Эҳтиёт бўлинг!!! Банкадаги заҳар
— Ботулизм хасталигининг мудҳишлиги шундаки, у герметик ёпиқ
идишда ҳам ривожланаверади. Кислород йўқ ерда ботулотоксин заҳар чиқаради. Бу
заҳар эса вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, беморнинг ҳаётдан кўз юмишига
сабаб бўлади. Ботулизм билан касалланиш ҳолатлари мамлакатимизда ҳам учраб
туради. Бунинг олдини олишда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини янада
кучайтириш, оилада тиббий маданиятни юксалтириш, ҳар бир инсоннинг
ўз
саломатлигига масъулият билан ёндашиши муҳим аҳамиятга эга.
КАСАЛЛИК БЕЛГИЛАРИ ҚАНДАЙ?
Ботулизм асосан сифати бузилган консерва маҳсулотларини
истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқади.
Бош оғриғи, иштаҳасизлик, кўнгил айниши, қайд қилиш, қорин
оғриғи, дастлаб ич кетиши, сўнгра ич
қотиши касалликнинг дастлабки клиник белгиларидир. Бундай ҳолатлар юз берганда,
зудлик билан тез тиббий ёрдамни чақириш ёки шифокорга мурожаат қилиш керак. Уй
шароитида ўзи билганча даволаш натижасида касалликнинг оғир шакллари — юрак
қон-томир ва ўпка хасталиги юзага келиши, беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши
мумкин. Бундай беморлар, албатта, юқумли касалликлар шифохонасида ётиб
даволаниши мақсадга мувофиқ. Чунки ана шу тиббиёт муассасаларида ботулизмни
даволаш учун ишлатиладиган антитоксин зардоби ва бошқа дори-дармонларнинг заҳираси яратилган.
ЭСЛАТМА:
— Истеъмол қилиш учун харид қилаётган маҳсулотни, албатта, белгиланган тартибда сақлаган ҳолда савдо қилаётган, сифатига жавоб берадиган дўконлардан харид қилишга ҳаракат қилинг;
— Маҳсулотнинг сифатини белгиловчи сертификатнинг бор-йўқлигини билишга ва
унинг ёрлиғига эътибор қаратинг;
— Уй
шароитида тайёрланган маҳсулотларни фақат совутгичларда сақланг;
— Юқори ҳароратда сақланаётган маҳсулотни истеъмол қилишдан тийилинг;
— Овқатланиш уйғунлигига эътиборни қаратинг. Яъни, истеъмол қилаётган маҳсулотларни навбатдагиси билан тўғри келиш-келмаслигини эътиборга олинг. Масалан, ёғли овқат билан қайнамаган сувни ичиш, ширинлик билан ўта ёғли таомни тановул қилиш ҳам
ошқозонда номутаносибликни келтириб чиқаради ва заҳарланиш ҳолатини юзага келтириши мумкин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий