келади шунингдек,  сут  маҳсулотларини тузлама,  дудланган  (копчёнка) балиқ, калбаса, ёғли  таомлардан  кейин  ҳам  истеъмол  қилиши мумкин эмас.
Сут  таркибидаги  ёғлар организмга   зарур  бўлган  қувват  манбаидир.  Уларнинг  эриш  даражаси 27-35 даража С  ни ташкил  этади.  Бу  кўрсаткич эса  танамиздаги  ҳароратдан  пастроқ. Шунга  кўра, сут  таркибидаги  ёғлар  ичакларга  суюқ  ҳолатда  ўтиб,  ҳазм  бўлиши  ҳам осон кечади. Сут таркибига  ниҳоятда  кўп  кислоталар  киради.  Бошқа  ёғларда кислоталарнинг  миқдори  5-7  тага  тўғри келса,  сут  ёғларида  улар  140  тадан кўпроқ  ҳисобланади.  Улар орасида  айниқса,  политўйинмаган  кислоталар  алоҳида  диққатга  сазовар. Улар  атеросклероз касаллигининг олдини  олади.  Сут  ёғлари  А, Д, Е, К витаминларига бой.     
Агар сигир сутини кўзга суртилса, кўзни барча иллатлардан йўқ қилар. Сигирнинг янги соғилган сутини ичилса юрак қувватли бўлиб, одамдаги ғам кетур. Васвас ва хафақонлик иллатлари даф бўлур.  Хар турли яраларни ва меланхолия касали, сил ва иситма касаллигида сут ичган одам фориғ бўлур. Доимий режим билан ичиб турилган иссиқ сигир сути баданни семиртирур. Рангу рухсорни покиза қилиб, бурун иллатларидан одам танасини тоза қилур.

Сутнинг  зийнати
 Бу чиройли сўз билан ибн Сино  сутнинг фойдали хусусиятларини  таъкитлаб  ўтган:
  • Сут  баданга  суртилса,  теридага  хунук  изларни  кетказади, ичилса  терининг  рангини  яхшилайди.
  • Сут  шакар билан  ичиса,  юзнинг  рангини,  айниқса  аёлларни  чиройли  қилади.  Сут  семиртиради.  Оғизнинг суви суртилса  сепкил  ва доғларни кетказади, гоҳо  ичилганда  ҳам  шуларга  фойда  қилади.
  • Шиш ва тошмалар, сут  ичилганда  кўпинча  ёмон сифатли  шишлар,  йирингли  шишлар,  сарамас, қичима,  қўтир билан оғрувчи кишиларга фойда қилади. Ички шишлари бўлган  одамларга сут зарар қилади.
  • Жароҳат  ва  яралар, сут  ўзининг  ювиш,  тозалаш  хоссалари  сабабли  ички  яраларга  мос  келади.  Мижози сутни  бузадиган  ва  уни  сафрога  айлантириб  юборадиган  нарсаларга  эга  бўлмаган  кишиларнинг  ярасига  сут фойда  қилади.
  • Бўғинлар, асабга ва  асаб касаллиги  билан оғриган  кишиларга,  айниқса  касаллик совуқ  ва  балғамий  бўлса  зарар қилади.
  • Бош аъзолари, эчки  сути  назлалар  (глаукома)да  фойда қилади,  уларни  тўхтатади,  ўткирлигини  юмшатади. Томоқдаги  яраларга  ҳам  фойда  қилади. Сут  ғамгинлик  ва васвасага, хотира пасайишида   яхши  даводир. У  милкларни бўшаштириди,   ундан сўнг асал,  шароб  ёки  сикажубин  билан  оғизни  чайиш керак.
  • Кўзларга  фойдаси, қовоқ  ғадир-будирлигида,  кўз оғриғида яхши ёрдам беради.  Яна  сут  тухум  оқи  ва  атиргул ёғи билан  қўйилади. Кўзга соғилган сут  кўздаги  қизил  нуқталарни кетказади.
  • Нафас  аъзолари, эчки  сути йўтал, сил  ва  қон  туфлашга  фойда қилади, қўй  сути ҳам  шундай.  Сут  ўпка яраси  ва силга  қарши  ишлатиладиган  дорилардандир.  У  билан  оғизни чайқаш ва  ғар-ғара  қилиш  томоқ  оғриғида, томоқ  шишида,  тилча ва бодомсимон  безларнинг шишларига фойда қилади.  Туя  сути астма ва нафас қисишига ёрдам  беради.       

