Президент Мирзиёев барча Ўзбекистон фуқароларини ҳимоя
қилишга ваъда берди
14 декабрь куни Олий Мажлис палаталари қўшма тантанали
мажлисида Шавкат Мирзиёев Қуръони Карим ва Ўзбекистон Конституциясига қўлини
қўйган ҳолда қасамёд қабул қилди.
Президентни қасамёдга келтириш маросимида, Ўзбекистон
ҳукумати аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Марказий сайлов комиссияси
раҳбарияти, Ўзбекистондаги хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро
ташкилотлар
ваколатхоналари раҳбарлари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот
воситалари вакиллари иштирок қилди.
Мажлисда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо
Улуғбек Абдусаломов Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан қутлаб, унга
Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномаси ва Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг шаҳодатномасини топширди.
Шавкат Мирзиёев мамлакат конституциясининг 92-моддасига
мувофиқ: “Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг
Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва
эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига
юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”, дея онт
ичди.
Ана шундан кейин Шавкат Мирзиёев йиғилганлар олдида нутқ
сўзлаб¸ сайловда иштирок этган бошқа сиёсий партиялар етакчиларига — Сарвар
Отамуратовга, Хатамжон Кетмоновга ва Наримон Умаровга миннатдорчилик билдиргани
расмий матбуотда маълум қилинди.
Мирзиëев ўз нутқида барча Ўзбекистон ватандошларини жумладан
чет элда юрганларни ҳам ҳимоя қилишга ваъда берган.
Ўзбекистон МСК маълумотларига кўра, 4 декабрь куни
ўтказилган президент сайловида Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, бош
вазир, Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев
сайловчиларнинг 88,61 фоиз овоз олиб, ғалаба қозонган.
Комментариев нет:
Отправить комментарий