Азиз-авлиёлар юртига зиёрат (“Оқ мозор” қабристони ҳақида) 2-қисм
Ватандан хабарлар, Муносабат, Муҳокама учун мавзу | 01.02.2016 08:29 19680 марта ўқилди
Авлиёлар юртига зиёрат (2 давоми)
Ассалому –алайкум азизлар
Қабристонларни зиёрат қилиб туриш буюрилгани бизга бежиз эмас. Қабристон – ўтмиш билан келажакни туташтирган жой: ҳаммамизнинг аждодларимиз шунда, ҳаммамизнинг борар жойимиз – шу.
Қабристон дунёнинг фонийлигини, инсон умри жуда қисқалигини, киши ўз амаллари учун ҳам ўтмиш, ҳам келажак олдида бирдек масъуллигини эслатиб туради…
للَّهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْبُخْلِ، وَأَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ أَنْ أُرَدَّ إِلَى أَرْذَلِ الْعُمُرِ، وَأَعُوْذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ الدُّنْيَا، وَعَذَابِ الْقَبْرِ.
Парвардигоро!
Мен Сендан бахиллик, қўрқоқлик ва тубан-разил умр (ҳаёт) га қайтарилишдан паноҳ беришингни сўрайман.
Эй Аллоҳ! Мен Сендан дунё фитнаси ва қабр азобидан паноҳ беришингни сўрайман.
Хикояни давом эттирсам.
Юқорида қайд қилинган ҳужжатдан кўриниб турибдики Абдулмажид Султоннинг мелодий 1607 йилда ёзилган “Иноятнома”сида ҳам барча мулклар XV1 асрда шайх Қутбиддин Аҳмад мақбарасига, унинг авлодлари фойдаланиш учун вакф қилинган.
Зурзум ва Работакдаги ерлари борлигини тасдиқловчи токлар ёрлиги бўлган. Шундан келиб чиқиб Ҳазрат Мавлоно Қутбиддин Аҳмад Шайх тахминан ХV–XV1 асрларда яшаган.
Одатда ер эгалари масжид, мадраси, корихона ёки авлиёлар қабрига мақбара қурдириб, унга ер ёки бошқа мулкларини вакф қилган
Суратда: Зиёратга келган бир гурух мехмонлар қабристон ишчилари билан…

Шариатга асосан воқф мулкини сотиш, гаровга қўйиш, давлат тамонидан мусодара қилиш маън этилган. Вақф мулки илохий хисобланган, факат даромадларидан фойдаланилган холос.
Хон ёрлиқларининг баъзиларида хазрат Қутбиддин Ахматнинг авлодлари вақфи, баъзиларида унинг мозори вақфи дейилган. ВАҚФИНОМА сақланмаган. Шунинг учун ким қачон кимга вақф қилганлиги тўғрисида хонларнинг “ИНОЯТНОМА”ларидан бошқа аниқ маълумот йўқ.
Ўша даврдаги одатга кўра катта воқф ери бўлган диний ташкилотларга масжид мадраса, мақбара ва бошқаларга хар бир тахтга ўтирган хон “ИНОЯТНОМА” ёзиб бериб вақф мулкини шу ташкилотга тегишли эканлигини ва бу мулк солиқлардан озод эканлигини тасдиқлаган.
Шу туфайли шайх ҚУТБИДДИН АҲМАД мақбарасига вақф қилинган ерларни фойдаланиш тўғрисидаги олти (6) та хонлардан “ИНОЯТНОМА”си бизгача етиб келган. Қутбиддин Аҳмад мақбарисининг вақфномаси сақланмаган. Шунинг учун мақбарага ерни ким ва качон вақф қилинганлиги номаълум, лекин Абдулмажид Султоннинг “ИНОЯТНОМА”сига кўра бу вақф ерлар мелодий 1607 йилдан олдин хам бўлганлиги маълум
Марказий давлат архивида сақланиб қолган НИЗОМИДДИН МУҲАММАД Олиб бой тамонидан хижрий 1207 мелодий 1792 йил шайх ҚУТБИДДИН АҲМАД авлодларига берган “ИНОЯТНОМА”да барча оқсоқ ҳар қандай солиқдан озод қилинган ва солиқлар бошқа хеч нарса талаб қилинмаслиги буюрилган
(Ўз.Марказий давлат архиви и-19ф, 1-р. 34261.иш, 7-в)
ҚУТБИДДИН АҲМАД мозори “ОҚМОЗОР” деб хам аталган…
Хижрий 1226, мелодий 1811 йилда ёзилган СУЛТОН СУХАММАД УМАР нинг “ИНОЯТНОМА”сида кўрсатилишича илгари хужжатлар асосида аввалги
йилларга ўхшаш ЗАРЗУМ ва Рабатан ерлариСАИД ҚУТБИДДИН АҲМАД авлодлари мулки бўлиб келади ва ердан олинадиган даромад Қутбиддин Аҳмад авлодлари ўртасида булинади.