Сутнинг зарарлари.
 Энди сутнинг зарарига келсак, доимий одат қилиб кўп ичиб юрган одамнинг буйрагида тош ва танасида, песни пайдо килур.

Давоси
 Унинг олдини олиш ва давоси қанд ва асалдур. Нечунким булар ул сутни меъдада ивимаслигига сабаб бўлур, агар бўлар ҳам фойда қилмаса, меъдада сут ивиб қолса танада қалтироқ пайдо қилур ва совуқ тер босиб томоқ бўғилиб йўтал пайдо бўлади. Бу холатда сут ичган одам дархол қайт қилиши лозимдир. Сўнгра ялпиз ёки петрушкани хидлаб юбориши керак.

Туя сутини хосиятлари.
Туянинг сутидан ичса хар одам,
Унда хосиятлар эрур жамулжам.
Мижозда хамиша иссиқ бўлади,
Бироқ қуруқликка мойил бироз хам.

Кўз нури
Туянинг сутидан ичса хар киши,
Кўз нури ошади, тугар ташвиши.
Ёки уни кўзга суртганида хам,
Кўзни ўткир қилар ушбу суртиши.

Нафас қисиши.
Шакар билан қўшиб ичсанг, эй одам,
Нафас сиқилишида беради ёрдам.
Тиқилма очади, харсиллаш кетар,
Жигар қуруқлиги топади бархам!

Истисқо
Одамнинг ичида бўлса қотган шиш,
Жигар тиқилмаси келтирса ташвиш,
Таблий ёки зиккий истисқо бўлса,
Туянинг сутидан кетар бу ташвиш.

Юз  ранги ва  иштаха
Шакар билан қўшиб ичилса агар,
Одамзот юзининг рангини очар.
Жинсий  қувватни хам оширар яна,
Иштаха кўпаяр, нуқсони тугар.


Сут-қатиқ  маҳсулстларига сметана, творог, простокваша, сирок, ацидофилин, кефир, ацидофил сут ва бошқалар киради. Қўшни республикаларда сут-қатиқ маҳсулотлари варанец, ряженка, мацони, Ўзбекситонда қатиқ, айрон, қимиз кабилар тайёрланади. Сут-қатиқ маҳсулотлари қимматли озиқ хисобланиб, биологик хоссаларга эга.Уларда тўла қимматли сут, оқсил ва ёғ, витаминлар, минерал моддалар бор ва яхши хазм бўлади. Шу билан бирга улар даво - профилактика ва пархез маҳсулотларига киради.

