Муҳаммад
Юсуф ҳар Марҳаматга
келганида
яланг оёқ далаларга чиқиб
кетарди.
Сиз катта одамсиз ноқулайку
десак, “мен билан ишинглар бўлмасин”,
дерди.
Не десангиз бордир катта
шаҳарда,
Истироҳат боғлар жуда ҳам
обод,
Сигирлар марамас эрта
саҳарда,
Деҳқон ташвишидан шаҳарлик
озод.
Яшаяпман мен ҳам шаҳарга
келиб,
Қишлоқ лой кўчаси қолди
узоқда.
Лекин қумсайман гоҳо соғиниб,
Соғинч ҳисси дилни солар
қийноққа.
Теп-текис шаҳарнинг
кўчаларида,
Юргим келар гоҳо тупроқлар
кечиб.
Ичиб фанта, кола кечаларида,
Қумсайман юрганим булоқ сув
ичиб.
Кимлардир унутди мени
қишлоқда,
Ўчиб кетган албат, мен босган
излар.
Лекин хаёлимга тез-тез
келмоқда,
Кўйлаклари билан чўмилган
қизлар.
Ғани Мажид
“Нафосат” клуби бадиий
раҳбари
Комментариев нет:
Отправить комментарий