Шер МУХАММАД Алихон хижрий 1258 милодий 1842 йилдаги “ИНОЯТНОМА”сида Турткул, Наумбек Избосган ва ОҚ-МОЗОР қишлоқлари ахолисига эълон қиладики қадим вақтлардан бери ЗУРЗУМ ва РАБАТАК ерларидан хозирги тинч авлодлари фойдаланиб келинган.
Илгарилари хонлардан намуна олиб мен ШЕР АЛИХОН хам ўз тамонимдан бу ерни хазрат Саид Қутбиддин Ахмад авлодларига вақф сифатида инъом этаман, дейилади “ИНОЯТНОМА”да бу авлод орасидан олдинги мутавалининг ўғлини Мақсудҳўжа Мирзаҳўжа эшонни мутавали қилиб тайинлаган, ахолига уни ҳақиқий мутавали деб тан олишни унга хурож ва таноб солиқларни тўлашни ва бу дароматни тартиб бўйича ҳазрат авлодлари орасида бўлишни буюрган. (Ўз.Рес.марказий давлат архиви -19-ф,1-р,34261-иш,8в)
Худоёрхон “ИНОЯТНОМАСИ”да мозор ва масжид вақфидан тушган даромат масжид ва корхонани тамирлашга, ундан ортгани ҚУТБИДДИН АҲМАД харажатларига сарфлаш буюрилган.
1842 йилдаги ШЕРАЛИХОН “ИНОЯТНОМА”сида кўрсатилган масжид корхонаси 1865 йилдаги Худоёрхон “ИКРОРНОМАСИ”да ҳам учрайди.
Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки 1842-1865 йиллар оралиғида шайх ҚУТБИДДИН АХМАД мадрасаси ва масжиди бунёд этилган деб.
Худоёрхон “ИНОЯТНОМА”сида бу мадраса масжид қурилиши ва муқадас қадамжойга айлантирилиши айтилиб ўтилган.
Қутбиддин Ахмад мозори мутавалиси АЗИМХЎЖА ЭШОН МИРХЎЖА ЭШОНОВнинг 1894 йилда берган маълимотига кўра вақф даромадининг 10 / 1 қисми мутавалига ва 4/1 қисми мадрасага (унинг олтита хужраси 22-25 ўқитувчиси ва бир нафар мударриси бўлган) қолган қисми мозорни тамирлашга масжид ва корихона эхтиёжига сарфланган.
Қутбиддин Ахмад авлодлари вақф даромадидан файдалинмаган (Мақоланинг қуйироғида вақф сўзига изох бериб кетаман. А.Саттаров)
Чор хукмати Ўрта Осиёни босиб олганидан сўнг, 1886 йилда “”ТУРКИСТОН ЎЛКАСИНИ БОШҚАРИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ”(қонун) қабул қилинган.
Бу қонуннинг асосий мақсади Ўрта Осиё халқларини миллий бойликларини талаш,давлат хазинасини тўлдириш бўлган. Шу мақсадда давлат ер солиғи олинмайдиган вақф ерларни хам вақф мулкига айлантириш ва улардан солиқ олишга харакат қилинган.
Шунинг учун вақфномаси борларни қайта текшириб ўша даврнинг ХОН ёки АМИРИ мухри борлиги текширилган ва мухр ва тамғалари йўқлар давлат тасаруфига ўтказилган. Бу ишларни асосан ТУРКИСТОН ГЕНЕРАЛ ГУБЕРНАТОРИ йўриқномасига асосланиб текширилган ва назорат қилган.
Чор хукмати манфатини химоя қиладиган ва шу каби конунларни ишлаб чикарган ФАРҒОНА вилояти ьошкармаси қарамоғидаги ер солиқ камиссари подполковник ВАНГРАДСКИЙни 1894 йилдаги маълимотига кўра шайх Кутбиддин Ахмад мозориниг вақф ери 882 десятина 150 саржин бўлган.
1892 йилда вақфнинг даромади 556 рубиль бўлиб ўша даврда 1кг гўшт 20 тийин хисобга олинса мозорнинг вақф тушадиган даромади жуда катталиги маълум бўлади.
(Давоми бор)
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли
– рухшунос олим, профессор
Ўхшаш мақолалар:
Азиз-авлиёлар юртига зиёрат (“Оқ мозор” қабристони ҳақида) 1-қисм
Абдуқодир Сатторов: Авлиёлар юртига саёҳат Сафар таассуротлари (4-қисм)
Абдуқодир Сатторов: Авлиёлар юртига саёҳат Сафар таассуротлари (3-қисм)
Абдуқодир Сатторов: Авлиёлар юртига саёҳат Сафар таассуротлари (5-қисм)
Абдуқодир Сатторов: Авлиёлар юртига саёҳат – Сафар таассуротлари (2-қисм)
Абдуқодир Сатторов: Авлиёлар юртига саёхат (8)
Комментариев нет:
Отправить комментарий