Асабларни сут билан даволаш.
 Ҳаётимиз  стресс,  асабийлашиш  ва бошқа нохуш руҳий кечинмаларга  “бой” саналади. Ҳозир  кўпчилик асаб таранглигидан  шикоят қилмоқда. Бу  ҳолат ўз  навбатида қуйидагларга сабабчи  бўлади:
  • Жизғанаклик,  сабабсиз безовталаниш,  бугунги ва эртанги кун муаммолари олдида ожизлик, қўрқув  ҳисси.
  • Кучли бош оғриғи,  уйқусизлик, иштаханинг пасайиши.
  • Иш қобилиятининг пасайиши, чарчоқ, кайфиятнинг ўзгариши, асаб  бузилишлари, неврозлар саломатлигимизга ёмон таъсир қилади.
  Хўш,  бу каби нохуш холатлардан сақланиш учун нималар қилишимиз керак.? Шифокорларнинг такидлашича, асаблар учун шу нарса фойдали:
1. Вақтида дам олиш ва ухлаш 
2. Жисмоний фаолият  (бежизга жизғанайлик, асаблар  таранглигини жисмоний мехнат билан даволашмаган ).
3. Таомномада сут маҳсулотларининг  бўлиши.
  Асаблар таранглиги,  уйқусизлик,  бош оғриғида қуйидаги муолажалардан файдаланиш мумкин:
  Уйқудан олдин 1 пиёла эчки сути ичилади. Агар   эчки сутини  топиш имкони бўлмаса, навбатдаги муолажадан фойдаланинг:
·         *1 пиёла  сигир сутига бўличка ва бошқа пишириқларни  безатиш   учун ишлатадиган макдан бир чимдим  солиб,  қайнатиб  ичилади.  15 дақиқа  шамоллатиш мақсадига мувофиқ.
·         *Кўпчилик орасида кеч овқатланиш ёки  ётишдан олдин  ҳам  бирон нарса тановвул  қилиш одат бўлиб,  аммо  айнан шу  нохуш  одат  тусига  кирган. Аммо  айнан  шу нохуш  одат  уйқусизлик ёки  қўрқинчили  тушлар  кўришига сабаб бўлашини биласизми?  Ошқозонимиз  тунда  зўриқиб ишлаб,  асаб  тизимини ишдан  чиқармаслиги учун  кечки  овқат  соат  18-19 гача  бўлиши, ётишдан  олдин  эса ҳеч  нарса истеъмол  қилмаслик зарур.
·         *Руҳий  зўриқиш, Фобия   (бирон-бир ҳолатдан  қўрқиш, масалан баландлик ёки  лифтга  чиқишдан, қондан,  шприц ва  ҳ.к. дан  қўрқиш ),  бош айланиши, жизғанайлик, ноҳуш  руҳий  кўникмалар (гапда ножўя, тарбиясиз  сўзлар  ишлатиш),  суҳбатлашганда бурунни тортиш,  кўз  учуши  ва ҳ.к. ларда қуйидаги муолажа  яхши  фойда беради: 1 пиёла  иссиқ  сутга майда  тўғралган саримсоқ  пиёз бўлаги  солинади.  Аралашма ҳар куни  ноҳорга  (нонуштадан  ярим  соат олдин ) қабул  қилинади.  Бу восита тинчлантирувчи, руҳий бузилишларнинг олдини олувчи  хусусиятлардан ташқари,  гижжаларни  туширувчи  таъсирга эга.
·         Климакс билан боғлиқ  асаб  бузилишларида: 2 пиёла  сутга  1  чимдим валериана (асарун) ўтидан солиб қайнатилади. Бу  усул йиғлоқи болаларни  тинчлантиришда  ҳам яхши ёрдам  беради.
·         *Кучли  бош  оғриғи  (мигрень), сабабсиз асабийлашиш  ҳолатларида: 1 бўлак  қора нонни  майда тўғралган тузланган бадринг, ярим  пиёла қатиқ билан  аралаштириб  юз терисига  (айниқса, пешона  қисмига) суртилади. Бу ниқоб тинчлантирувчи таъсирдан ташқари,  юз  терисини майинлаштиради.
·         *Невроз  (ўта  қўзғалувчанлик, атрофдагиларнинг  гапига нисбатан таъсирчанлик, асаб бузилиши) каби ҳолатларда  1 сиқим  қарағай  ёки арча  ниналари  2  пиёла сутда  қайнатилиб, кунига 2-3 маҳал  ярим пиёладан  ичилади.  Нина баргли  дарахтлар С витаминга бой.  Уларни  сут билан биргаликда  қабул  қилиш  асаб  тизимига  ижобий таъсир этади. Бу  муолажа  асаб    толаларининг яллиғланишида ҳам  яхши  ёрдам беради.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                 
 

Касалликка қарши…
  Сут-қатиқ маҳсулотлари йиринг хосил қилувчи микроорганизмлар ривожланишига тўсқинлик қилиб, ичак микрофлорасининг нормаллашувига таъсир этади.
 Сут-қатиқ маҳсулотлари бошқа маҳсулотлардан яхши хазм бўлиши билан фарқ қилади. Масалан: простокваша сутга қараганда 2-3 хисса тез ва тўла ҳазм бўлади. Сут-қатиқ маҳсулотлари гўдак ва кексаларнинг овқатида кенг қўлланилади. Бундан ташқари болаларнинг ич кетиши, катта ёшдаги кишиларнинг колит касалликларини, дизентерия ва бошқа ичак касалликларини даволашда қўлланилади. Сметана пастеризация қилинган қаймоққа тоза сут кислотаси культураси қўшиб тайёрланади. Таркибида турли миқдорда 10 фоиздан 40 фоизгача ёғи бўлган ҳар хил сметана ишлаб чиқарилади.
 Кефир ёғли ва ёғсиз бўлиб уни хамма суйиб истеъмол қилади. Кўпгина сут-қатиқ маҳсулотлари уй шароитида пиширилган сутга сут, қатиқ маҳсулотлари тайёрланган томизги ва саноатда ишлаб чиқариладиган ачитқи қўшиб тайёрланади. Бунда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя қилиш керак. Идиш ва жихозлар яхшилаб ювилиши ва дезинфекция қилиниши зарур, ишланган пластмасса идишлар мутлоқ яроқсиздир.
 Сут-қатиқ маҳсулотлари тез бузиладиган бўлганлиги учун уларни истеъмол қилиш муддати ва сақлаш шароитлари идишларда кўрсатилган бўлиши керак. Сут-қатиқ маҳсулотлари уй шароитида музлатгичда ва салқин жойларда сақланади.


Сут ёрдамида  бажариладиган содда муолажалар.

Шамоллаш, гриппга  чалинганда: шамоллашнинг  илк белгиларидаёқ  ярим  литр хом  сутни иситиб (қайнатилмайди),  устига  1 дона тухум сариғи чақиб, 1 чой қошиқ  асал  ва сариёғ билан аралаштирилади. Малҳам  ётишдан олдин  1-2  пиёладан ичилади. Мазкур  восита  ўпка  сили, зотилжам, бронхит каби касалликларда, беморнинг  тинкасини қуритувчи йўтални даволовчи усул сифатида  катта  ёрдам беради.

Томоқ оғриғи, ларингитда: 2  дона  сабзи  майда  тўғралиб, ярим  литр  сутга юмшагунча  қайнатилади.  Докадан ўтказиб,  кунига 5-6  маҳал  1 қултумдан ичилади.

Тумовда: 1 пиёла сут  зардоби 2 бўлакча майланган саримсоқ пиёз билан  аралаштирилади.  Зардоб  наҳорга ва ётишдан олдин  ичилади. Муолажа  шамоллаш, изтиробли йўтал,  кўкрак соҳасидаги  оғриқда ёрдам беради.

Бронхиал астма: 3 литр  сутдан  зардоб  ажратиб  олиниб, 1  пиёла  асал ва 100 гр  қора  андиз  (девясил) билан  аралаштилади. Малҳам  кунига 3  маҳал  овқатдан  ярим  соат олдин  ярим  пиёладан ичилади.

Йўталда: беморнинг таомномасига  албатта,  сутда  пиширилган картошкали пюре киритилиши  шарт.  Бу  восита  йўтал хуружини  тез  бартараф  этади.

Зотилжам: 1) 1 бош  оқ  пиёз  майда  тўғралиб,  1 пиёла сут  билан  қайнатилади. 4 соат тиндирилгач,  докадан  ўтказилади. Малҳам  1 ош қошиқдан  ҳар 3 соатда  қабул  қилинади.
2) 1 пиёла хом  сутда  2 дона  анжир  қайнатилиб,  кунига  2 маҳал,  овқатдан кейин  1 пиёладан  ичилади.

Ўпка  силида: ярим пиёладан  асал, сут,  4-5 ош қошиқ алоэ  шарбати ва қўй  ёғи  аралаштирилиб, кунига  2 маҳал 1 ош қошиқдан,  овқатдан  олдин қабул қилинади.

Ошқозон   ярасида: 1 пиёла  қатиқ  1 ош  қошиқ   ўсимлик  ёғи билан  аралаштириб,  ҳар куни ётишдан олдин  қабул  қилинади.  Бу восита  яранинг тез битишига   ёрдам  беради. Даволаниш  муддати 1,5  ой.

Гижжа: 1 пиёла  қайнатилган  илиқ сутга  15 томчи  саримсоқпиёз  шарбатидан  томизиб ичилади.  Муолажа  кунига  2-3  маҳал  оч қоринга амалга оширилади.

