ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 16 декабря 2016 г.

туз зарарлими.....



Узоқ йиллардан буён шифокорлар бир овоздан тузнинг зарарли эканлиги ҳақида бонг уриб келадилар. Бу фикрнинг тўғрилигини тиббий кузатув ва тадқиқотлар ҳам тасдиқлайди. Наҳотки туз фақат зарарли бўлса? Қуйида унинг фойдали ва зарарли жиҳатлари билан танишасиз.

Фойдаси

Аслида туз жуда муҳим озуқавий модда ҳисобланади. Инсон организми тузга муҳтож, чунки моддалар алмашинуви меъёрида бўлиши учун 200 миллиграмм туз керак бўлади. Одатда катта ёшли инсон камида минг миллиграмм туз
истеъмол қилади. Тушунарли ўлчов бирлигида оладиган бўлсак, инсон бир кунда бир чой қошиққа яқин туз истеъмол қилиши лозим.

Истеъмол

Тузнинг аксарият қисми организмга яширин ҳолда, турли таомлар таркибида тушади. Кўпгина маҳсулотлар таркибида етарли миқдорда туз мавжудлиги боис уларнинг таркибини ҳисобга олиш керак. Туз ҳаттоки ширин ичимликлар таркибида ҳам бўлади. Буйракка зарар


Тузни қанчалик кўп истеъмол қилсангиз, буйракларингизнинг ишлаши шунчалик қийинлашади. Уларнинг бор кучи ортиқча натрийни қайта ишлашга сарфланади. Бунинг устига, ортиқча туз қонда тўпланади ва юракка куч келади. Бу эса артериялардаги босимни оширади ва бутун организмнинг зўриқишига олиб келади.

Қон босими

Экспертларнинг айтишларича, туз юқори қон босимини келтириб чиқаради, тузни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш эса янада жиддий муаммога олиб келади. Юқори даражадаги қон босими юрак етишмовчилиги ва инсультга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, тузни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш ошқозон саратонини ҳам келтириб чиқариши айрим тадқиқотларда исботланган.

Салбий оқибатлар

Организмда тузнинг йиғилиши сувсизланиш, буйракларда тош пайдо бўлиши, остеопороз ва буйрак касалликларини келтириб чиқаради. Туз йиғилиши астма симптомлари кучайиши ва қандли диабет ривожланишига олиб келиши мумкин.



Комментариев нет:

Отправить комментарий