ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 5 февраля 2016 г.

ўлимни ёд этайлик


Abduqadir Sattar
Только что ·

ЎЛИМНИ
 ЁД ЭТАЙЛИК

Ҳар қачон ҳар ерда ҳам
ўлимни ёд этайлик,
Лекин имкон борича
дилларни шод этайлик!

Ушбу дунё беш кунлик,
бешови ҳам ғам, ташвиш,
Ғам, ташвишни унутиб,
кўнгилни шод этайлик!

Айшу ишрат ва роҳат
инсонга хос фазилат,
Ҳасрат, алам, дардларни
буткул барбод этайлик!

Бу ўткинчи д у н ё д а
шодон яшаб, ўйнаб қол,
Дил уйини ҳамиша
равшан, обод этайлик!

О л а м тўла гўзаллик,
ҳар кўнгилда иштиёқ,
Гўзалликларга кўзни
гўё сайёд этайлик!

Инсонларга инсоний
меҳр ва шафқат керак,
Ҳар инсонга ҳар қачон
ҳар дам имдод этайлик!

Оллоҳ Ўзи меҳрибон
ҳар бандага ҳамиша,
Тавба, тазарруъ қилиб,
доду фарёд этайлик!

Эй Суҳайлий, ўлим ҳақ,
муқаррардир ҳамиша,
Аммо ўлим келгунча
тинмай ижод этайлик!

Комментариев нет:

Отправить комментарий