Сийдик-тош  касалида: 2-3  дона  анжир  қоқисига  1 пиёла сут  қуйиб  қайнатилади.  Сут  иссиқ  ҳолида кунига  2 маҳал, 1  ой  давомида ичилади.  

Атеросклерозда: олча  мевасини  истеъмол  қилиб, орқасидан 4-5 пиёла  қайнатилган сут ичиш тавсия этилади.        


Сут фойдасини қилиб мен баён,
Улар хосиятин айтай бирма-бир.
Сигир қатиғи-ю, айрони  хар он,
Фойда бўлар яхши ивиган замон.
Ичилса овқатдан сўнгра озма-оз,
Келтирар кишига фойдалар кўп соз,
Қўй сутидан бўлса қатиғу-айрон,
Дил чироғин равшан қилади хар он.
Сигир, говмиш қатиғидан хам,
Эчкининг қатиғи хушдир эй одам.
Арасту «ТИБ» да ёзибди шундоқ,
Соғлиқнинг қатиғи оқ захар ўртоғ.

Мақолани бир хикоя ила якунломоқчиман.....

Хикоя…

У камбағал бир оиланинг фарзанди эди. Ўқув қуроллари харид қилиш учун эшикма-эшик юриб, майда-чуйда нарсалар сотиб, пул ишларди. Бир куни эртадан кечгача юриб, ҳеч нарса сотолмади ва қорни очиб бир хонадон эшигини тақиллатди. Эшикни тақиллатди-ю, ичкаридан чиққан аёлга уялганидан нима дейишни билмай, бироз тараддудланиб қолди. Кейин эса:

 — Кечирасиз, бир пиёла сув бера олмайсизми? — деди.

Аёл эшик олдида ийманибгина турган болани кўрди-ю, дарҳол катта бир пиёлада унга сут олиб чиқди. Бола сутни иштаҳа билан ичиб бўлгач:

— Катта раҳмат, сут эвазига нима берсам бўлади? — деди сумкасидаги нарсаларни кўрсатиб.

Аёл жилмайди.

— Ҳеч нарса керакмас. Отам бизга яхшиликдан жавоб кутмаслик кераклигини ўргатганлар.

Бола раҳмат айтиб уйдан узоқлашаркан, ўзини анча тетик ва бардам ҳис қилди.

Орадан йиллар ўтиб қўли енгил шифокор бўлиб етишди. Бир куни шифохонада беморларни қабул қиларкан, навбатдаги беморнинг келган жойини эшитиб сергак тортди. Орадан шунча йил ўтса ҳам, ўзига оналарча меҳр кўрсатган аёлни дарров таниди. Қўлидан келганча уни даволади. Саъй-ҳаракатлари бесамар кетмади, аёл анча соғайиб қолди. Аёлни эса касалидан кўра касалхона харажатлари ўйлантирарди.
Аёлга уйига кетишга рухсат текканида, ҳамшира унинг қўлига конверт тутқазди. Ҳайрон бўлган аёл конвертни очди. Унинг ичидан чиққан тўлов қоғозига «Касалхона харажатлари бир пиёла сут эвазига тўланган», деб ёзилган эди.

                      Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли,
                       МАЛҲАМҳалқ табобат маркази раҳбари, профессор.


Фойдаланилган адабиётлар:

А.Н.Саттаров Т.Р.Абдурахманов <ДАРДИНГА ДАВОМАН>
Махмуд Хасаний <1001 тиббий хикмат>.
Саломатлик энсиклопедияси, 
Шифо инфо рўзномасидан.
А.Н.Саттаров < Дард кўп-давоси ундан кўп>
                      

            Мурожат учун телефон +998-90-987-9-987.Электрон почтамиз : abduqodir sattarovmalham53@gmail.com электрон сайтимиз

   http://malham 1 uz.blogspot.com аввалги блогимиз хам ишлаб турибди http://malhamUZ.blogspot.com мархамат...ёки www.malham 1 uz.blogspot.com аввалги блогимиз  www .malhamUZ.blogspot.com мархамат...прексисиз кириш мумкин


Комментариев нет:

Отправить комментарий